Тайван етакчиси АҚШга боришига Пекин ҳарбий машғулотлар билан жавоб қайтарди. Янги уруш яқинми?


Download 1.07 Mb.
bet1/12
Sana01.10.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1690400
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Xitoy taivan



Тайван етакчиси АҚШга боришига Пекин ҳарбий машғулотлар билан жавоб қайтарди. Янги уруш яқинми?

20:01 / 24.04.2023

25980

Фото: Chris McGrath / Getty Images



Жаҳон оммавий ахборот воситалари Тайван бўғозида яқин орада уруш бошланиши мумкинлигини яна муҳокама қилмоқда. Тайван етакчиси Сай Йингвеннинг АҚШда «техник тўхташ» билан амалга оширилган Марказий Америка мамлакатларига саёҳатига Хитой армияси Тайван ороли атрофида кенг кўламли ҳарбий ўқув-машқлари ўтказиш билан жавоб берди. Хитой 2022 йилда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ўша пайтдаги спикери Ненси Пелосининг Тайпейга ташрифига ҳам худди шу тарзда муносабат билдирганди. Жаҳондаги яна бир қарама-қаршилик ҳам кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкинми ва Тайван хавфсизлиги масаласи нега бутун дунё учун муҳим? Meduza шу саволларга жавоб излади.

Ўзи нима бўлди?

2023 йил апрел ойи бошида Хитой Халқ озодлик армиясининг Шарқий ҳарбий округ қўшинлари уч кунлик «Бирлашган ўткир қилич» ҳарбий ўқув-машғулотларини ўтказди. Хитой армияси машғулотлари десант ташлаш, денгиз ва қуруқликда отиш амалиёти, шунингдек, Тайваннинг шимолий, шарқий ва жанубий ҳудудларидаги сувларда жанговар навбатчилик қилиш режаларини ўз ичига олган.

Машғулот доирасида Хитой Халқ озодлик армиясининг Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли 71 та қирувчи ва бомбардимончи самолёт Хитой ва Тайван ўртасидаги норасмий чегара ўтувчи Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтди. Шуниси эътиборга лойиқки, 2022 йил 26 декабрида ҳам Тайван ҳаво мудофааси ишловчи зонага худди шунча миқдордаги Хитой ҳарбий самолётлари кирганди.

Хитой ҳарбийларининг сўзларига кўра, бу манёврлар Пекиннинг Тайван мустақиллиги амалга ошишига йўл қўймаслик ниятидан далолат беради. Хитой машғулотлари бошланишига Тайван маъмурияти раҳбари Сай Йингвеннинг Калифорнияда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти билан учрашиши сабаб бўлди. Ҳозиргача Тайваннинг ҳеч бир раҳбари АҚШ парламент палатаси раҳбари билан Америка ерларида музокара ўтказмаганди.




Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling