Mavzu: fizika mavzulariga axborot texnologiyalarini qo’llash usullari. Mundarija I. Kirish


Download 150.6 Kb.
bet1/9
Sana19.06.2023
Hajmi150.6 Kb.
#1618443
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Fizika Mavzulariga Axborot Texnologiyalarini Qo’llash Usullari



MAVZU: FIZIKA MAVZULARIGA AXBOROT TEXNOLOGIYALARINI QO’LLASH USULLARI.

Mundarija
1.I. Kirish.

    1. Axborot texnologiyalari haqida tushuncha.

1.3 Fizika o’quv jarayonida axborot texnalogiyalaridan foydalanish.
II Asosiy qism
2.1 Fizika o’qitishda elektron darsliklardan foydalanishning .
2.2 Maruza darslarida kompyuterdan foydalanish.
2.3 Labaratoriyalarda Virtual labaratoriya afzaligi.
Xulosa
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yhati
1.1 KIRISH.
Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳаси давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, мутлақо янгича қараш барпо этилди, десак муболаға бўлмайди. Ўрта умумий таълим мактаблари ўқувчиларга 9 йил давомида тасдиқланган меъёрий хужжатлар асосида ўзига хос даражада якунига етган замонавий билим беришни назарда тутади. Академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида эса, ўқувчи ёшлар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб ихтиёрий-мажбурий ҳолда билим, малака ва кўникмаларни чуқурлаштириш имкониятига эга бўладилар.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 сентябрдаги 406-сонли қарорида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га асосан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари тармоғини яратиш ва ривожлантириш, уларни республика худудида мақбул жойлаштириш ва замонавий талабларга мувофиқ техника ва ўқув жиҳозлари билан таъминлаш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Мазкур қарорга кўра янги ўқув муассасаларида дарс берадиган ўқитувчиларнинг илмий, ҳамда услубий тайёргарлик даражасига бўлган талаб алоҳида ўрин тутади. Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳам янгича талаб асосида ҳал этилмоқда. Қандай турдаги муассаса бўлмасин, ёки қандай кўринишдаги ўқув предмети бўлмасин, президент таъкидлаб ўтганидек, миллий ғоя ва уни тамойиллари билан узвий суғорилган бўлиши талаб этилади. Шунинг учун ҳам давр талабидан келиб чиқувчи ўқув-услубий мажмуаларнинг янги авлодини яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу муносабат билан олий ўқув юрти даргоҳида бакалаврият босқичида таҳсил олаётган бўлажак физика ўқитувчилари учун замон талаби даражасидаги физика ўқитиш услуби курсини яратиш долзарб муаммо ҳисобланади. Ушбу курс ҳажм жиҳатидан катта бўлмасада мазмун жиҳатидан кенг қамровли миллий ғоя асосида шаклланган бўлиши талаб этилади. Мазкур физика ўқитиш услуби ўқув қўлланмаси 9 – йиллик мактаб академик лицей ва касб-ҳунар коллеж ўқувчиларига дарс берувчи бакалаврларга мўлжалланган экан, демак, ушбу ўқув муассасаларини битирувчилари олдига қўйилган талабларни бевосита ҳисобга олиш керак бўлади. Хусусан, лицей ва коллеж ўқувчиларини физика ўқитиш жараёнида: назарий ва амалий билим, малака ва кўникмага эга бўлиш, тафаккур доирасининг етарли шаклланган бўлиши талаб этилади. Албатта, юқорида қайд этилган талаблар асосида яратилаётган физика ўқитиш услуби курси янада кенг қамровли ва сер қиррали жиҳатларни ҳисобга олиши ҳар бир олий ўқув юрти талабаларининг шахсий тайёргарлик даражаси билан белгиланади. Энг муҳими, мазкур физика ўқитиш услуби курси ўз мазмуни ва вазифасига кўра академик лицей ва касб-ҳунар ўқув муассасаларида физикадан тўла қонли дарс бера оладиган мутахассис сифатида шаклланишига хизмат қилишда, ўқув режага кўра физика ўқитиш услуби асосан иккита қисмдан иборат бўлиб, физика ўқитиш билан боғлиқ умумий масалалар ҳамда хусусий масалаларни қамраб олади. Физика ўқитиш услубининг асосий масалалари талабаларни (бўлажак фзика ўқитувчиларини) педагог сифатида назарий билимлар билан қуроллантиришни назарда тутади. Физика ўқитиш услубининг хусусий масалалари бевосита таълим мазмунини ифодаловчи меъёрий хужжатлар, яъни физикадан ўқув режа ва ўқув дастур моҳияти билан боғлиқ ҳолда ўрганилади



Download 150.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling