Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
213
қўшса, бир минг юз кишидан кўп ҳам ошмайдиган рақибларнинг таркиби, дарҳақиқат, одамни 
ажаблантирарли даражада ғалати эди: бир тарафда Ҳазрати Али, бошқа тарафда акаси Оқил; 
бир тарафда Ҳамза, у тарафда акаси Аббос... туришарди. Яна, шунингдек, бир-бирига жуда яқин 
қариндош инсонлар бир-бирларига қарши қурол кўтарган ҳолатда эдилар. Масалан, Ҳазрати 
Пайғамбарнинг (с.а.в.) сафларидан жой олган Абу Ҳузайфанинг отаси, акаси ва амакиси 
мушрикларнинг олди қаторларини ишғол этишар эди. 
Бу жанг қандай бошланган бўлса, шундай тугаши, бошланишига уйғун шаклда давом 
этиши лозим эди. Ҳам, шу кунга қадар қилинган ҳисобсиз разилликларнинг яхшигина бир 
жазоси берилган бўлар, «Раббим Оллоҳдир» дейишдан бошқа «айби» бўлмаган инсонларга 
етказилган мусибатларнинг интиқоми ҳам шу тахлит олинар эди. 
Асҳоб орасидан Ҳазрати Умарнинг фикрига бир Саъд ибн Муоз қўшилди. У ҳам, то Бадр 
уруши давом этар экан, қочганларнинг асир қилинишларини хуш кўрмаганини, тутилган 
жойларида ўлдирилишларини тўғри деб Жанобимизга арз этган эди. 
Бошқа кўпчилик Ҳазрати Абу Бакрнинг фикрини қабул этди. Чунки асирлардан 
олинадиган ҳақ ҳисобига озмикўпми фаровонликка эришишардида. Қурайшдан интиқом олиш 
мавзуига келинса, зотан Бадрда етарлича интиқом олинди ҳам. Қозонилган зафарни камситишга 
ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 
Натижа шу бўлдики, Жаноби Расулуллоҳ кўпчиликнинг фикрига қўшилдилар. Асирлардан 
товонпули олиниб, эвазига озод қўйиб юборишга қарор берилди. 
Бу хабар асирлар орасида севинчла қаршиланди. Йўлда Надр ибн Ҳориснинг ва Уқба ибн 
Абу Муойтнинг ўлдирилиши жуда кўпларининг кўзларини қўрқитган, ўзларини келгусида 
бўғизлашга ҳозирлаб қўйилган қўйлар каби тасаввур эта бошлашган эди. Йўлда Сухайл ибн 
Амрнинг қочишга уриниши ҳам шундан эди. 
Маккага одам юбориладиган ва, «Асирларнинг эгалари келсин», дейиладиган бўлди. 
Олинажак товонпулининг энг кўп миқдори тўрт юз дирҳам эди. Камбағалроқ оилалардан уч юз, 
икки юз, ҳатто юз дирҳам олинган ҳол ҳам бўлди. 
* * * 
Жаноби Пайғамбаримизнинг амакилари Аббос келтирилди. Расулуллоқ (с.а.в.) унга: 
— Ўзинг билан бирликда жиянларинг Оқил билан Навфалнинг ҳамда иттифоқчинг 
Утбанинг ҳам товон пулларини сен тўлайсан, — дедилар. 
Аббос бунча одамнинг товонпулини тўлаш бир ёқда турсин, ҳатто ўзи учун ҳам бир тийин 
бергиси йўқ эди. Умр бўйи тижоратга ва фоизга ишлаган закоси бу ерда ўзини кўрсатажак эди: 
— Мен мусулмон эдим, — деди. — Жангга келмоқчи эмасдим, Қурайш мени зўрлаб 
келтирди. 
Жаноби Пайғамбаримиз бу узрни қабул этмадилар: 
— Сенинг мусулмонлигинг ё мусулмон эмаслигингни Оллоҳ билади. Айтганинг тўғри 
бўлса, мукофотини ҳам Оллоҳ беради. Аммо ҳолат шуки, жангда асир олдик. Сен ҳам бизнинг 
қаршимизда бизга қарши урушганлар билан бирга эдинг. Шу онда товонпулини тўлашга маж 
бурсан. 
Аббос яна айёрлик қилмокчи бўлди: 
— Мени тутганларингизда ёнимда фалонча микдорда олтиним бор эди, олдиларинг. Ўшани 
товонпули ҳисоблашларинг мумкин, — деди. 
— Бўлмайди, — деб жавоб қилдилар Жаноби Расулуллоҳ. — Биз уларни уруш ўлжаси 
ўлароқ қўлга киритганмиз. 
— Аммо менинг улардан бошқа молим йўқ. Мени Макка кўчаларида тиланчилик қилиб 
юришга мажбур этасанми, эй Муҳаммад? 
— Хўп, аммо у олтинлар қани? Уларга нима бўлди? 
— Қайси олтинларни айтяпсан. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling