Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
206
йўлга солиш ва ёки қиличдан ўтказиш унча оғир иш эмас. 
Энг камида иккиёқлама зуғум орасида қолган ва жон қўрқуви билан мўминлар орасига 
кирган мунофиқларнинг энди куни туғажак, ҳеч бўлмаса, мўминлар билан бирга масжидда 
«ётибтуриш» заҳматидан қутулажаклар. Ҳам мусулмон бўлиб кўриниш, ҳам куфр ҳаётиии 
давом эттириш, куфрнинг соғинчи ила яшаш осон эмас ахир. 
Ҳузайфа билан отасининг келганига ҳам бир неча кун бўлди, аммо ҳануз бир хабар йўқ. 
Мусулмон бўлганлар ҳам, бўлмаганлар ҳам хушхабар кутишади, лекин бу икки гуруҳ кутаётган 
мужда бир-биридан бошқача. Кунлар ўтаркан, кўзлар йўлларни янада кучли истак билан 
қарарди. Кимлар чангини ортида қолдириб, «Муждалар бўлсин, суюнчи, суюнчи: куфрнинг 
боши кесилди!!!» дегувчи бир хабарчини кутса, кимлар чангтупроққа беланган, ёқавайрон, 
яралижароҳатли бир алпозда орқаолдига қарамай қочиб келувчи одамларни кўрармиканмиз, 
деган соғинч тўла нигоҳларини йўлларга қадаган эди. 
Ниҳоят, кутилган он келди. Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) туяларига миниб келган 
Зайдни кўрган душманларнинг кўзлари порлади. Демак, у жонини зўрға қутқариб қолган, 
севган отажонини ҳам ташлаб қочган, деган хаёлга бордилар. 
Аммо Зайднинг кўзларида ғамқайғудан асар йўқ, аксинча, севинч бор эди. Зафар қозонган 
инсонлардагина бўладиган севинч... 
Жонини сақлаб қолган инсон севинмайдими? Зеҳнларга шундай бир фикр ҳам келди. 
Чунки одам жангда жонини қутқарса, ўтириб олиб йиғламайдику. 
Шошапиша пешвоз чиқиб, атрофини ўраб олдилар. Тўпланганларнинг кўпи мушриклар ва 
яҳудийлар эди. Зайд одамларга бир-бир боқиб чиқди, ўзи танийдиган мўминларни учратмади. 
Ҳа, пешвоз чиққанларнинг аксариси мўмин эмасди. Ҳолбуки, Бадрга Мадина 
мусулмонларининг ҳаммаси ҳам бормаган эди. 
Бу ишда бир ишкал борга ўхшайди! Яҳудийлар билан мушриклар Жаноби Расулуллоҳнинг 
(с.а.в.) Бадрга кетганларини ғанимат билиб, шаҳарда қолган мусулмонларнинг бошига бир бало 
солган бўлишмасин тағин?! Қани Абу Лулоба? Ҳолбуки, Расулуллоҳ (с.а.в.) уни Равҳадан 
орқага қайтариб юборган ва Мадина волийи қилиб вазифалантирган эдилар!.. Ҳеч бўлмаганда, 
ўғли Усома қани? Ахир, биринчи навбатда у чопиб келиши, «Дадажоним!» деб бағрига 
отилиши лозим эмасмиди?! 
Аммо Масжиди Набавий ўз ўрнида турибди. Бузилмаган. Айни чоқда, хушхабар кутган 
одамларга хос бир севинч билан чопиб келиб: «Хуш келдинг, қардошим!» деган бир инсон 
топилмагани ҳам рост. 
Бир сония ичида кечган бу ва шу каби тушунчалар Зайднинг қалбидан зеҳнига, зеҳнидан 
қалбига кўчиб турди. Энг камида, кўнгилга ёқмайдиган бир ҳолат борлигига шубҳа йўқ эди. Шу 
билан бирга, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в,) уни бу зафарнинг муждачиси сифатида йўллаган 
эдилар, энди шу вазифасини бажо келтириши лозим. Юзига аҳмоқона кўз тиккан ва унинг: 
«Адо бўлдик! Қурайш қўшини бизларни қиличдан ўтказди», дейишини кутганларга шундай бир 
нигоҳ солди ва сўнгра: 
— Оллоҳу акбар! Оллоҳу акбар! — дея ҳайқирди. 
Одамлар бу ҳайқириқ нимани англатишини дабдурустдан билолмадилар. Зайд энди очиқроқ 
сўйлади: 
—Абу Жаҳл ўлдирилди! Утба ибн Робиа ўлдирилди!.. Буюк бир зафар қозондик. Оллоҳу 
акбар!.. Оллоҳу акбар!.. 
—Ҳазил қилма бизга, эй Зайд, тўғрисини хабар бер!— деб кўришди. Жавобига яна: 
«Оллоҳу акбар!.. Оллоҳу акбар!..» такбирини эшитишди. 
—Зайд, гапларинг жиддийми? Устимиздан кулма сен! 
Зайднинг нигоҳларидан: «Нега устларингиздан кулайин?» деган маънони уқса бўларди. 
Унинг баланд овозда такбир айтиши эшикларнинг очилишига, девор ортидан бошларнинг 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling