Бадиий маданиятнинг назарий-фалсафий таҳлили фарида Ибрагимова Фарғона Давлат Университети Фалсафа кафедраси ўқитувчиси
Download 48.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
БАДИИЙ МАДАНИЯТНИНГ НАЗАРИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ Фарида Ибрагимова Фарғона Давлат Университети Фалсафа кафедраси ўқитувчиси Аннотация: Мақолада ижтимоий ҳаётимизнинг таркибий қисми ҳисобланган бадиий маданиятга оид фикр-мулоҳазалар таҳлил қилинган Калит сўзлар: маданият, эстетика, ижтимоий ҳаёт, санъат, аҳлоқ Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига асосланган янги жамият мустаҳкам маънавий-ахлоқий қадриятлар негизида барпо этилмоқда. Маданиятни юксалтириш ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, демократик тамойилларни қарор топтириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларни бошқаришда муҳим омиллардан бирига айланиб бормоқда. Табиийки, бундай шароитда инсондан катта қобилият, самарали меҳнат, чуқур тафаккур маданияти ва юксак эстетик дид талаб қилинади. Бундай фазилатларнинг шаклланишида бадиий маданият алоҳида ўрин тутади, зеро, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганидек, уни эркин ва фаровон жамият қуришда «Ўзлигимизнинг маънавий ҳамроҳига айлантирмасдан туриб, ана шу юксак марраларга эришишимиз, ҳаётимизни янада мазмунли, янада ёруғ ва ҳар томонлама мукаммал қилишимиз мумкин эмас» [1]. Ижтимоий ҳаётимизнинг таркибий қисми ҳисобланган бадиий маданият, бир томондан, кишиларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга, уларнинг ижодий салоҳияти ҳамда ахлоқий-эстетик юксалишига самарали таъсир кўрсатмоқда, бошқа томондан, ислоҳотлар шароитида унинг ўзи ҳам янгиланмоқда. Ўзбекистоннинг миллий тикланиши ва тараққиётида маънавиятнинг устуворлигига асосланган ижтимоий-фалсафий концепция жамият ривожланишини таъминлашга йўналтирилган бадиий маданиятнинг ўрнини белгилаб беради. Бинобарин, бадиий маданият шахс камол топишининг барча босқичларида фалсафий, ахлоқий, эстетик ғояларни унинг қалби ва онгига сингдиришда, юксак инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим руҳий-эмоционал омил бўлиб хизмат қилади. Бу эса унинг жамият ва инсон ҳаётидаги ижтимоий аҳамиятини илмий-назарий таҳлил этишни тақозо қилади. Маънавиятга асосланган бозор муносабатларига ўтиш шароитида шахснинг маданий эҳтиёжларини қондиришда янги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-эстетик тамойиллар юзага келмоқда. Айниқса, бадиий фаолият соҳалари моддий-техникавий базасини мустаҳкамлашга, замон талабларига мос жиҳозлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Зеро, мустақиллик шароитида инсоннинг ўз қобилияти, иқтидори, истеъдоди ва умуман эркин бадиий ижодий фаолиятини ривож топтириш учун етарли объектив ва субъектив шароитлар юзага келмоқда [2]. Миллий мустақиллик шароитида бадиий маданият, унинг моҳият-мазмуни, жамият ҳаётидаги ўрнини назарий-фалсафий таҳлил этиш истиқлол мафкурасининг асосий ғояларига мувофиқ ҳолда диалектик ёндашувни тақозо этади. Бундай диалектик ёндашув ҳаётни, инсон фаолияти, ижодий, шу жумладан, бадиий жараёнларни англаш, уларни тадқиқ этиб, назарий хулосалар чиқаришда муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилади. Бадиий ижод ва бадиий маданият муаммолари назарий-фалсафий таҳлилларнинг ўзига хос объектини ташкил этади. Фалсафа санъат, шунингдек, бадиий қадриятларни нафақат гносеологик, шу билан бирга, дунёқараш, аксиологик, тарбиявий, амалий ва бошқа тарафдан ўрганишга алоҳида эътибор беради. Санъатда бадиий қаҳрамон муаммоси фалсафада инсон концепцияси билан узвий боғлиқдир. Бадиий маданиятни ўрганишда фалсафа методологик асос бўлиб, инсоннинг оламни бадиий-эстетик ўзлаштириш ва ўзгартиришининг умумий қонуниятларини ўз тушунча ва категориялари орқали акс эттиради. Фалсафанинг методологик функцияси унинг билан маънавий оламни ўзлаштиришнинг бошқа шакллари ўртасидаги муносабат, борлиқни фалсафий ўзлаштириш услубларининг ўзига хослиги, илмий тадқиқот тамойиллари билан фалсафий дунёқарашнинг ҳамкорлиги, амалиётнинг самарали усулларидан фойдаланиш тўғрисидаги билимларга асосланади. Жамият ва шахснинг бадиий-эстетик фаолияти миллий истиқлол ғояси асосида янги мазмун касб этмоқда, бадиий ижод эркин фикрлаш маданияти билан қуролланмоқда, мафкуравий зўравонлик, синфийлик, партиявийлик, шаклан миллий мазмунан социалистик қабилидаги ноилмий тамойиллар бархам топиб, ғоявий негизларини мустақиллик манфаатлари ташкил этадиган дунёқараш шаклланмоқда. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлига ўтиши, шунингдек, жаҳонда рўй бераётган мураккаб ўзгаришлар, айниқса, ўзаро маданий алоқалар билан боғлиқ жараёнлар республикамизда янгича тизим-нодавлат ташкилотлар, жамғарма, фонд, халқаро маданий-маърифий марказлар, хусусий фирма ва маданий хизматлар каби тармоқларни вужудга келтирмоқда. Бу ҳол бадиий қадриятларнинг амал қилиши ва тарқалиши учун кенг имкониятлардан фойдаланишни талаб қилади. Ҳозирги замон ўзбек бадиий маданиятида рўй бераётган сифат ўзгаришлар, янгича бадиий-эстетик жараёнлар уларни маданият фалсафаси тамойиллари, тадқиқот методологияси негизида ҳар томонлама умумлаштиришни тақозо қилади. Ўзбекистон бадиий маданиятининг янгиланиб бориш жараёни жамият тараққиётининг барча соҳалардаги ислоҳотларга уйғун ҳолда амалга оширилмоқда. Бу эса бадиий маданиятни маънавий тараққиётнинг таркибий қисми сифатида алоҳида тадқиқ этиш заруриятини келтириб чиқаради. Адабиётлар: 1. Каримов И. А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10- т. – Т.: Ўзбекистон, 2003.- Б.305. 2. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3- т.-Т.: Ўзбекистон. 1996.-Б.16-17. 3. Шерманов И.Ч. Ижтимоий тараққиётда моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнларини уйғунлаштириш диалектикаси Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати Самарқанд – 2018 Download 48.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling