Мавзу: электрограваметрик анализ усуллари reja


Электрогравиметрик метод ёрдамида металларни аниқлаш


Download 1.24 Mb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1056280
1   2   3
Bog'liq
MALOHAT

Электрогравиметрик метод ёрдамида металларни аниқлаш.

Электрогравиметрик метод ёрдамида металларни аниқлаш яқин 100 йиллардан буён маълум. Электрогравиметрик метод сезгир методлардан ҳисобланади, аммо анализ учун кўп вақт сарфланади. Дастлабки пайтларда электролизни тезлатиш мақсадида электрочўктириш ток кучининг етарлича катта миқдорида амалга оширилар эди. Электролиз жараёни да ток кучини ўзгартирмай ушлаб туриш учун берилаётган кучланиш ошириб борилади,чунки металл ионлари концентрацияси камайиши билан ток кучи ҳам камаяди.Аммо бундай усул метод селективлигининг камайишига олиб келади.

Электрочўктириш методлари.

Электрочўктиришни 3 хил усулда амалга ошириш мумкин.

1)Доимий бериб туриладиган кучланиш хисобига ёки ячейканинг доимий потенциали ҳисобига электролиз. Бундай усул билан электролиз қилганда осон қайтариладиган металл ионларини водородга нисбатан қийин қайтариладиган металлардан ажратиш мумкин. Электролиз охирида тегишли шароит хосил қилиш хисобига қатодда водороднинг ажралиб чиқишини олдини олиш мумкин. Масалан, қутбсизлантирувчи сифатида қисман нитрат кислота қўшилади. Электролиз охирида берилган потенциалда биричи навбатда NO3- ионлари бор экан, катодда водород қайтарилмайди. Нитрат иони катодли қутбсизлантирувчидир: NO H + +8e - NH H 2 O

Доимий ток кучи таъсирида электролиз.


Бу усулда жараённинг бошланишида электродларга маълум ток билан таъминловчи потенциал берилади.Бу токнинг қиймати электролиз жараёни давомида доимий ҳолда сақлаб турилади I= const Ток кучини ўзгармас ҳолда сақлаб туриш учун электролиз жараёнида берилаётган потенциалнинг қийматини ошириб бориш зарур.Ток кучи I=1A бўлган эритмадан миснинг катодда ажралишида катод потенциалининг ўзгариши қуйидаги график билан ифодаланади Берилаётган потенциал маълум қийматга оширилганда,катод потенциалининг кескин ўзгариши натижасида катодда водород ёки бошқа бирон электроактив модда ажралади.Бу ҳодисанинг олдини олиш доимий ток кучида катод қутбсизлантирувчилари (деполяризаторлар) қўшиш йўли билан амалга оширилади: NO H + +8e - NH H 2 O

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling