Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
208
мажбур эди. 
Суҳайл ва унинг шерикларининг кунлари ўзларига қачон навбат келишини кутиб ва 
кутувдан туғилган қўрқув ила кеча бошлади. 
* * * 
Жангда қўлга киритилган ўлжалар ҳали ҳам тақсимланмаган эди. Оллоҳ таоло бу масалада 
нимани буюриши кутиларди. Зеро, ўлжа масаласи ғоят нозик иш бўлиб, уни кўнгил амри билан 
ҳал этиб бўлмасди. 
Ниҳоят, Жаноби Расулуллоҳнинг муборак юзларида ваҳий келаётганидан дарак бергувчи 
бир ажиб ҳол кўринди. Энди Жанобимиз бу дунё ила алоқалари узилган, бир бошқа оламга 
кечган каби эдилар. Вужудларидан дувдув терлар оқар, лекин у Зоти шариф балки терлар 
оқаётганини ҳам сезмас эдилар. 
Бу ҳолатларини кўриб, атрофдагилар жим қолишди. Бошлар эгилди. «Раббимиз нимани 
буюрса, амри бошимиз устига!» деган маънони англатувчи кутиш бошланди. 
Анча вақтдан кейин Набиййи акрам (с.а.в.) атрофга табассумли нигоҳ ташладилар. Яна бир 
оздан сўнг ваҳийни донадона қилиб ўқий бошладилар: 
«(Эй расулим!) Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Ўлжалар Оллоҳ ва 
пайғамбарникидир. Бас, Оллоҳдан қўрқингиз ва ораларингизни ўнглангиз. Агар мўмин 
бўлсангизлар, Оллоҳга ва унинг пайғамбарига итоат қилинглар». Албатта, Оллоҳ (номи) зикр 
қилинганида, қалбларига қўрқинч тушадиган, оятлари тиловат этилганида имонлари зиёда 
бўладиган ва Раббиларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминлардир. Ўлар намозни 
тўкис адо этадилар ва биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ қиладилар. Ана ўшалар 
ҳақиқий мўминлардир. Уларга Раббилари ҳузурида (яъни, жаннатда) даражалар, мағфират ва 
улуғ ризқ бордир. (Бу ўлжа тақсимотида чиққан можаро) худди мўминлардан бир гуруҳи 
(урушни) аниқ ёмон кўриб турган ҳолларида, Парвардигорингиз ҳақ ҳукм билан сизни 
уйингиздан (жанггоҳга) чиқарганга ўхшайди. (Ўшанда) улар кўриб турган ҳолларида ўлимга 
ҳайдаб кетилаётгандек, сиз билан аниқравшан бўлган ҳақиқат (яъни, урушга чиқиш) тўғрисида 
баҳслашган эдилар. Ўшанда (эй мўминлар) Оллоҳ икки тоифадан (яъни, карвон ё қўшиндан) 
бирини сизлар учун (ўлжа) қилишга ваъда берган эди. Сизлар қуроляроғсиз тоифа (яъни, 
карвон) ўзингиз учун бўлишини истаган эдингиз. Оллоҳ эса, ўз сўзлари билан ҳақиқатни 
муқаррар этишни ва кофирларнинг думини қирқишни ирода қилган эди. У гарчи 
жиноятчиосийлар ёмон кўрсаларда, ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиш учун (шундай ирода 
қилган эди). Ўшанда Раббингиздан мадад тилаганингизда, у сизларга ижобат қилиб: «Албатта, 
Мен сизларга кетмакет келадиган минглаб фаришта билан мадад бераман», деди. Оллоҳ фақат 
хушхабар бўлсин деб ва кўнгилларингиз хотиржам бўлиши учун шундай қилди. Ғалаба фақат 
Оллоҳнинг даргоҳидан ^бўлур. Ҳақиқатан, Оллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. Ўшанда хотиржам 
бўлишингиз учун сизларни Ўз тарафидан уйқуга чўмдирган ва поклаб, сизлардан шайтоннинг 
васвасасини кетказиш учун ҳамда қалбларингизни бир ва қадамларингизни собит қилиш учун 
устингизга осмондан сув (ёмғир) туширган эди. (Эй Муҳаммад,) ўшанда Раббингиз 
фаришталарга: «Мен, албатта, сиз билан биргаман, бас, сизлар имон келтирган зотларнинг 
(ғалаба қозонишларига бўлган ишончларини) маҳкамланглар! Мен кофир кимсаларнинг 
қалбларига қўрқув соламан. Бас, уларнинг бўйинларини узинглар ва ҳамма бармоқларини 
чопинглар», деб ваҳий қилган эди. Бунга сабаб уларнинг Оллоҳга ва унинг расулига қарши 
турганларидир. Ким Оллоҳга ва унинг расулига қарши турса, бас, албатта, Оллоҳнинг жазоси 
каттикдир. (Эй кофирлар,) мана шу сизнинг (жазоингиз)дир, бас, тортаверинглар! Албатта, 
кофирларга яна дўзах азоби ҳам бордир. Эй мўминлар, кофирлар(нинг ҳужумлари)га дуч 
келганингизда, уларга орқа ўгирманглар (яъни, қочманглар). Ким ўша (уруш) кунида жанг 
йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда 
уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Оллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling