Mavzu: ДНК. Тузилиши ва биологик аҳамияти Ma’ruzachi: k f. n., dots. L. S. Kamolov


Download 0.57 Mb.
Sana17.06.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1548939
Bog'liq
10-mavzu. DNK tuzilishi va funksiyasi.

  • Mavzu: ДНК. Тузилиши ва биологик аҳамияти
  • Ma’ruzachi: k. f. n., dots. L.S.Kamolov
  • ДНК - дезоксирибонуклеин кислота барча тирик организмлар ҳужайрасида, атто айрим вирусларда генетик модда сифатида кенг тарқалган. Унинг асосий қисми ҳужайрадаги ядро хромосомаларида, қисман цитоплазмада (0,1-0,2%) бўлади. Ҳужайра органоидларида-хлоропласт ва митохондрияларда ҳам оз миқдорда ДНК борлиги кеёинги йилларда аниқланди. Ҳужайрадаги ДНК миқдори ҳар бир тур учун доимий бўлади. ДНК нинг ҳужайрадаги миқдори пикограмм билан ўлчанади.
  • 1 пг = 10-12 г
  • ДКН нинг ҳужайрадаги жойлашуви (локализацияси) га қараб, ядро, митохондриал, хлоропласт ДНК си, центриалалардаги, ДНК лар фарқ қилинади. Энг кўп миқдор ядрода бўлади.
  • Митохондрияда 0,5*10-16 г гача, хлоропластларда 10-16 дан то 150*10-16 гача, центриолаларда 2*10-16 г гача бўлиб, бу миқдор ядродаги ДНК нинг бир неча фоизини ташкил қилади.
  • Хлоропластлардаги ДНК физикавий хоссалари ва нуклеотидли таркибига кўра ядродаги ДНК дан фарқ қилади. Ҳужайралар таркибидаги ДНК миқдори тирик организмларининг физиологик ҳолатига эмас, балки ҳужайралардаги хромасомалар сонига (наборига) боғлиқ.
  • ДНК нинг ҳужайралардаги миқдори организмнинг эволюцион поғонада ривожланганлик даражасига боғлиқ, яъни организм қанча содда тузилган бўлса, уларда ДНК миқдори оз, қанча мураккаб тузилган бўлса, кўп бўлади. Унинг айрим организмлар ҳужайрасидаги миқдори жадвалда келтирилган.
  • Лекин шуни эслатиб ўтиш керакки, айрим содда тузилган организмларда (масалан, иккиёқлама нафас олувчи балиқларда, амфияларда) ДКН миқдори сут эмaизувчилардагига нисбатан бир неча марта кўп бўлиши аниқланган.
  • ДНК нинг ўртача миқдори айни организмнинг турли тўқималари ҳужайраларда деярли бир хил. Фақат жинсий ҳужайраларда соматик ҳужайралардагига нисбатан икки марта кам бўлади (жадвал).
  • Масалан, товуқ жигари ҳужайрасидаги ДНК миқдори 2,6*10-12 г, унинг спермасида 1,3*10-12 г. Унинг ҳужайрадаги миқдори ташқи шароитга, организмнинг озиқланиш даражасига боғлиқ эмас.
  • ДНК нинг таркиби ва структураси
  • ДНК асосан А,Г,Ц,Т сақловчи дезоксирибонуклеотидлардан ташкил топган.
  • 1951 йилда М.Уилькинс ДНК нинг рентген структур анализини амалга оширди. ДНК таркибидаги нуклеотидларнинг ўзаро мунособатини эса Чаргафф аниқлади, яъни ДНК даги нуклеотидлар тартибсиз жайлашмасдан маълум қонуниятларга буйсунади. Бу қонуниятларни дастлаб америкалик олим Чаргафф аниқлаган бўлиб, Чаргафф қоидаси деб аталади.
  • 1. ДНК даги пурин асослари йиғиндиси (А+Г) пиримидин асослари (Т+Ц) йиғиндисига тенг бўлади ва уларнинг нисбати бирга тенг.
  • А + Г = Ц + Т А+Г/Ц+Т = 1 ёки пурин/пиридин = 1
  • Бу қонуният РНК учун хос эмас, чунки РНК да пурин ва пиримидиннинг ўзаро нисбати ўзгариб туради.
  • Баъзи турлар ДНК сидаги аденин билан тиминнинг циғиндиси гуанин билан цитозиннинг йиғиндисидан ортиқ ёки кам бўлади.
  • Агар Г+Ц/А+Т нинг қиймати бирдан кичик бўлса, бундай ДНК АТ типга, агар унинг қиймати бирдан катта бўлса, ГЦ типга киритилади.
  • Юқори ўсимликлар ва ҳайвонлар ДНК си АТ типга мансуб, яъни уларда АТ жуфтларининг миқдори ГЦ жуфтларига нисбатан кўп.
  • ГЦ типдаги ДНК ҳайвонлар ва юксак ўсимликларда умуман учрамайди. Микроорганизмларга ва бактерияларга нисбатан кўп тарқалган (замбуруғларда, сувўтларда).
  • Шунинг учун спецификлик коэффициентининг турларнинг, айниқса микроорганизмларни аниқлашда таксонометрик белги сифатида фойдаланиш мумкин.
  • E’TIBORINGIZ UCHUN
  • RAHMAT!

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling