Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Аппликация ишини бажаришда ишлатиладиган керакли асбоб ускуналар


Download 0.69 Mb.
bet43/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Аппликация ишини бажаришда ишлатиладиган керакли асбоб ускуналар. Асбоблар ишлатилишига мос бўлиши билан бирга эстетик талабга жавоб бериши керак. Айрим керакли ашёни папъе–маше усулида қайчи қўйиш учун қаламдон ясаш, мўйқалам қўйгични эса қалин картондан ясаш мумкин. Аппликация учун керакли ашё мураккаб эмас; қайчи, елим учун мўйқалам, оддий қалам, қирқим учун қутича, латтача, газета қоғози.
Қайчи–учи тўғри, катта–кичик, катта қайчи 14-20 см, тўғри, учи учли ва айланавий катта тасвирларни қирқиш учун.
Кичик қайчи: 8-10 см майда деталларни қирқиш учун қайчи ўткир бўлиши керак. Стаканга қайчи учи пастга қараган ҳолда қўйилиши, дўстига узатганда ҳам учини ушлаган ҳолда ўзатиш керак, қайчи кўндалангида қўлни силкитиш, ўқталиш мумкин эмас. Унда кўрсатиш сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Елим учун мўйқалам. Масалан: 2-3 та мўйқаламга эга бўлиш керак. Мўйқалам аппликациянинг мазмунини катта–кичиклигига боғлиқ. Катта хажмдаги аппликацияга учи энли мўйқалам, майда деталларга эса, кичик мўйқаламдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Иш тугагандан сўнг, мўйқаламни яхшилаб ювиб, артиб, қуритиб, мўйини юқорига қилиб қўйиш керак. Мўйини тузилишини сақлаш учун.
Мўйқалам қўйгич-елим ишлатишда елимнинг ортиқчаси суркалиб кетмаслиги столни ифлос қилмаслиги учун ишлатилади.
Қалам. масалан: тасвир контурини чизиш учун оддий, М ва ТМ (юмшоқ, ярим юмшоқ) қалам ишлатилади. Улар яхши очилган, контур чизишда ручка ва химиявий қаламни ишлатиш мумкин эмас.
Елим учун идиш-елим кичик идишчаларга солиб бўлади, пластмасса идишлар, сопол тақсимчалар танланади. Ишлатиб бўлингандан сўнг тезда ювиб қўйиш керак.
Аппликация мавзули ёки қирқилган декоратив шаклларни асосий фонга турли предметлар ёрдамида бадиий безаш учун ишлатиладиган халқ амалий санъатининг бир тури. Аппликациянинг ўзига ҳослиги тасвирнинг ва унинг ишлашида хулосага чиқаради. Аппликация машғулотлари боланинг тасвирий малакаларини шакллантиришга ва ижодий қобилиятларини ўсишига ёрдам беради. Аппликация ўз ичига ҳаёлни, тасвирни, гўзалликни кўра олиш қобилиятларини олади. Аппликация машғулотларида малакаларини болалар бошқа фаолиятда ҳам қўллашлари мумкин. Аппликация машғулотларини тўлақонли ўтказиш учун материал ва жиҳозларни олдиндан тайёрлаб қўйиш муҳимдир.
Аппликация ўргатиш материал билан танишиш турли шаклларни қирқа олиш малакаларини эгаллаш, уларни маълум тартибда жойлаштириш, образ ва сюжетга мос равшда ёпиштиришни тахмин қилади. Аппликация ўргатиш болаларни қабул қилиш жараёнини ўстиришга асосланади. Шакл, ҳажм, ранг, предметни ўзаро муносабатлари ҳақидаги таасуротларни бойитиш болаларни машғулот вақтида фикрлаш ва (таасурот) тасаввурни ишлатишга ёрдам беради. Аммо ҳар бир ёш гуруҳларда аппиликация машғулотлари қўлланиладиган таълимий усуллари ўзига ҳос хусусиятга эгадир.
Мактабгача таълим муассасасида ўтказиладиган аппликация машғулотлари болаларнинг сезиш қобилиятларининг ривожланишига, таъсир этиб, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялашни ва ижодий фаоллигини шакллантиришга, шунингдек, меҳнат кўникмаларини шакллантиришга ва уларда ҳарактернинг иродавий хусусиятларини вужудга келишига таъсир этади. Аппликация машғулоти жараёнида бола ранг ва унинг ранг туси билан танишади машқ қилади, шаклни ва предметни тузилишини билишга ўрганадилар. Ритм ва симметрия ҳақида тушунчалари кенгайиб бориб, қоғоз вароғида мўлжаллай олишга ўрганадилар. Болалар аппликация фаолиятида ранг ва унинг уйгунлашуви билан жуда кўп марта машқ қиладилар, шунинг учун улар кўплаб ранг ва унинг уйғунлашувини тезда эсда сақлаб қоладилар ва бир-биридан ажрата оладилар.
«Рангни сезиш-эстетик сезишнинг умуман энг оммабоп шакли бўлиб ҳисобланади». Унинг учун уни ривожлантириш натижасида биз болаларнинг эстетик тарбиясига таъсир кўрсатамиз. Улар шу асосида шаклнинг гўзаллигини, ритм ва симметрияни билишга, сезишга ўрганадилар. Болалар ритм ва симметриянинг қоидасини билиб олишлари натижасида улар шаклнинг тартибли жойлашишидан хурсанд бўлиб ва аксинча тартиб қоиданинг бузулиши боланинг асабийлаштириб юборади. Болалар бу ҳолатни хунук, тартибсиз, бузуқ сифатида-тасаввур этадилар.
Аппликация машғулотларида болалар кўпинча геометрик шакллар билан муносабатда бўладилар натижада улар теварак атрофдаги предметларда геометрик шаклларни абстракт кўринишини кўра олишга ўрганадилар. Мураккаб тузилган шаклларни тузилишини яхшироқ тушунишига, уларни тўғри тахлил ва синтез қилишга ўрганадилар. Болалар геометрик шакллар билан танишишлари жараёнида ҳали ўзларига таниш бўлмаган фигураларнинг номини тўғри аниқлашга ўрганадилар. Масалан, болалар шаклининг бурчакларини санаб унинг 3 та ёки 4 талигини натижада учбурчак ва тўртбурчак, кейинчалик уларни ўзлари мустақил кўпбурчак каби шаклларининг номини билиб борадилар. Аппликация машғулотлари болаларда катталик ва фазони мўлжаллаш бўйича олган тасаввурлари ва қоғоз бетини тўғри мўлжаллай олиш каби ўқувлари ривожланади. Болалар шаклни ёпиштиришни елимсиз алоқа қилишлари натижасида бу шаклини мантиқий ва ритмик ҳолида жойлаштиришга ўрганишлари, асосан ўртасида ўнгда, чапда, юқорида, пастда, орқада, қарама-қарши тамонда, атрофида каби сўзлар билан танишиб оладилар. Болаларни қоғоз бетида нуқта орентировка қилишга ўргатиш-болаларни мактабда муваффақиятли ўқишларини асосий шартларидан биридир.
Болалар аппликация машғулотларида жуда кўп қимматли меҳнат малакалари ва кўникмаларини эгаллайдилар. Улар озода, батартиб ёпиштиришга, ўз иш жойларини тоза сақлашга ўрганадилар ва мураккаб асбоб ҳисобланган қайчи билан ишлашга ўрганадилар. Буларнинг барчаси болаларнинг мактабдаги қўл меҳнати дарсига тайёрлайди. Болалар енгил вам айда қоғоз шакллари билан ишлашлари натижасида, улар ўз ҳаракатларини тезлигини тўхтатиб туришга ўрганадилар. Машғулот жараёнида улар оз бўлсада-қийинчиликни енгадилар, бу эса болаларда ҳарактерининг иродавий хусусиятини чидам, сабр кабиларни тарбиялайди.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling