мавзу: Елимли ва нагелли бирикмалар. Режа
Бир қирқимли битта нагелнинг юк кўтариш қобилияти
Download 240.64 Kb.
|
Ёғоч конструкциялари9-маьруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эслатма
- S1=6д, S2=3,5д, S3=3д;
- S1=6д, S2==3д, S3=2,5д
- Елимланган ўзаклар
Бир қирқимли битта нагелнинг юк кўтариш қобилияти қуйидагича аниқланади: ўртадаги элементнинг эгилишга ишлаш шартига кўра:
Тсм1 с = К1сд , (1) чеккадаги элементнинг эзилишга ишлаш шартига кўра: Тсм1а = К2ад, (2) Нагелнинг эгилишга ишлаш шартига кўра: Тн = К3д2 + К4а2 , (3) бу ерда: c ва a - ички ва ташқи бирикувчи элементларнинг қалинлиги (михли бирикмаларда, михнинг ўткир қисми узунлиги 1,5 д ни а-дан чегириб ташланади: -1,5дмих); д-нагел йўғонлиги, см; К1, К2, К3, К4 – коэффициентлар Бирикманинг юк кўтариш қобилиятини аниқлашда ҳисоблаб чиқилган миқдорнинг энг кичиги олинади. Келтирилган ифодалар орқали тола бўйлаб ишлайдиган бирикмалар ҳисобланади. Агар нагел орқали узатилаётган кучланиш толага нисбатан бурчак остида бўлса, ҳисобий юк кўтариш қобилияти юқоридаги ифодалардан жадвалда келтирилган Кх коэффициентини ҳисобга олиш орқали аниқланади; 1- формуласи учун эса -га кўпайтириш орқали амалга оширилади. Пластмассали нагел бирикмаларда ёғочнинг эзилишга, нагелнинг эгилишга ишлашидан ташқари нагелнинг ўзида қирқилиш ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бундай кўринишдаги қаршиликда бир қирқилишга ишлайдиган нагелнинг юк кўтариш қобилияти қуйидаги ифода орқали аниқланади: Тқирқ= Рқирқ , (4) бу ерда: Rқирқ - нагел материалининг қирқилишдаги ҳисобий қаршилиги. Бирикмадаги нагеллар сони қуйидаги ифодадан аниқланади nн=N/Тмин пқирқ (5) бу ерда: N - бирикманинг ҳисобий зўриқиши; Тмин - бир қирқимли битта нагел учун минимал юк кўтариш қобилияти; nқирқ - нагелнинг шартли қирқилишлари сони. Ёғоч толалари бўйлаб доиравий нагеллар ўқлари орасидаги масофа S1, толаларга кўндаланг ўқлар орасида S2 ва ўқдан тахта ён четигача - S3 масофалар меъёрларда белгиланган қийматлардан катта бўлиши керак. Эслатма: оралиқ бурчак ва диаметрлар учун Ке қиймати интерполяция йўли билан аниқланади: пўлат нагеллар учун S1= 7д, S2=3,5д, S3=3д; алюминий ва пластмасса нагеллар учун S1=6д, S2=3,5д, S3=3д; дуб нагеллар учун S1=5д, S2=3д, S3==2,5д; жипсланувчи тахталарнинг жаъми қалинлиги 10д дан кам бўлса: металл-пластмасса нагеллар учун S1=6д, S2==3д, S3=2,5д; дуб нагеллар учун S1=4д, S2=S3=2,5д. Чўзилишга ишловчи бирикмаларда нагеллар икки ёки тўрт қатор қилиб жойлаштирилади. Ғўлалардан ташкил топган конструкцияларда эса нагелларни шахмат тарзида жойлаштириш тавсия этилади. Елимланган ўзаклар эгилувчи элементларни жипслаштиришда, чўзилувчи элементларни улашда, элементларни пойдеворга қистириб маҳкамлашда ва бошқа ҳолларда қўлланилади (3-расм). Ёғочга елимланувчи ўзак сифатида даврий кесимли А-II, А-III синфли, 12-25 ммли арматура пўлатлари қўлланилади. Ўзаклар жойлашадиган ариқча уларнинг белгиланган йўғонлигидан 4-6 мм га каттароқ қилиб ўйилади. Тешик ва ариқлар боши берк, бирикувчи элементлар узуқ ва ғовакли бўлмаслиги керак.
Пўлат ўзак билан ёғочни ўзаро елимлашда резорсин (ФР-12), фенолорезорсин (ФРФ-50), эпоксид (ЭПС-1) елимларини қўллаш тавсия этилади. Ёғочнинг елимланган ўзакни суғиришга ёки туртиб чиқаришга ҳисобий юк кўтариш қобилияти қуйидаги ифода орқали аниқланади: Т=Rёрπ(д+0,005)ℓ1Кs, (6) бу ерда: д - елимланадиган ўзакнинг ингичка жойдаги баландлиги, мм; ℓ1 - ўзакнинг елимланиш узунлиги, талабдаги юк кўтариш қобилиятига нисбатан ҳисоблаб топилади, лекин 10 мм дан кам ва 30 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак; Кs - уринма кучланишнинг елимли чокда нотекис тарқалишини ҳисобга олувчи коэффициент, қуйидаги ифода орқали аниқланади: Кs=1,2-0,002(ℓ/д) (7) бу ерда: Кёр- ёғочнинг ёрилишга ҳисобий қаршилиги, МПа. Силжишга нисбатан юк кўтариш қобилияти А-II синфли пўлат учун қуйидагича аниқланади: Тn=2д2+0,02(в1/д), (8) лекин 3,2д2 дан ошмаслиги керак; А-III арматура учун: Тn=2,5д2+0,02ℓ12 , (9) лекин 3,7д 2 дан ошмаслиги керак. Тn нинг энг катта қиймати учун ℓ1 ≥ 8д тўғри келади; д ва ℓ1 –см-ларда. Бурчак остида бириккан елимланган ўзакнинг юк кўтариш қобилияти махсус коэффициентга кўпайтириб аниқланади. . Оғма елимланган ўзакларнинг жойлаштирилиш масофалари қуйидагича қабул қилинади: икки қатор жойлаштирилса S3 ≥ 3д, S2 ≥ 6д; шахмат шаклида жойлаштирилса S3 = S2 ≥ 3д. Ўзаклар ўқлари орасидаги бўйлама масофа S1 ≥ 8дтеш.. Пўлат қопламалар, тасмасимон зулфинлар, тортқичлар металл конструкциялар каби ҳисобланади Download 240.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling