МАВЗУ: Экинзор ва гулзорлар ташкил этиш. Режа. - 1.Экинзорларни ташкил қилиш мазмуни.
- 2.Экинзорларни ташкил қилишга қўйилган талаблар.
- 3.Турли гуруҳларда экинзорларни ташкил қилиш.
- 4. Гул ўсимликларини экишнинг энг кўп тарқалган формаси.
Экинзор қандай ташкил қилинади. - Кичик гурухда (1бола)1 кв м,
- Ўрта гурух учун 1,5 кв. М гача,
- Катта гурух учун 1,5 кв.м. Дан 2 кв. м гача оширилади.
Экинзор учун ажратилган участкаларда эни 60 см ва қатор оралари 50-60 см ли пушталар мавжуд бўлади. Бундан ташқари эни 1,5 м гача бўлган марказий йўлка ҳам қилинади. Болаларнинг дам олишлари, машғулот ўтказиш ва кузатишлари учун стол ва скамейкалар қўйилади. - Экинзор учун ажратилган участкаларда эни 60 см ва қатор оралари 50-60 см ли пушталар мавжуд бўлади. Бундан ташқари эни 1,5 м гача бўлган марказий йўлка ҳам қилинади. Болаларнинг дам олишлари, машғулот ўтказиш ва кузатишлари учун стол ва скамейкалар қўйилади.
Экинзор атрофи паст бўйли ўсимлик билан ўралади. Булар-наврўзгул, капалакгул, ер тути,паст бўйли астра ва землянкалар билан ўралиши лозим. Бу хол чиройли бўлиши билан бирга гурухларни ажратиб кўрсатади. - Экинзор атрофи паст бўйли ўсимлик билан ўралади. Булар-наврўзгул, капалакгул, ер тути,паст бўйли астра ва землянкалар билан ўралиши лозим. Бу хол чиройли бўлиши билан бирга гурухларни ажратиб кўрсатади.
Кичик гурухлар учун экинзор: - Экинзор ўйин майдончасининг ёнида бўлади. Бу тарбиячига болалар билан ишлашни ўйин билан бирга қўшиб ташкил қилишга имкон беради.
Ўрта ва катта гурух учун: - Ўрта ва катта группаларнинг экинзори умумий бўлади. Экинзорнинг умумий бўлиши кўп миқдордаги ўсимликларни ўстириш ва кузатиш имконини беради ҳамда такрор экишга эҳтиёж қолмайди.
- Участкада сабзавотлардан: помидор, редиска, пиёз, петрушка, нўхат, карам, сабзи, шолғом, лавлаги, бодринг, қовоқ экилади.
Кичик гуруҳ- - Кичик гуруҳлар учун экинзорларда тез ўсадиган ва энг аввало, хом ҳолатида истеъмол қилинадиган ўсимликларни экиш лозим. Булар пиёз, сабзи, редискадир.
Ўрта гуруҳ- - Ўрта группа ҳам худди шуларни экади, бироқ имкони борича икки хил навини экиш керак, масалан, бошдор салат ва барг салат, нант сабзиси ва картошка, қизил ва оқ редиска. Сабзавотларни солиштириб, болалар уларнинг умумий белгиларини ва фарқларини топишлари мумкин бўлади. Булардан ташқари исмалоқни ҳам ўстириш мумкин.
Катта гуруҳ- - Катта группалар экинзорида МТТ экинзори учун тавсия этилган сабзавот ўсимликларининг барчаси экилади. Бу ўринда уруғ ва кўчатдан кўпаядиган сабзавотлар ўстирилади. Бу карамнинг бир неча турлари бошкарам, гулкарам, кольраби, брюссель карами, помидор, бодринг, қовоқдир.Булардан ташқари кунгабоқар, картошка экилади.
Сабзавотларни экиш. - Экиладиган уруғларнинг асосий сифат кўрсаткичи-унинг униб чиқиши, тозалиги ва намининг пастлигидир. Сабзи, пиёз, лавлаги уруғлари 1-2 сутка, бодринг, карам, редиска, салат, қовоқ уруғлари 8-12 соат, нўхат 2-6 соат сувда сақланади.
- Совуққа чидамли экинлар-сабзи, петрушка, салат, редиска, укроп дала ишлари бошланиши биланоқ, майнинг биринчи ярмида экилади, чунки бу ўсимликларнинг ниҳоллари баҳорги совуқларга бардош бера олади.
- Соябонгулдошларнинг уруғлари (сабзи, петрушка, укроп) ва пиёз тез унмайди, шу сабабли уларни, тупроқнинг устки қатлами қуримасдан олдин униб чиқишлари учун, бошқа экинлардан анча олдин экилади.
- Тупроқ темпуратураси 5-8 с бўлганда пиёз, картошка, шолғом туруп уруғи экилади, шунингдек карам кўчати ҳам ўтказилади.
- Иссиқсевар экинлар-бодринг, қовоқ, кабачки, помидор, ловия тупроқ 10 гача исиганда, баҳорги совуқлар хавфи тугаганда экилади.
Гулхона қандай бўлиши керак: - Гул ўсимликларини экишнинг энг кўп тарқалган формаси клумба, рабатка ва газонлардир. Гулзорни безашда манзарали ўсимликларни тўғри танлаш (баландлиги, гулининг шакли ва ранги, гуллаш вақтига қараб) муҳимдир. Ўсимликларнинг ёруғлик, тупроқ ва намга бўган талабини ҳам эътиборга олиш керак.
Клумба (гулхона)лар. - Уларнинг формаси мураккаб бўлмаслиги лозим. Айлана, овал ва тўғри тўртбурчак шаклидаги гулхоналарнинг кўриниши чиройлидир. Гулхонани бўлишда унинг марказига энг баланд гуллар, марказдан узоқлашган сари ўрта бўйли гуллар, энг четларига эса паст бўйлилари экилади. Четдагилари гулхонадаги барча гуллардан паст бўлиши керак.
Рабаткалар: - Бу йўлка четлари, бино деворлари, айвонлар ва деворлар бўйлаб экиладиган узун энсиз клумбалардир.Бу клумбаларга ўсимликлар қатор қилиб экилади. Масалан, йўлкадан биринчи қаторга наврўзгулни, иккинчи қаторга кўп йиллик гулсапсар ёки флоксни, учинчи қаторга картошкагулни ёки исфаракни экиш мумкин.
Кўп йиллик ўсимликлар: - -баҳорда гуллайдиган; бойчечак, заъфарон, наврўзгул, нарцисс, лола.
- -ёзда гуллайдиган; люпин, пеон, гулсапсар, пиёзгул, исфарак, диклитра, георгин, гладиолис, флокс.
- -гули хушбўйлар; гулисумбул, гулсапсар, пиёзгул, нарцисс, пеон, лола.
Бир йиллик ўсимлик: - Алиссум, кларкия, астра, хина, гулидовид, тизимгул, чиннигул, мушукўт, космея, шаббўй, лобелия, итоғиз, люпин, кўкнор кабилар.
- -иссиқсевар; гулидовид, хина, сальвия, настурция.
Чирмашувчи ўсимликлар: - Чирмашувчи ўсимликлар тез ўсади, уларнинг поялари эгилувчан ва узун, барглари ва гуллари чиройли бўлади.
- Булардан энг кўп тарқалганлари: карнайгул, настурция, ловия, нўхатгулдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |