Мавзу Давлатнинг уй-жой соҳасидаги сиёсати ва коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар
Шаҳар хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришда коммунал хўжалигининг ўрни
Download 101.5 Kb.
|
2-Мавзу коммунал
2.3. Шаҳар хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришда коммунал хўжалигининг ўрни
Уй-жой коммунал хўжалиги – бу мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим бўлиб, у аҳоли ҳаётий эҳтиёжларини қондиради. Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида иқтисодиётнинг турли тармоқларига тегишли бўлган корхона ва ташкилотлар томонидан аҳоли турмушида газ, сув, иссиқлик энергияси каби зарур бўлган ресурслар етказиб берилиши билан бирга уларда катта миқдордаги меҳнатга лаёқатли аҳолини иш ўринлари билан таъминлайди. Уй-жой коммунал хўжалиги тизими аҳоли турар жойлари, маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ноишлабчиқариш ва ижтимоий соҳада фойдаланилаётган бинолар, иншоотлар, ҳудудлар ва узатувчи магистралларга хизмат кўрсатувчи, фойдаланишни ташкил этувчи, қурилиш-таъмирлаш, транспорт, энергия ишлаб чиқарувчи ва бошқа турли товар ва хизматларни амалга оширувчи корхоналардан ташкил топган, кенг қамровли фаолиятининг пировард натижаси инсон ҳаёт фаолиятини ташкил этувчи, шаҳар инфратузилмасини ривожлантирувчи ва экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилувчи соҳа ҳисобланади. Уй-жой коммунал хўжалиги тизимининг ўзига хос хусусияти унинг кўп тармоқлилиги ва турли-туман хизматлардан ташкил топганлигидадир. Кўп соҳа ва тармоқлардан ташкил топган уй-жой коммунал хўжалиги тизими ўз навбатида, турли ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосдаги ишлаб чиқариш ва ноишлабчиқариш соҳаси корхона ва ташкилотларига хизмат кўрсатади, улар фаолиятини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Уй-жой коммунал хўжалиги аҳолини фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитларни яратиш билан боғлиқ экан албатта, аҳоли яшайдиган шаҳар ва қишлоқларда турли хилдаги коммунал хизматларга эҳтиёж мавжуд бўлади. Доимий яшаш жойларида аҳоли сонининг кўпайиб бориши ўз навбатида коммунал хизматларга эҳтиёжнинг ортиб боришига олиб келади. Масалан, ҳозирги кунда чекка худудларда жойлашган кичик қишлоқда фақат электр энергияси таъминоти ташкил этилган, қишлоқ жойлари ва аҳоли яшаш марказларида (посёлкалар) электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти тизими фаолият кўрсатса, шаҳарларда эса коммунал хизматларнинг турли-туман шакллари мавжуд. Коммунал хўжалик тизими ва коммунал хизматларнинг ташкил этилиш даражаси аҳолига фаровон яшаш учун яратилган шарт-шароитни кўрсатади. Аҳоли сонининг кўпайиб бориши маълум ҳудуд чегараларининг кенгайиб боришига, коммунал хизматлар тизимининг такомиллашиб боришига ва вақт ўтиши билан қишлоқ жойларининг аҳоли яшаш марказларига, аҳоли яшаш марказларини эса шаҳарларга айланишига олиб келади. Шаҳар бу йирик аҳоли яшовчи маъмурий ҳудуд бўлиб, у ишлаб чиқариш, савдо ва маданият маркази ҳисобланади. Шаҳар коммунал хўжалик тизими нафақат аҳолининг фаровон яшаши учун шарт-шароит яратувчи, балки барча турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, ижтимоий соҳа ва маъмурий бошқарув тизими корхона ва ташкилотларига турли коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар мажмуасидан ташкил топади. Юридик мавқъега эга бўлган ҳар қандай корхона ўз фаолиятида коммунал хизматларнинг у ёки бу турларидан фойдаланади. Уй-жой коммунал хўжалиги тизими таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар, кўрсатадиган хизмат турларидан келиб чиқиб, асосан қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Уй-жой мажмуасига хизмат кўрсатиш ва уй-жой фондини таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари; Иссиқлик энергияси таъминоти хўжалиги; Газ таъминоти хўжалиги; Электр энергетика таъминоти ва кўчаларни ёритиш хўжалиги; Сув таъминоти ва оқова-қувур хўжалиги; Мухандислик тизимлари ва иншоотлари (лифт, ҳавони шамоллатиш - совитиш ва бошқалар)га хизмат кўрсатиш корхоналари. Уй-жой коммунал хўжалиги шаҳар хўжалигининг асосий қисмини ташкил этиб, шаҳар хўжалиги инфратузилмасида уй-жой коммунал хўжалиги билан бевосита боғлиқ бўлган ва коммунал хўжалиги тизимининг ажралмас қисми ҳисобланувчи соҳаларга қуйидагилар киради: 1. Йўл хўжалиги ва шаҳар аҳоли ташиш транспорти; 2. Алоқа хизмати ва муҳандислик коммуникациялари, хабар берувчи ва ёнғин хавфсизлигини таъминловчи хизматлар; 3. Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш; 4. Санитария-гигиена ва экологик ҳимояни таъминлаш ҳамда назорат қилиш хизматлари; 5. Истироҳат боғлари, хиёбонлар, чўмилиш ҳавзалари ва бассейнлари; 6. Ҳайкаллар ва тарихий обидаларни сақлаш; 7. Меҳмонхона хўжалиги; 8. Ҳаммомхона ва кир ювиш хўжалиги; 9. Ижтимоий соҳа ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари. Аҳолига бевоста шартнома асосида кўрсатилаётган хизмат турлари таркибидан келиб чиқиб коммунал хўжалиги тизими ташкилотлари асосан 8 гуруҳга бўлинади (1.1.-расм). Коммунал хизматлар турлари Электр энергия таъ-миноти Газ
Иссиқлик таъ-миноти Муҳандис-лик хизмати кўрсатиш Уй-жой фондини таъмирлаш-қурилиш Маиший ва қаттиқ чиқиндиларни ташиш ва қайта ишлаш Кўкаламзор-лаштириш ва ободонлаш-тириш Download 101.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling