Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 1 Аҳмад Лутфий САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ Ойдинликлар сари 2-китоб БУЮК МЎЪЖИЗА Макка аҳли орасида мишмиш тарқатилди: гўё Расулуллоҳ Қуръонни ўзлари ўйлаб чиқарган эмишлар, сўнгра Оллоҳ каломи деб одамларни йўлдан оздираётган эмишлар. Бу ғирт туҳмат эди. У кишининг ёлғон гапирмаётганларини мушриклар жуда яхши билишарди. Болаликларидан ҳамманинг кўзи ўнгида тўғрисўз, дуруст бир инсон бўлиб ўсган Расулуллоҳнинг ўта андишали эканликларини кўп бор синашган эди. Қуръон уйдирма бўлса, ўша заҳоти иссиғида бу ишнинг тагига етиш мумкин эди. Чунончи, Оллоҳ таоло навбатдаги бир оятни тушириб бу масалани буткул ойдинлаштирди: «Айтинг (Эй Муҳаммад): «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсаларда, унинг ўхшашини келтира олмаслар» (Ал-Исро сураси, 88.). Набиййи акрам (с.а.в.) инсонларга етказган илоҳий, муқаддас бир китоб бўлмиш Қуръонни «уйдирма, инсон каломи» деганларга ҳақ ва адолат билан фурсат берилди. Унга ўхшаш бир каломни айтишнинг уддасидан чиқсалар, тамом, шу билан Муҳаммаднинг даъвоси ниҳоясига етар, мағлубиятга учрар эди. «Оллоҳ каломидир», дея такдим этилаётган Қуръон араб тилида, мушриклар эса, арабчанинг энг мукаммал жиҳатларини ҳам чуқур биладиган, адабиётга зўр ҳавас билан қарайдиган қавмлардан эдилар. Шеър ўқишар, ўқиганда ҳам жуда мукаммал, турганни югуртирадиган, югурганни тўхтатадиган, жанжал чиқаришга ёки жанжални тўхтатишга қодир шеърларни ўқир, ҳам наср йўлида, ҳам назм йўлида истаган адабий ифодани танқид қила олишар эди. Уларнинг орасида Дамашқдан то Ямангача донғи кетган шоирлар бор эди. Уларга бир неча оғиз ширин сўз ва мақтов айтилса ёки бир нечта қизил туя ваъда қилинса, кифоя, бу улкан муаммо тез ҳал бўлардикўярди. Абу Жаҳлга хушхабар жўнатилди. Агар Қуръоннинг каломига ўхшаш бир сўз ё бир хитоб айтилса, бу масалага барҳам берилади, дейилди. Аммо бу хушхабар уни хурсанд қилиш ўрнига дамини ичига юттирди. Абу Суфён ҳам жим бўлиб қолди. Ахнас ибн Шариқ ҳам бош эгди. «Мен сизларга Муҳаммад ҳикоя қилаётган афсоналардан ҳам қизиқроқ масаллар айтиб беришим мумкин», деган Надр ибн Ҳорис хам гўёки оғзига талқон солди. «Инсу жинлар бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, 6у Қуръонга ўхшаш каломни келтира олмаслар», дейилибдими, ажабо?! Ўҳў, шуям иш бўптими, қани, кўрайликчи», дея енг шимариб, Қуръондан хам гўзал насрий ё назмий асарни ўртага қўйган кишига ким нима ҳам дея олар эди? Аммо бунга ҳеч ким журъат қилмади. Тоғни ўрнидан қўзғатиш, уммонларни сузиб ўтиш балки мумкиндир, аммо бу илоҳий каломга ўхшашини яратиш кимсанинг қўлидан келмасди. Шу тариқа бундай мусобақага чорлов жавобсиз қолди. «Мана, Қуръонга тенг келадиган Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling