- Қўл тарозида 3,0 г ксероформни тортиб олинади ва ховончага солиниб, қуруқ ҳолда майдаланади. Устига ярим миқдорда 1,5 г қора мой солиниб, Дерягин қоидаси бўйича эзилади. Аралаштириб турган ҳолда қолган 1,5 г қора мой солинади. Охирида беморга бериладиган шиша идишга тортилган 100,0 г канакунжут мойини 3-4 қисмга бўлиниб солинади. Тайёр линимент беморга бериладиган шиша идишга ўтказилди. Қадоқланади. Жиҳозланади.
Rp.: Zinci oxydi - Rp.: Zinci oxydi
- Talci aa 5,0
- Amyli
- Olei Ricini aa 10,0
- Olei Helianthi 70,0
- M.f.linimentum
- D.S. Оёқга боғлаш учун
Тайёрлаш технологияси: - Ховончага порошоксимон моддалар дорихатда келтирилган кетма-кетликда солинади ва 10,0 г кунгабоқар мойи (кунгабоқар мойи олдиндан оғзи кенг беморга бериладиган идишга тортиб
- олинади) билан яхшилаб пульпа ҳосил бўлгунча эзилади. Сўнг қолган мойни 2-3 бўлакка бўлиб, солинади ва аралаштирилади. Охирида 10,0 г тортиб олинган канакунжут мойини солиниб, бир хил аралашма ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
- Тайёр линимент беморга бериладиган шиша идишга
- ўтказилди. Қадоқланади. Жиҳозланади.
Эмульсион линимент - Эмульсион линимент- бу – икки фазали системалар бўлиб, М/С ёки С/М типидаги эмульсиялар бўлиши мумкин.
- Аммиакли ёки учувчан линимент (М/С)
- Rp.: Olei Helianthi 74,0
- Sol. Ammonii caustici 25 ml
- Acidi oleinici 1,0
- M.D.S. Ишқалаб суртиш учун
Тайёрлаш технологияси: - Бу дорихатда аммоний эритмаси ва олеин кислотаси
- ўзаро реакцияга киришиб, аммоний олеат ҳосил
- қилади. Бу модда эмульгатор вазифасини бажаради.
- Беморга бериладиган идишга 74,0 г кунгабоқар мойи
- тортиб олинади ва унга 1,0 г олеин кислотаси солиб
- аралаштирилади. Сўнг 25 мл аммиак эритмаси
- қўшилади. Қадоқланади ва чайқатилади. Жиҳозланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |