Мавзу: Фуқаролик жамияти фанинг мақсади, илмий, амалий ва тарбиявий вазифалари, функциялари


Download 439.63 Kb.
Sana08.02.2023
Hajmi439.63 Kb.
#1177477
Bog'liq
Жабборов







МУСТАКИЛ ИШ
Мавзу: Фуқаролик жамияти фанинг мақсади, илмий, амалий ва тарбиявий вазифалари, функциялари.

Бажарди:Б.Жабборов
Текширди: А.Рахмонов
гурух CММ-52


РЕЖА:
1. Фуқаролик жамияти тушунчаси.
2. Фуқаролик жамиятининг мақсади.
3. Афлотуннинг фикри
Фуқаролик жамияти тушунчаси антик даврдан ғарб маърифатчиларигача бўлган узоқ давр мобайнида турлича кўринишларда намоён бўлган. Замонавий талқинда эса бу категория илк бор XVIII аср бошларида европалик файласуфлар асарларида кўзга ташланади. Ўша даврда бу тушунча фуқаролар ўртасида вужудга келадиган ва ижтимоий зарарли бўлган ижтимоий можароларни қоидалар воситасида бартараф этиш мақсадида шаклланган сиёсий бирлашма сифатида тушунилган. Қадимда бу концепция фозил жамият тушунчасига мос равишда, давлатдан ажралмаган ҳолда талқин этилган. Афлотунга кўра давлат адолатли жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиши, одамлар эса жамият манфаатлари йўлида, оқиллик, жасурлик, босиқлик ҳамда адолат билан, ўзларига топширилган вазифаларни пухталик билан бажаришлари керак. Жамият ҳақида қайғуриш “доно ҳукмдор”нинг вазифаси сифатида белгиланган. Европа ва кейинчалик Америка сингари йирик минтақалар миқёсида фуқаролик жамияти тараққиёти уч босқичда амалга ошган бўлиб, ушбу босқичлар алмашиниши даврида давлат ва жамият тузилишида жиддий ўзгаришлар содир бўлган, ижтимоий ва сиёсий бўҳтонлар, оммавий ҳаракатлар, синфий тўқнашувлар, ижтимоий мафкураларнинг тубдан ўзгариши рўй берган.
Дастлабки босқичда (тахминан XVI–XVII асрларда), фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари вужудга келган. Уларга саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви ҳамда чуқур меҳнат тақсимоти, товар-пул муносабатларининг ривожи асос бўлиб хизмат қилган. Шаҳар ва шаҳар синфларининг кўмаги ёрдамида Ғарбий Европа минтақасида замонавий давлатнинг белгилари (суверенитет, давлат ғазнаси, профессионал бошқарув аппарати ва ҳ.к.)га эга бўлган марказлашган миллий давлатчилик вужудга келган. Ижтимоий мафкурадаги кескин бурилиш, санъат ва маданиятнинг жадаллик билан ривожланиши, буржуа ахлоқининг кенг тарқалиши, фуқаролик жамиятини ижтимоий-сиёсий идеал сифатида талқин этиш ҳам ана шу даврга тўғри келади. Бу даврдаги феодал нотенглик ва имтиёзларга қарши курашувчи мазлум қатламларга ўрта синф мулкдорлар йўлбошчилик қилган. Ўрта асрларнинг иккинчи ярмида Англияда рўй берган саноат инқилобининг бошланишини бир қатор тарихчилар Янги даврнинг ибтидоси сифатида талқин этадилар. Саноат инқилоби ва шаҳардаги ўзини ўзи бошқариш тизими фуқаролик жамияти ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Ғарбий Европада ўша пайтларда шаҳар жамоаси аъзоларининг барчаси тенг ҳуқуқлилик асосида судлов ишлари таъминланган, адолатсиз қамоққа олишлар бекор қилинган, сайловларда овоз бериш ҳуқуқи орқали шаҳар бошқарувига сайланиш имконияти, қурол тақиб юриш ҳуқуқи, бир сўз билан айтганда, кўпчилик тадқиқотчилар томонидан фуқаролик ҳуқуқлари, деб аталган барча ҳуқуқлар кафолатланган. Илмий адабиётларда замонавий фуқаролик жамиятининг илдизлари сифатида кўрсатилаётган шароитлар, жумладан саноат ва савдо-сотиқнинг ривожи, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви ва чуқур меҳнат тақсимоти, товар-пул муносабатларининг ривожи, кўпгина жиҳатлари ўрта аср жамиятининг акси бўлган шаҳарларнинг вужудга келиши билан боғлиқ. Ғарбий Европада черков ҳукмронлигидан мустақил, марказлашган давлатларнинг шаклланиши ҳам шаҳарларнинг ривожланишига бориб тақалади. Кўпгина мутафаккирлар фуқаролик жамиятини айнан буржуа жамияти сифатида талқин этар экан, шаҳар ва шаҳар маданиятини замонавий жамиятга хос бўлган қадриятларнинг асоси сифатида қарайдилар.
Тахминан XVII асрнинг охиридан XIX асрнинг якунига қадар бўлган иккинчи босқичда энг ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамияти ҳуқуқий жиҳатдан тенглик ва хусусий тадбиркорликка асосланган дастлабки капитализм кўринишида шаклланди. ХХ асрда фуқаролик жамиятининг учинчи босқичи, яъни унинг ижтимоийлашув даври бошланди. Европа халқлари антик полислардан тортиб, феодалчилик орқали тараққиётнинг шундай палласига етиб келдиларки, бу даврда мустақил, аммо ўз шахсий манфаатлари йўлида бирлашишга қодир бўлган кишилар жамоаси ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа зарурий элементлари вужудга келди. Бунинг натижасида фуқаролик жамиятининг туб моҳияти ҳақида тафаккур қилишга имконият пайдо бўлди. Бу янги вазият ғарбда инсонларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқларини қонун доирасида тан олиш асосига қурилган мафкура, яъни либерализмда ўз ифодасини топди. Шундай қилиб, антик даврда берилган туртки ўрта асрларга келиб ғарбий Европада қабул қилинган ва ўзига хос ўзгаришларга асос бўлган ҳолда Янги даврда рўй берган буржуа инқилоблари орқали, том маънодаги ҳодиса сифатида, фуқаролик жамиятининг пайдо бўлишига олиб келди.
Download 439.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling