Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Download 0.69 Mb.
bet5/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Ўйиннинг бориши: Ўйин образларини тасвирий, қуруқ расм чизиш, лойдан ясаш, қирқиб ёпиштириш ишларидан кўра болалар учун қизиқарлидир. Боланинг кечинмаларига ўйин бўёқ беради. Бола ўз ўйинли расмларида тўла ва ёрқин ифодаланишига интилади. Тарбиячи эса болага бунда ёрдам бериши керак. Расм, лой, қирқиб ёпиштириш билан драммалаштириб, ўйинларини уйғунлаштириб олиб бориш, болаларни ҳар томонлама ривожлантиришдек, вазифани амалга оширишга катта имконият яратади. Драммалаштириш ўйинлар учун кўпгина нарсаларни болаларнинг ўзлари ясашлари мумкин: декорация ёки унинг қисмлари, костюм деталлари, маскалар. Тарбиячининг расм, қирқиб–ёпиштириш машғулотида болаларга ўйнаган ўйинларини тасвирий топшириғини бериш, уларда тасвирий фаолиятга жонли қизиқишини уйғотади. Тасвирий фаолиятнинг драммалаштириш ўйини билан бирлаштириб, олиб бориш ўрта гуруҳдан бошланади. Расм, лой, қирқиб–ёпиштириш машғулотларида болаларга қахрамонлар образларини ифодалаб бериш вазифаси топширилади. Ўйнаган ҳаракатли ўйинларини тасвирий таклифи болаларда завқ уйғотади. Бу ўйинларни мазмунини фақатгина расмда эмас, балки қирқиб ёпиштириш учун ҳам осон тасвирий мумкин. Дидактик ўйинлар жараёнида болалар предметнинг белгилари, ранги, шакли, тўзилишини, катталигини ва бошқалар хақидаги билимларини мустахкамлаб борадилар хилма–хил сенсор тажрибага эга бўладилар, теварак–атроф хақидаги тасаввурлари бойиди. Дидактик ўйинларнинг ўзи ҳам тасвирийнинг мазмуни бўла олади. Болалар қизиқиш билан дидактик материални тайёрлайдилар. Тасвирий фаолиятнинг болаларнинг табиат билан таништириш, нутқ ўстириш, мусиқа машғулотлари билан боғлиқлиги. Табиат ҳамма вақт тасвирий ижодиётнинг мазмуни бўлиб хизмат қилади. Болаларнинг расмлари табиат хақидаги билимларини аниқлаштириш, мустахкамлаш учун ёрдам беради, бундан ташқари болаларда ўша касбга нисбатан эстетик хис–туйғуларни уйғотади, бу эса хаётларини янада мазмунли ва қизиқарли қилишга ёрдам беради.
Расм, лой, қирқиб ёпиштириш машғулотларининг нутқ ўстириш бўйича олиб бориладиган иш билан ўзаро боғлиқлиги жуда мухимдир. Нутқ ўстириш машғулотларида болаларга эртак, хикоя ўқиб беришади, шеърлар ёд олдирадилар. Болаларда бу ишлар давомида образли тасаввур шаклланади ва улар эртак ва шеърдаги образларни ўзларича тасвирлаб, унга нисбатан муносабатларини билдиришга интиладилар. Бунда тасвирий фаолият машғулотлари қўл келади, бу машғулотлар давомида бундан ташқари нутқ бойлигини ўстирилади, уни образли ифодалар бойитиб борилади.
Тасвирий фаолият ва мусиқанинг узвий боғлиқлигини ҳам болаларнинг эстетик, ижодий тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Боғча ёшдаги болаларга мусиқали асарни тасвирлаб беришни таклиф этилса, бу таклиф уларда жонли қизиқишни уйғотади. Бу болаларда ижодий изланиш, мустақиллик композициясини тузиш қобилиятларини ўстиради. Болаларнинг тасвирий фаолиятларини тасвирий санъат асарлари билан уйғунлаштириб олиб бориш мухим аҳамият касб этади. Болалар тасвирий санъат намуналарини кузатиб борар эканлар, улар рассомларнинг ижоди билан кенгроқ танишиб қолмай, сурат чизишда мазмун, ранг, шакл танлашда мухим кўникмаларни эгаллаб оладилар, санъат гўзаллигини, бойлигини кўра билишга ўрганадилар. Шундай қилиб, мактабгача таълим муассасасида тасвирий фаолиятни бошқа фаолият турлари билан қўшиб олиб бориш болалар хаётини бойитади ва тарбиявий иш самарадорлигини янада оширади. Яна бир муҳим томони шундаки, ўйинларда, зал ва гуруҳ хоналарини безашда болаларнинг ишлари керак, яъни болаларнинг ишлари уларнинг хаётида каттагина жой эгаллаши керак.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling