Мавзу: Ёш даврлар психологияси фанининг предмети ва вазифалари


Download 127 Kb.
bet1/10
Sana04.02.2023
Hajmi127 Kb.
#1165748
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-Мавзу (1)


Мавзу: Ёш даврлар психологияси фанининг предмети ва вазифалари

1.1. Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг предмети


ва вазифалари.
1.2. Комил инсон тарбияси - Шарқ мутафаккирларининт талқинида.
13. Фан сифатида ёш даврлари психологияси ва педагогик
психологиянинг вужудга келиши, унинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати.
1.4. Ҳозирги замон ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг асосий вазифалари.

1.1. Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг предмети ва вазифалари


Ҳуррият - бой маънавият ва руҳият илмидан оқилона, одилона ва омилкорлик билан фойдаланишни тақозо этмоқда. Мамлакатимиздаги мавжуд барча ўқув юртлари таълим-тарбияни тўғри, Илмий асосда ташкил этиш учун бу жараённинг ўзига хос психологик қонуниятларини, унинг механизмларини, шунингдек, фаол, мустақил ҳамда ижодий тафаккур жараёнини замонавий билимлар асосида таркиб топтиришнинг самарали усулларини билиши лозим бўлади. Бу борада, ёш даврлари психологияси ва педагогик психология -ҳозирги замон психология фанининг ривожланган соҳаларидан бўлиб, бу ўринда муҳим ўрин эгаллайди, зеро у инсон руҳий . оламининг табиати ва унинг қонуниятларини ўрганувчи соҳадир.
Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанлари муштарак, бир-бирига ўзвий боғлиқдир, чунки уларнинг хар иккиси, битта, умумий жараённи - улғайиб бораёттан инсоннинг психик фаолияти ҳамда унинг хулқ-атворини тадқиқ этади, бироқ, шундай булса-да, бу икки фан психология илмининг мустақил соҳалари ҳисобланиб, уларнинг ҳар бири ўз предмети ва тадқиқот вазифаларига эгадир.
Ёш даврлари психологияси онтогенездаги турли ёш психик тараққиётининг умумий қонунйятларини, даврлари психик умумий қонуниятларини, ривожланишини ҳамда психологик хусусиятларини ўрганади.

Онтогенез - (юнонча,. опtоs-мавжуд, жон, зот; депеzis-келиб чиқиш, пайдо бўлиш) - индивиднинг пайдо бўлишидан умрининг оҲиригача психик ривожланши жара ёни.

Ёшнинг улғайиб бориши, психик жараёнларнинг инсон ривожланишидаги қануниятлари, ундаги етакчи омиллар ҳамда инсон ҳаёт йўлининг турли босқичларида унинг шахсига хос хусусиятлар ёш даврлари психология фанининг тадқиқот предмети ҳисобланади. Маълумки, шахс таркиб топиш жараёнининг психологик қонуниятларини, унинг илмий асосларини мукаммал билмай туриб, таълим ва тарбиянинг назарий ҳамда амалий масалаларини муваффақиятли ҳал этиб бўлмайди. Ёш даврлари психология фани бу борада ҳам ўз-ўзига тегишли масалаларни тор экспериментал равишда ўрганиш билангина чекланиб қолмай, балки ўз муаммоларини инсон ҳаёти ва фаолиятининг табиий шароитларида, болага бериладиган таълим ва тарбиянинг мазмун ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўрганса, янада муваффақиятли ривожланиши, табиийдир.
Табиат ва жамиятнинг қонунлари сингари камол топаётган инсон шахси ривожланишининг ҳам ўзига хос қонунлари мавжуд, бу қонунлар ёш даврлари психологияси фанининг турли тармоқларида ўрганилади, чунончи; болалар психологияси, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларпсихологияси, ўсмирлар психологияси, ўспиринлар исихологияси, катта ёшдаги кишилар психологияси ва қариялар (геронтопсихология) психологияси каби соҳалардир.
Ёш даврлари психологияси фанининг назарий вазифалари шахснинг камол топиши қонуниятлари ва турли ёш даврдаги одамларда намоён бўладиган психик фаолият, ҳолат ва шарт-шароитларининг ўзаро таъсири хусусиятларини ўрганишдан иборатдир.
Ёш даврлар психологияси фанининг амалий вазифаларини эса психик жараёнларнинг намоён бўлиши ва ривожланиши, шунингдек инсон шахси психологик хусусиятларининг таркиб топиши қонуниятларини ўрганишда қўлга кирган илмий далилларини таълим-тарбия соҳаларига тадбиқ этиш ташкил этада.
Бу борада, айниқса, педагогик психология бирмунча улкан ютуқларга эришди. Педагогик психологиянинг таълимни янги -мазмунда жорий қилиш юзасидан сўнгги йилларда қўлга киритган ютуқлари бунинг яққол далили бўла олади. Маълумки кейинги ўн йил мобайнида мамлакатимиздаги барча таълим тизимларида таълим ишларининг мазмуни тубдан ўзгарди. Таълимнинг экспериментал равишда текширилган янги усуллари (масалан, муаммоли интерфаол таълим методлари} кенг жорий қилинмокда.
Педагогак психология - психология илмининг тармоғи сифатида, таълим ва тарбиянинг шахсга самарали таъсир этувчи омиллари, қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фандир.
Болалар ва ёшларнинг мактабдаги ҳамда таълим-тарбия муассасаларидаги фаолият ва хатти-ҳаракатларининг психологик қонуниятларини урганувчи педагогик психология икки фанни, яъни психология ва педагогика фанларининг тўташган жойидан ўрин эгаллагандир. Педагогик психологиянинг предмети мактабда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш қонуниятларини, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни, ўқувчиларда фаол, мустақил ва ижодий тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини тадқиқ этишдир. Шунингдек, педагогик психология таълим-тарбиянииг таъсири оқибатида ўқувчилар психикасида содир бўладиган ўзгаришларни, ўқув материалларининг ўқувчиларнинг ёш даврларига мос келишини, турли таълим методларининг психологик жиҳатдан самарадорлигини, дарсликлар, ўқув қуроллари, асбоб-ускуналар ва мактаб ишларининг тартибига нисбатан бўлган психологик талаблар каби муаммоларни ҳам педагогик психология ўрганади,
Ҳозирги вақтда педагогик психологиянинг муҳим вазифаларидан бири - мактабдаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу ҳол янги таълим дастурига утиш муносабати билан боғлиқдир. Педагогик психология шу билан бирга ўқувчилар шахсининг таркиб топиш жараёнини турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганади ҳамда ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини тадқиқ этади.
Шунингдек, «Педагогик-психология» таълим ва тарбия жараёнининг ташкилотчиси бўлган - ўқитувчи шахсини, унинг педагогик фаолият хусусиятларини ҳам ўрганади. Бунда ўқитувчининг таълим-тарбия ишларидаги ютуқларни таъминловчи сифатларига урғу бериш билан бирга, унинг билим, кўникма, малака ва қобилиягларининг таркиб топиши ҳамда тараққиётининг психологик жараёнлари аниқланади.
Ёш даврлари психологияси ҳам педагогик психология сингари умумий психологик қонуниятларни ёритиб берадиган, психик жараёнларни, ҳолатларни ва шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганадиган умумий психологияга асосланади.
Шу боис, ёш даврлар психологияси ва педагогик психология фанини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлиб, у бошқа фанлар сингари тараққиётнинг умумий тамайлларига: олий нерв фаолияти ва психофизиология қонунларига, бу соҳада тўпланган илмий маълумотларга таяниб, инсон психикасининг кечиши, ривожланиши, ўзгариши юзасидан баҳс юритадн.



Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling