МАВЗУ. ДАРОМАД САМАРАСИ ВА АЛМАШТИРИШ САМАРАСИ
Режа:
7.1. “Даромад-истеъмол” ва “нарх-истеъмол” чизиқлари.
7.2. Даромад самараси ва алмаштириш самараси.
Даромад-истеъмол чизиғи. Истеъмолчилар даромадининг ўзгариши бюджет чизиғини ўзига параллел равишда ўнгга ёки чапга силжишига олиб келади, чунки нархлар нисбати ўзгармайди. Даромад ошганда, графикда бюджет чизиғи ўнгга-юқорига, камайганда эса пастга-чапга томон силжийди. Худди шундай ўзгаришлар неъматлар нархи бир хил даражада ўзгарганда ҳам содир бўлади. Нархларнинг пасайиши реал даромадни оширади, натижада бюджет чизиғи ўнгга-юқорига силжийди. Худди шундай нархларнинг ўсиши, реал даромадни камайтиради - бюджет чизиғи пастга-чапга томон силжийди.
Немис иқтисодчи-олими Эрнст Энгель (1821-1896) биринчилардан бўлиб истеъмолчи даромад ўзгаришининг унинг истеъмоли таркибига таъсирини тадқиқ қилган. Товарлар таркибининг даромадга нисбатан ўзгаришини ифодаловчи чизиқлар Энгель эгри чизиқлари дейилади
Do'stlaringiz bilan baham: |