Мавзу: Давлат бюджетиинг мохияти ва принциплари Режа Кириш Давлат бюджетининг моҳияти
Download 33.23 Kb.
|
Давлат бюджети мохияти ва функцияси реферат Институционал иктисодиёт
3. Давлат бюджетининг аҳамияти.
Давлат бюджети мамлакат-нинг молия тизимида марказий ўринни эгаллайди. Марказлаш-тирилган пул фондини шакллантириш орқали унинг ёрдамида катта ҳажмдаги молиявий ресурслар давлатнинг қўлида тўпланади ва улар умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга сарф этилади. Давлат бюджети умумдавлат манфаатларини инобатга олган ҳолда устувор йўналишлар учун молиявий ресурсларни концентрация қилишда асосий инструмент бўлиб хизмат қилади. Устувор йўналишларга Давлат бюджети ёрдамида молиявий ресурсларни концентрация қилиш бир неча усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Айрим ҳолларда, иқтисодиёт етакчи тармоқларининг жадал суръатлар билан ривожланишини таъминлаш мақсадида бюджет ассигнованияларининг ҳажми оширилади. Бошқа ҳолларда эса, ўша секторлардан маблағларни Давлат бюджетига олишда қулай режим (шароит) яратилади. Давлат бюджети иқтисодиёт алоҳида тармоқларининг ривожланишида асосий манба ролини ҳам ўйнаши мумкин. Масалан, илмий-техника тараққиёти асосида миллий иқтисодиётда янги тармоқ вужудга келаётган бўлса, унинг пайдо бўлишини ҳозирги шароитда бюджетдан молиялаштиришсиз тасаввур этиб бўлмайди. Фаолият кўрсатаётган субъектларнинг молиявий барқарорли-гини таъминлашда бюджет катта аҳамият касб этади. Турли объектив ва субъектив омилларнинг таъсири остида айрим субъектлар-нинг ўз молиявий ресурслари уларнинг соғлом фаолият кўрсатиши учун етарли бўлмай қолганда четдан маблағ жалб қилишга эҳтиёж туғилади. Бундай шароитда Давлат бюджети тартибга солувчи ман-ба сифатида майдонга чиқиши мумкин. Албатта, бундай ҳоллар-нинг барчасида Давлат бюджетининг маблағлари субъектларнинг ўз манбалари, тармоқ ичидаги ресурслар, банк кредитларидан сўнг охирги тартибга солувчи манба сифатида фойдаланилади. Субъектларнинг фаолиятини молиявий ресурслар билан таъ-минлашда Давлат бюджетининг тартибга солувчи роли қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: – молиявий ресурсларга бўлган янги талабни келгуси бюджет йилида бюджетнинг харажатлари таркибига киритиш; – молиявий ресурсларга бўлган қўшимча эҳтиёжни мавжуд бўлган бюджет ресурсларини манёвр қилиш, яъни бюджет кредит-ларини бир объектдан иккинчисига ўтказиш. Бундай имкониятнинг мавжуд эканлиги амалиётда айрим субъектларнинг ўзларига тақдим этилган молиявий ресурсларни тўлиқ ўзлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаслиги билан белгиланади; – қўшимча эҳтиёжни ҳукуматнинг захира фондлари ҳисобидан қоплаш ва бошқалар. Давлат бюджети миллий иқтисодиёт корхоналарини техни-кавий жиҳатдан қайта қуроллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Бюджетдан иқтисодиётга қилинаётган харажатлар ва марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш, энг аввало, ана шу мақсадларга хизмат қилади. Ижтимоий соҳа (маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, фан, ижтимоий таъминот) харажатларини молиялаштириш, оилаларга ижтимоий нафақа бериш, аҳоли учун ижтимоий аҳамият касб этган хизматлар баҳосидаги фарқларни бюджетдан қоплаш, давлат ҳокимияти органлари, бошқарув ва суд органларини сақлаш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларини молиялаштириш, мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш каби вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлашда Давлат бюджетининг аҳамияти жуда беқиёсдир. ХУЛОСА Давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли фондлари маблағларининг) марказлаштирилган фонди бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Давлат бюджетининг назорат функцияси бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан узвий боғлиқлиги такрор ишлаб чиқаришнинг барча бўлинмаларида аҳ-волнинг қандайлиги тўғрисида маълумотлар билан доимий таъмин-лаб туради. Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олув-чилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини ифодалайдиган, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлар мажмуидир. Бюджет тизимининг ягоналиги принципи ҳуқуқий базалар, пул тизими, бюджет ҳужжатлари шакллари, бюджет жараёни принциплари, бюджет қонунчилигини бузганлик учун санкцияларнинг ягоналиги, мамлакат бюджет тизими барча даражалари бюджетлари харажатларини молиялаштириш ва бюджет маблағлари бух-галтерия ҳисобини юргизиш тартибининг ягоналиги билан белги-ланади. Бюджети тизимининг даражалари ўртасида даромадлар ва харажатларнинг чегараланганлиги принципи тегишли даромадлар турларини (тўлиқ ёки қисман) ва харажатларни амалга оши-риш бўйича ваколатларни мамлакатнинг ҳокимият органлари, мам-лакат субъектларининг ҳокимият органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига бириктирилганлигини кўзда тутади. Бюджетларнинг мустақиллиги принципи қонунчилик ва давлат ҳокимиятининг ижроия органлари ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг мамлакат бюджет тизимининг тегишли даражаларида бюджет жараёнини мустақил амалга ошириш бора-сида ҳуқуқларини билдиради. Давлат нобюджет фондлари бюджетлари, бюджетлар даромадлари ва харажатларининг тўлиқ акс этиши принципи бюджетлар, давлат нобюджет фондлари бюджетларининг барча даромад ва харажатлари ҳамда солиқ ва бюджет қонунчилиги ҳамда давлат нобюджет фондлари тўғрисида қонунларга мувофиқ белгиланган барча бошқа мажбурий тушумлар бюджетларда, давлат нобюджет фондларининг бюджетларида мажбурий тартибда ва тўлиқ ҳажмда ўз аксини топиш кераклигини англатади. Бюджетларнинг баланслилиги принципи бюджетда кўзда тутилган харажатларнинг ҳажми бюджет даромадлари ва унинг дефицитини молиялаштириш манбаларидан тушадиган тушумларнинг жами ҳажмига тенг бўлиши кераклигини билдиради.
Download 33.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling