Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар – бу тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш ҳамда уни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган, тадбиркорлик хуқуқий нормалари асосида тартибга солинадиган муносабатлардир. Тадбиркорлик ҳуқуқи фанида тадбиркорлик муносабатлари асосан уч гуруҳга ажратилади.
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни амалга ошириш билан боғлиқ
тадбиркорлик субъектларининг бошқа субъектлар билан боғлиқ ва уни бошқариш муносабатлари
тадбиркорлик субъектининг ички муносабатлари
Даъвогар Чилонзор туманидаги “Деҳқон бозори” МЧЖ Тошкент вилоят хўжалик судига жавобгар фуқаро А.Турдиевга нисбатан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун 37.614.827 сўм тўлов ва 132.888.920 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисида даъво ариза киритган. Лекин суд мажлисида фуқаро А.Турдиев тадбиркор эмаслигини, унга билдирилган даъво асоссиз эканлигини, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаётганлигини маълум қилди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |