Тайван етакчиси АҚШга боришига Пекин ҳарбий машғулотлар билан жавоб қайтарди. Янги уруш яқинми?
Тайван Хитой билан мулоқот ўрнатишга уринмаяптими?
Download 1.07 Mb.
|
Xitoy taivan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сай Йингвеннинг АҚШга сафари томонлар урушга тайёрланаётганини англатадими
Тайван Хитой билан мулоқот ўрнатишга уринмаяптими?
Бундай уринишлар амалга оширилмоқда. Оролнинг Сай Йингвендан олдинги етакчиси бўлган Ма Йингжу кўнгилли сифатида Пекин ва Тайпей ўртасидаги кескинликни юмшатишга ҳаракат қилди. У 2023 йил март ойи охирида Хитойнинг материк қисмига ташриф буюрди. Мухолифатдаги Гоминдан партияси собиқ етакчисининг Нанкин, Уҳан, Чонгцин ва Хитойнинг бошқа шаҳарларига қилган сафари тарихга кирди: Ма Йингжу 1949 йилдан бери бўғознинг қарама-қарши қирғоғига ташриф буюрган Тайваннинг биринчи собиқ раҳбари бўлди. Ма Йингжунинг мақсадларидан бири Синмин хотира куни (4 апрел) арафасида аждодлари қабрини зиёрат қилиш эди. Умуман олганда, бу ташриф Пекин билан мулоқот ўрнатиш имконияти сифатида кўрилди. Тайван собиқ етакчиси Хитойнинг материк қисми ва Тайван ягона давлат — Хитой Республикасининг бир қисми эканини таъкидлади. Гарчи Ма Йингжу ўз сафари давомида Хитойнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашмаган бўлса-да, у Сай Йингвендан фарқли ўлароқ, ўзининг муросакор позицияда эканини ҳаммага билдириш учун оммавий тадбирлардан фойдаланди. Йингжунинг нутқида асосий эътибор икки қирғоқнинг тинч-тотув яшашига қаратилиб, бирлашиш масаласи четлаб ўтилди. Шу билан бирга, Ма Йингжунинг сўзлари ҳам оролда, ҳам Хитойда жамоатчилик норозилигини уйғотди. Хитой томони «бирлашмаслик ва мустақиллик эълон қилмаслик» позицияси илгари сурилгани сабабли Манинг нутқларида сепаратизм аломатларини кўрди. Тайпейда эса унинг «Ягона Хитой» тамойилини тилга олиши миллий манфаатларга хиёнат сифатида баҳоланди. Сай Йингвеннинг АҚШга сафари томонлар урушга тайёрланаётганини англатадими? Йўқ, жанговар риторикага қарамай, Пекин, Тайпей ва Вашингтон воқеаларнинг бундай сценарийда ривожланишини хоҳлаши даргумон. Хитой ҳукумати исёнкор орол билан тинч йўл орқали бирлашиш сиёсатига содиқлигини бир неча бор эълон қилган. Ушбу сиёсат Тайван билан маданий алмашинув ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришни назарда тутади, бу оролга «Бир давлат, икки тизим» концепциясининг афзалликларини намойиш этади. Тайван учун кенг автономияни сақлаб қолишни назарда тутувчи ҳонгконгча бирлашиш моделини амалга ошириш Си Жинпинг ва Хитой партияси раҳбарлари назарида муқобили йўқ режа. Агар орол АҚШ кўмагида ўз мустақиллигини эълон қилишга уринса, Пекинда куч ишлатиш сценарийси охирги чора сифатида кўриб чиқилади. АҚШ раҳбарияти Тайван масаласида узоқ йиллардан бери «стратегик ноаниқлик» сиёсатига амал қилиб келади. Оқ уй орол мустақиллигини тан олмайди, бироқ Хитой расмийларини Тайван бўғозидаги статус-квони куч билан ўзгартирмасликка чақиради. Гарчи бу Пекиннинг ғазабига сабаб бўлса-да, АҚШ ҳозирги ҳолатни сақлаб қолиш учун Тайванга мудофаа қобилиятини оширишга ёрдам беряпти. Шунингдек, АҚШ маъмурияти агар орол ҳужумга учраса, Тайванга қўшин юборишга ваъда бермоқда. Тайван учун статус-квонинг сақланиб қолиши — сиёсатчилар ва жамият томонидан энг кўп маъқулланадиган келажак сценарийсидир. Орол етакчиси Сай Йингвен Тайванни амалда суверен давлат деб атайди ва ҳозирги моделни сақлаб қолишни оролликлар манфаатларига энг мос келадиган тамойил деб билади. Унинг фикрини ҳукмрон Демократик тараққиёт партиясидаги ҳамкасблари ҳам маъқуллайди. Бу партия келажакдаги мустақиллик тарафдори, улар Пекин билан тинч-тотув яшаш орқали Тайван мустақиллигини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Асосий мухолиф куч — Гоминдан партияси эса Хитой ва АҚШ ўртасидаги мувозанатни сақлашни ёқлайди. Умуман олганда, оролнинг келажаги ҳақидаги ноаниқ позиция маҳаллий аҳолининг кайфиятини ҳам акс эттиради. Март ойида ўтказилган ижтимоий сўровнома шуни кўрсатдики, тайванликларнинг 88 фоизидан ортиғи мавжуд тартибни сақлаш тарафдори. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling