Мавзу: Дунё океанида кечадиган жараёнлар Маърузачи: Саидова Д. А


Дунё океани – ернинг терморегулятори


Download 359.44 Kb.
bet3/5
Sana14.05.2023
Hajmi359.44 Kb.
#1460621
1   2   3   4   5
Bog'liq
12 мавзу Дунё океанида кечадиган жараёнлар

Дунё океаниернинг терморегулятори

  • Океан таги эса нобуд бўлган денгиз организмлари қолдиқларидан ҳосил бўлган чўкиндилар, яъни океан лойқаси билан қопланган.
  • Океаннинг қирғоқдан узоқ энг чуқур қисмларида қизил тусли океан гили тўпланган. У Дунё океани тагининг 36 % ини қоплаб ётади.
  • Океан гили жигаррангдаги гилсимон балчиқдан иборат.
  • У океаннинг 5 000 м дан чуқур қисмларида бўлади.
  • Дунё океани туби рельефи жуда мураккаб тузилган. Океан тубида материк саёзлиги, материк ёнбағри, материк этаги, океан туби ботиқлари, ўрта океан тизмалари ва энг чуқур чўкмалар каби йирик релеф шакллари мавжуд.

Дунё океани – ернинг терморегулятори

Дунё океани – ернинг терморегулятори

  • Ўрта океан тоғ тизимининг умумий узунлиги 60 минг км дан ортиқ бўлиб, у барча океанларни кесиб ўтган ва бир қанча тармоқларга бўлинган.
  • Атлантика океанида Шимолий Африка, Шимолий Америка, Бразилия, Ангола; Тинч океанда Шимоли-шарқий, Шимоли-ғарбий, Марказий, Жанубий ва Чили; Ҳинд океанида Сомали, Марказий ва Ғарбий Австралия каби ботиқлар бор.
  • Антарктида қирғоқлари яқинида Африка-Антарктида, Австралия-Антарктида ва Беллинсгаузен ботиқлари бор. Дунёнинг табиий харитасида бешта ҳавзани ажратиш мумкин. Улар Тинч, Атлантика, Ҳинд, Шимолий Муз океани ҳавзалари ва берк ҳавзалардир. Дарё қайси ҳавзага ўз сувини қуйса, ўша ҳавзага тегишли бўлади.

Океандаги оқимлар

  • Дунё океанидаги сувнинг ҳаракати оқимлар, қалқишлар ва тўлқинлар каби кўринишда намоён бўлади.
  • Катта ҳажмдаги океан сувларининг узоқ масофаларга йўналган горизонтал ҳаракати океан оқимлари деб аталади.
  • Бир томонга эсадиган шамоллар таъсирида океан сувининг 1 500 м гача қалинликдаги юза қатлами ҳаракатланади.
  • Океан оқимлари ҳароратига кўра илиқ ва совуқ оқимларга бўлинади.
  • Қутблардан экватор томон туб совуқ оқимлар, экватордан қутблар томон юза илиқ оқимлар ҳаракатланади

Океандаги оқимлар

  • Бу ўзига хос „совитгич-иситгич“ машинасини барпо этади. Бундай жараён „океан - атмосфера“, „океан - материк“ тизимида ҳам кузатилиб, материклар табиатининг ранг-баранг бўлишига олиб келади.
  • Дунё океанидаги Шимолий ва Жанубий пассат оқимлари, Пассатлараро қарши оқим ва Ғарбий шамоллар оқими (узунлиги 30 минг км) асосий оқимлардир.
  • Қуёш ва Ойнинг тортиш кучи таъсирида Дунё океани сувларида қалқиш ҳодисаси (сутка давомида икки марта кўтарилиб, икки марта пасаяди) бўлади.
  • Очиқ океанда сувнинг қалқиш амплитудаси 1 - 2 м дан ошмайди. Лекин материк қирғоқларида тўлқин баландлиги ортади.
  • Шамол таъсирида ҳосил бўлган тўлқинлар баландлиги океанларда 4 м гача, айрим ҳолатларда 7,5 м, узунлиги 90 - 100 м (баъзан 800 м) атрофида бўлади.

Download 359.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling