Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
207
узанишига сабаб бўлди. Бу орада Умму Сулайм чиқиб келди. Кулгисини йўқотган кўзларла, 
ғамларга ботган юзларла чопиб келди. 
—Бизга хушхабарми келтирдинг, эй Зайд, — дея сўради ҳаяжон ичра. 
—Ҳа, эй Умму Сулайм, биз зафар қозондик, Қурайшга оғир бир зарба бердик. Анчасини 
асир олдик. Лашкар орқамдан келяпти. Аммо менга нима бўляптики, сени ғамгин ҳолда 
кўряпман? 
Умму Сулайм кўзларидан оққан ёшларни артишни ҳам лозим кўрмасдан, жавоб берди: 
— Биз бугун Расулуллоҳнинг кўз нурларини, Руқаййаларини тупроққа қўйдик. Жанобимиз 
келиб эндиуни кўрмайдилар... 
Зайднинг ичидан бир оташ ташига отилиб чиққандай бўлди. Қулоқларининг учигача 
вужуди ловлов ёнаётганини ҳис этди. Туядан тушди, жиловини Умму Сулаймга тутқазди ва ўзи 
тўғри Бақиъ қабристонига қараб чопа кетди. Йўлда қўлларида кетмону кураклар ила келаётган 
мўминларни учратди. Бир-бирларига отилишди. Кўзлардан тинмай ёшлар оқарди. Бу ёшлар 
қайғу билан севинч бир-бирига йўғрилиб тўлдирган қалблардан кўзларга кўтарилиб келган 
самимий туйғуларни ифодалар эди. 
Зайд ғалаба муждасини қисқа жумлалар ила англатди. Кейин Усмон ибн Аффонга ва 
бошқа мўминларга таъзия изҳор этди. Унинг кўзлари ҳам туғилганидан бери кўз ўнгида ўсган 
синглиси Руқаййа учун ёш оқизмоқда эди. 
* * * 
Бу хабарнинг тўғрилигига айниқса яҳудийлар ишонишни исташмасди, мадиналикларга 
тўсатдан аччиқ хабарни рўбарў қилмаслик учун ҳозирча билдиришмаяпти, астасекин 
мағлубиятлари айтилади, деган фикрни атрофга ёйишга ҳаракат қилишарди. 
—Мана кўрасизлар, яқинда аҳвол ўзгаради. Муҳаммаднинг уч юз кишилик палапартиш 
қўшини қаерда, Курайшнинг лашкари қаерда!.. Мана, Зайд ҳам Мухаммаднинг туясида қочиб 
жонини қутқариб қолган, — дейишарди. 
Иложи борича таъсирчан шаклда ҳар тарафда шундай ташвиқот қилинарди. Шу қадарки, 
ҳатто Усома ҳам отасининг қошига келиб: 
— Дадажон, ҳақиқатан биз зафар қозондикми? —деб сўрашга мажбур бўлди. 
Зайд унинг бошини силади: 
— Ўғлим, отангнинг гапи ёлғон эмас, ёлғон гапирмайди ҳам! — деди. 
* * * 
Набиййи акрам (с.а.в.) Уқба ибн Абу Муойтни ҳам бошини танасидан жудо қилдирмак 
суратида жаҳаннамга йўллаганларидан кейин Қурайш улуғларининг кўзларини ўлим қўрқуви 
чулғаб олди. Энди орқамакетин ҳаммаларининг ҳам бу кўприкдаи ўтажаклари, Мадинага 
боргунга қадар кўзига сал бундай кўринганлар биттабитталаб ўлдирилажаги қаноати зеҳнларига 
ўрнашди... 
Бу ўйлар бир одамни ҳаракатга келтирди. Ёнида уни қўриқлаб келаётган кишига: 
— Рухсат берсанг, пешоб қилиб олсам, зўрға турибман, — деди. 
Изн берилди. У одам хийла нарига борди, чўкди, эҳтиёжини чиқарадиган бир вазият олди. 
Қўриқчи уни, бемалол ўтирсин, дея орқасини ўгирди. Фурсат келди дея йирик дудоқли 
одам оёғини қўлига олиб қоча бошлади. Бир муддат ўтиб қўрикчи ўгирилди ва асирини жойида 
топмай бақириб юборди: 
— Эвоҳ! Суҳайл ибн Амрни қочирдик!.. 
Бу хабар бир онда ёйилди. Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) дарҳол Суҳайлни ушлашни, 
ҳатто қаршилик қилса, ўлдиришни буюрдилар. Бир неча киши атрофга ёйилишди. Измаиз 
қуваётганлар орасида Жаноби Расули акрам ҳам бор эдилар. Ҳеч қанча ўтмасдан Суҳайл 
Пайғамбарлар имоми саййидимизни кўриб, ортиқ қочмасдан таслим бўлди. Қочганининг 
жазоси ўлароқ қўллари бўйнига боғланди. Энди то Мадинага етгунга қадар шу аҳволда кетишга 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling