Мавзу: бруцеллёз ва унга қарши кураш тадбирлари brucellosis Режа


Download 51.78 Kb.
bet8/8
Sana23.03.2023
Hajmi51.78 Kb.
#1289488
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Бруцеллёз 8

Одамларни бруцеллёздан сақлаш. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида бруцеллёз касаллиги чиққудек бўлса, одамларни бу касалликдан сақлаш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
Моллари носоғлом хўжалик фермасида хизмат қилаётган ҳамма ходимлар тиббий муассаса назоратида бўлиб, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши лозим.
Қўй-эчки фермаларида хизмат қилиш бруцеллёзга қарши эмланган одамларгагина рухсат этилади. Ферманинг ҳамма ходимлари махсус кийим-кечак билан таъминланади. Ҳар бир чорвачилик биносида қўл ювгич, сочиқ, совун, Дори қутичалар бўлишини таъминлаш зарур. Чорвачилик ходимлари махсус тиббий кўрикдан ўтиб туриши керак.
Қўчқорларнинг эпидидимит касаллиги. Эпидидимит уруғдонда ҳар хил даражадаги пролифератив яллиғланиш жараёни ва наслдорлик функциясининг пасайиши билан кечадиган касалликдир. Қўчқорлар эпидидимити ўткир ва сурункали кечади. Касалликда тана ҳарорати 41—42° С гача кутарилиб, уруғдонда экссудатив яллиғланиш содир бўлади. Уруғдон халтаси таранглашади, иссиқ бўлиб, қизариб кетади. Яллиғланиш натижасида катталашади ва осилиб қолади. Кўп миқдорда экссудат тўпланади. Юриши қийинлашиб, лапанглаб юради. Маълум вақт ўтгач, ҳарорат тушади, уруғдон халтасининг шиши қайтади. Уруғдон атрофияга учрайди. Сперма ажралиши пасаяди, қуюқлиги ўзгариб, сарғиш рангда бўлади.
Download 51.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling