Мавзу: Электр хавфсизлиги асослари. Режа
Download 28.87 Kb.
|
Мавзу: Электр хавфсизлиги асослари. Режа: Электр токинингн инсон организмига таъсири. Электр токидан сакланиш ва шахсий химоя чоралари. Электр токидан химоя килиш воситалари. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш. Электр токининг инсон организмига таъсири. Электр токи урганда киши организмида бир канча мураккаб узгаришлар содир булади, жумладан, киши хушидан кетиши, нафас ололмай колиши, упка кафаси огриши ва асаб системаси ёмонлашуви мумкин. Одамни катта кучланишдаги ток урганда ион таркиби бузилиб, тери жизганак булиши хам мумкин. Киши танасининг токни таъсирига каршилиги токнинг турига (узгарувчан ва узгармас), узгарувчан токнинг тегиб турган кисмига, организмдаги токнинг утиш йулига боглик. Одам организми учун узгармас ва узгарувчан ток бир хилда хавфли, аммо узгарувчан ток 3-5 марта хавфлирок узгармасга нисбатан. 0,05 А ток организм учун хавфли 0,1 А эса халокатлидир. Электр токи уришининг 80% ни 1000 В гача булган кучланишли электр жихозлар билан ишлашда электр хавфсизлигига риоя килмаслик окибатида руй беради. Ток уришининг 4 хил тури булади: I – ток урган киши хушидан кетмайди, аммо организм бушашади. II – хушидан кетади, аммо юраги уришдан тухтамайди, нафас олиб туради III – хушидан кетади, юрак фаолиятига таъсир килади ёки нафас олмайди. IV – Клиник улим. Электр токидан сакланиш ва шахсий химоя чоралари. Корхонадаги электр ёрдамида ишлатиладиган машина ва механизмлар, электр жихозлари, трансформаторлар, прожекторлар, металлдан тайёрланган вагон-уйчалар, хаммаси ерга уланиши лозим. Ерга улангичларнинг каршилиги МС-08 ёки М-416 ва М-417 маркали асбоблари билан текшириш мумкин. Текшириш натижасига кура акт тузилиб, килинган ишлар хужжатлаштирилади. Электр асбоблари билан ишлаётган ишчи албатта резинали кулкоп хамда диэлектрик калиш кийиб олиши зарур. Барча электр жихозлари ва электр токи таъсир этиши мумкин булган жойларга огохлантирувчи белгилар куйилади. Электр токидан химоя килиш воситалари. Электр токидан химоя киладиган воситалар асосий ва кушимча воситаларига булинади: Асосий воситаларга: 1000 В дан ортик кучланишли электр мосламаларга хизмат курсатишда фойдаланадиган изоляцияли штангалар, ток улчовчи клешлар, нарвонлар, майдонча, ушлагичлар, 1000 в гача булганларга хизмат киладиган дастлабки асбоблар: отвёрка, омбир ва тишлагичлар, диэлектрик кулкоплар хамда изоляцияланган клешлар. Кушимча воситалари: диэлектрик этиклар, калишлар, изоляцияланган такликлар ва диэлектрик ташамалар киради. Булардан ташкари юкорида ишлаётганда мантёр белбоглари, богичли мантёр ковуши, мухофаза арконлари киради. (135225 кг 5 минут). Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш. Электр токи урган кишини зудлик билан ток таъсиридан куткариб, унга уз вактида 1-медицина ёрдами курсатилади. Ток урган кишининг ток таъсиридан тезрок куткариш учун дархол токни манбадан учириш керак. Бунинг иложи булмаса шикастланган кишини ток утаётган симдан ажратиб, холирок жойга олиб борилади. Ток урган кишини токнинг таъсиридан куткариб олингач, у хушида булса, текисрок ерга охиста ёткизиб тоза хаво билан таъминлаш ва то врач келгунча уни тинч куйиш керак. Агар ток урган киши бехуш булса, врач келгунча сунъий нафас олдирилади ва юраги массаж килинади. Сунъий нафас олдираётганда жарохатланган киши зах ерда, бетон полда ётмаслиги, унинг остига бирон-бир материал тушалиши зарур. Совук пайтларда ток урган кишини иссикрок ураш, бадани совиётган булса, иситиш керак. Бу каби ёрдам курсатиш усулларини ишлаб чикишда ишлаётган хар бир киши билиши ва уддалаши лозим. Саноат электр энергиясидан кенг кўламда фойдаланищ йўлга қўйиланлиги сабабли электр токи таъсирида рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш муҳим масалалар қаторига кириб бормоқда. Электр токи таъсирининг энг хавфли томони шундаки, бу хавфни олдинроқ сезиш имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам электр токи хавфига қарши ташкилий ва техник чора-тадбирлар белгилаш, тўсиқ воситалари билан таъминлаш, шахсий ва жамоа муҳофаза тизимларини ўрнатиш ниҳоятда муҳим. Умуман электр токи таъсири фақат биргина биологик таъсир билан чегараланиб қолмасдан, балки электр ёйи таъсири, магнит майдони таъсири ва статик электр таъсирларига бўлинадики, буларни билиш ҳар бир киши учун керакли ва зарурий маълумотлар жумласига киради. Клиник ўлим ҳолати бу ҳаёт билан ўлим оралиғи бўлиб, маълум вақтгача инсон ички имкониятлар ҳисобига яшаб туради. Бу вақтда унда ҳаёт белгилари: яъни нафас олиш, қон айланищ бўлмайди, ташқи таъсирларга фарқсиз бўлади, оғриқ сезмайди, кўз қорачиғи кенгаяди ва ёруғликни сезмайди. Аммо бу даврда ҳали ундаги ҳаёт бутунлай сўнмаган, ҳужайраларда маълум модда алмашинув жараёнлари давом этади ва бу организмнинг минимал ҳаёт фаолиятини давом эттиришига етарли бўлади. Шунинг учун ташқи таъсир натижасида ҳаёт фаолиятини йўқотган организмнинг баъзи бир қисмларини тиклаш натижасида уни ҳаётга қайтариш имконияти бор. Клиник ўлим ҳолати 5-8 минут давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланади ва клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади. Биологик ўлим – қайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб, организмдаги билогик жараёнлар бутунлай тўхташи билан тавсияланади, шунингдек организмдаги оқсил парчаланади. Бу клиник ўлим вақти тугагандан кейин рўй беради. Одамнинг қуруқ, зарарланмаган териси 2000 дан 20 000 Омгача ва ундан юқори қаршиликка эга бўлгани ҳолда, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40÷5000 Ом қаршиликка эга бўлади ва бу қаршилик инсон ички аъзолари қаршилигига тенг ҳисобланади. Умуман техник ҳисоблар учун инсон организми қаршилиги 1000 Ом деб қабул қилинган. Инсон организми орқали 50 Гц ли саноат электр токининг 0,6-1,5 мА оқиб ўтса, буни у сезади ва бу миқдордаги ток сезиш чегарасидаги электр ток деб аталади. Агар инсон организмидан оқиб ўтган токнинг миқдори 10-15 мА га етса, унда организмдаги мускуллар тартибсиз қисқариб, инсон ўз организми қисмларини бошқариш қобилятидан маҳрум бўлади, яъни электр токи бўлган симни ушлаб бўлса, панжараларини оча олмайди, шунингдек унга таъсир кўрсатаётган электр симини олиб ташлай олмайди. Бундай чок чегара миқдордаги ушлаб қолувчи ток дейилади. Ток миқдори 25-50 мА га етса, унда ток таъсири кўкрак қафасига таъсир кўрсатади, бунинг натижасида нафас олиш қийинлашади. Ток таъсири узоқ вақт давом этса, яъни бир неча минутга чўзилса, унда нафас олишнинг тўхтаб қолиши натижасида одам ўлиши мумкин. Ток миқдори 100 мА ва ундан ортиқ бўлса, бундай ток юрак мускулларига таъсир кўрсатади ва юракнинг ишлаш ритми бузилади, натижада қон айланиш тизими бутунлай ишдан чиқади ва бу ҳолат ҳам ўлимга олиб келади. Токнинг тури ва частотаси ҳам зарарли таъсир кўрсатишда муҳим роль ўйнайди. Энг зарарли ток 20-100 Гц атрофидаги электр токи ҳисобланади. Частотаси 20 Гц дан кичик ва 100 Гц дан катта токларнинг таъсир даражаси камаяди. Катта частотадаги электр токларида ток уруш бўлмайди, лекин куйдириши мумкин. Агар ток ўзгармас бўлса, унда токнинг сезиш чегарасидаги миқдори 6-7 мА ушлаб қолувчи чегара миқдори 50-70 мА, ярим секунд давомида юрак фаолиятини ишдан чиқариши мумкин бўлган миқдори 300 мА гача ортади. Хулоса Ишлаб чикариш жараёнида электр асбоб-ускуналар ишлатилади. Улардан тугри фойдаланиш, хавфсизлик техника коидаларига риоя килиш ишловчиларни электр токи уришдан саклайди ва электр хаaвфсизлиги камаяди. Адабиётлар 1. Ёрматов Г ва Исомухаммедов Ё . – Мехнат мухофазаси. Тошкент. «Мехнат», 2002 й. 2. Правила техника безопасности при эксплуатации электроустановок. М. 1988г 3. Юлдошев У ва бошкалар – Мехнатни мухофаза килиш. «Мехнат». 2001 й. 4. Юдин Е.Я. – Охрана труда в машиностроение. М. 1983 г. Download 28.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling