www.ziyouz.com кутубхонаси
214
— Уммул Фазлга омонат қўйиб келганинг олтинлар... Эсингдами, у билан видолашаётиб:
«Бу сафарда бошимизга нелар келишини билмаймиз. Мабодо қайтмасам, булар сенга бўлади,
мана бу қисмини эса, Фазл, Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ ва Қусамга бўлиб берасан»,
демаганмидинг?..
Аббос ҳайратини яшира олмади:
— Ажабо, буларни сенга ким хабар берди?.. Қасам ичаман,
олтинларимни унга
бераётганимда ва бу сўзларни сўзлаётганимда ўртамизда бошқа ҳеч ким йўқ эди!..
— Оллоҳ хабар берди, — деб жавоб қилдилар Расули акрам (с.а.в.).
— Мен шоҳидлик билдираманки, сен Оллоҳнинг расулисан, — деб юборди Аббос.
Бу суҳбат асҳоби киром иштирокида бўлаётган эди. Аббоснинг мусулмон бўлиши ҳаммани
севинтирди. Шу
билан бирга, у барибир истанилган товонпулини тўлаш мажбуриятида
қолдирилди. Ҳам энг баланд қиймат бўлган тўрт юз дирҳам ҳисобида...
Кимдир таклиф киритди:
— Ё Расулуллоҳ, изн берсангиз, амакингиз Аббосдан товонпули олинмасин.
Жанобимиз бу таклифни кескин рад этдилар.
— Валлоҳи, бошкалардан қандай тўлиқ олинган бўлса, бу кишига ҳам бирдай муносабатда
бўлинглар!— дедилар.
Иккинчи китоб битди