Мавзу: Бизнес ҳуқуқига кириш Маърузачи: Азаматов Нурбек


Download 263.25 Kb.
bet1/4
Sana09.06.2023
Hajmi263.25 Kb.
#1470395
  1   2   3   4
Bog'liq
1 Тадбиркорлик бизнес ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси 5

Мавзу: Бизнес ҳуқуқига кириш

Маърузачи:Азаматов Нурбек


ТОШКЕНТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи

Мавзу режаси:

  • Бизнес ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида. Давлат ҳуқуқи тизимидаги ўрни.
  • Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва бозор иқтисодиёти ривожидаги ўрни
  • Бизнес ҳуқуқи тамойиллари (принциплари)
  • Бизнес ҳуқуқи функциялари ва методлари
  • Бизнес ҳуқуқида бизнеснинг тушунчаси ва белгилари.

Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси. Тадбиркорлик (бизнес) – бу нима?

Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014–2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016–2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олган.

Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси. Тадбиркорлик (бизнес) – бу нима?

  • Бозор муносабатлари шароитида мамлакат иқтисодиётини тараққий этишининг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборат. Бозор ва тадбиркорлик ўзаро бир-бири билан боғлиқдир.
  • Тадбиркорлик (инглизча – enterprise, enterprising, русча - предпринимательство) – фойда олиш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ташаббуси асосида мустақил фаолиятидир.
  • Соҳибқирон Амир Темур “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб, тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир” деган фикрни келтирганлар.
  • Машҳур француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) “Сиёсий иқтисод рисоласи” китобида (1803) тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди.

Бизнес хуқуқи фанини биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср бошларида инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қўллаган.
Ричард Кантилон Унинг фикрича, тадбиркор – таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи кишидир.
XVIII асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошида машҳур француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) “Сиёсий иқтисод рисоласи” китобида (1803)
тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди

Download 263.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling