Мавзу. «Диншунослик фанининг предмети, мақсади ва вазифалари»


Диний экстремистлар ўз раҳнамолари яратган «асар»ларнинг беназирлигини таъкидлайди


Download 1.85 Mb.
bet7/10
Sana24.12.2022
Hajmi1.85 Mb.
#1053336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-SLAYD

Диний экстремистлар ўз раҳнамолари яратган «асар»ларнинг беназирлигини таъкидлайди.

Диний-экстремистик ҳаракатлар аъзолари ўзларини алоҳида мақомга эгаликларини даъво қилиб, бундай ғояни одамлар орасида ёйишга интиладилар

Ўз жамоаларига қўшилмаган ёки ундан чиққанларни кофирликда айблаш ҳам диний экстремистлар фаол фойдаланадиган ғоялардан ҳисобланади

Диний-экстремистик ташкилотлар зўравонликни оқлаб, ўз аъзоларини шу руҳда тарбиялашга интиладилар

  • «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг шиори: «Аллоҳ - бизнинг мақсадимиз, Қуръон - қомусимиз, Пайғамбар - бизнинг етакчимиз, Жиҳод - бизнинг йўлимиз ва Аллоҳ йўлида қурбон бўлиш бизнинг энг олий орзуимиздир».

Оила аъзолари, яқин қариндошлар ва дўстларни аъзоликка жалб қилиш диний экстремистлар учун устувор вазифа ҳисобланади

Диний экстремистик ҳаракатга қўшилиб қолган ёшлар билан нима қилиш зарур? Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилари бирор оқим таъсирига тушиб қолган одам билан яхши муносабатни сақлаш, унга нисбатан ижобий кайфиятда бўлиш, суҳбатлашганда вазмин, самимий гаплашиши керак бўлади.

  • Диний экстремистик ҳаракатга қўшилиб қолган ёшлар билан нима қилиш зарур? Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилари бирор оқим таъсирига тушиб қолган одам билан яхши муносабатни сақлаш, унга нисбатан ижобий кайфиятда бўлиш, суҳбатлашганда вазмин, самимий гаплашиши керак бўлади.
  • Ҳеч қачон тўғридан тўғри (ҳатто, ҳазиллашиб ҳам) унинг эътиқодига тажовуз қилмаслик, баҳолаш ёки танқид қилиш учун эмас, соғлом фикр нуқтаи назаридан уни тушуниш учун кўпроқ саволлар бериш зарур.
  • Ўртадаги келишмовчилик ва қарама-қаршиликларни ошкор этиш унинг оқимга янада қаттиқроқ боғланиб қолишига олиб келиши мумкин.
  • Балоғат ёшига етган ва нима қилишни ўзи билади, деб уни қутқариш фикридан воз кечмаслик, соғлом фикр уни қилаётган ишларидан қайтаради, деб ишониб қолмаслик керак. Ўзи буни таъкидлаган ҳолда ҳам, унинг ҳамма нарсани тўғри ҳал қила олиши исботланмаган.
  • Муаммолар билан яккаланиб қолмасдан, мазкур масалани маҳалла оқсоқоли, масжид имоми, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан бамаслаҳат ҳал қилиш зарур.
  • Ниҳоят, оқим таъсирига тушиб қолган киши яна илгаригидек бўлиб қолади, деб ўйламаслик, ҳаётий тажрибадан тўғри хулоса чиқариш, ҳушёрликни бир лаҳза ҳам йўқотмаслик, уни ёш ниҳолдек асраш керак бўлади.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling