Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
209 жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибата! Бас, (эй мусулмонлар,) уларни сиз ўлдирмадингиз, балки Оллоҳ ўлдирди. (Эй Муҳаммад, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Оллоҳ отди. Ва (бу ғалабани Оллоҳ) ўз томонидан мўминларга чиройли инъом бўлсин деб қилди. Албатта, Оллоҳ эшитгувчи ва билгувчидир. (Эй мўминлар,) мана шу (сизларнинг мукофотингиздир). Албатта, Оллоҳ кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи зотдир». (Анфол 1-18.) Бу суранинг давомидаги оятлар ҳам ўлжалардан ва Бадр жангидан баҳс этарди: «Агар Оллоҳга ва (ҳақ билан ноҳақнинг) ажралиш кунида — икки жамоа тўқнашган кунда бандамиз (Муҳаммад)га туширганимиз (оятлар ва фаришталардан иборат) нарсага имон келтиргувчи бўлсангизлар, билингларки, ўлжа қилиб олган нарсаларингизнинг бешдан бири Оллоҳ учун, пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир. Оллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. Ўшанда сизлар (Мадинага) яқинроқ тарафда, отлиқлар (яъни, сизлар ўлжа қилиб олмоқчи бўлган карвон) эса сизлардан қуйироқда (денгиз соҳили бўйлаб кетмоқда) эди. Агар мушриклар билан жанг қилиш учун (аввалдан) ваъдалашганларингизда, бирон муайян вақтга келиша олмаган бўлар эдингизлар. Лекин Оллоҳ ҳалок бўлгувчилар (яъни, кофирлик йўлини тутгувчилар) очиқ ҳужжат билан (яъни, Оллоҳнинг мўъжизасига гувоҳ бўлган ҳолларида) ҳалок бўлсинлар, тирик қолгувчилар (яъни, имонга келгувчилар) ҳам очиқ ҳужжат билан тирик қолсинлар, деб қилинадиган ишни (яъни, мусулмонларнинг ғалаба қозонишларини, кофирларнинг мағлуб бўлишларини) амалга ошириш учун (сизларни тасодифан тўқнаштириб қўйди). Шакшубҳасиз, Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидир. (Эй Муҳаммад,) сизга тушингизда Оллоҳ уларни оз кўрсатганини эсланг! Агар сизга уларни кўп кўрсатганида эди, албатта сизлар сустлашиб қолган ва бу иш (яъни, кофирларга қарши жангга киришиш) хусусида тортишиб қолган бўлар эдингизлар. Лекин Оллоҳ сизларни бундан сақлади. Албатта, у дилларни эгаллаб олган сирларни билгувчидир. (Эй мўминлар,) Оллоҳ қилинадиган ишни амалга ошириш учун тўқнашган пайтларингизда сизларнинг кўзингизга уларни кам қилиб кўрсатганини, уларнинг кўзларига эса сизларни оз қилиб қўйганини эсланглар! Барча ишлар Оллоҳга қайтарилур». (Анфол, 41-44.) Бу оятларни етказганларидан сўнг Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ўлжанинг бешдан бир қисмини бир томонга айириб қўйдилар, қолганларини суворийларга икки, яёвларга бир ҳиссадан қилиб, тенгматенг тақсимладилар. Зотан, қўшин ичида борйўғи икки кишигина отлиқ эди. Ғазотда иштирок этолмаган, аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафларидан бир вазифа юкланиб қолдирилган ва ё қатнашишни хохлагани ҳолда бора олмаганлар ҳам бор эди, Жанобимиз уларга ҳам бир ҳиссадан ажратиб бердилар. Руқаййанинг эри Усмон ибн Аффон, Мадинага волий этиб тайинланган Абу Лулоба, Бадр ғазоти деб йўлга чиққан, лекин туядан йиқилиб жароҳатлангани учун мажбуран ортига қайтариб юборилган икки киши шулар жумласидандир. Шаҳидларнинг оилаларига ҳам бир ҳиссадан ажратилди. Шундан кейин Жаноби Фахри коинот Саъд ибн Абу Ваққосга ўгирилдилар. — Кел, эй Саъд, — деб ёнларига чорладилар. Саъд Расулуллоҳни кузатди. Ичини бир қўрқув ва ҳаяжон қоплади. «Ажабо?» дер, бироқ у ерга яқинлаша олмас эди. Дархақиқат, Бадрдан бери кўз тикиб келгани қилич Жаноби Набиййи акрам (с.а.в.) ҳиссаларига тушгач, юраги кўксига сиғмас даражада ура бошлади. Битта қилич учун шунча ялинганимнинг жазоси ўлароқ мен ҳақимда бир ваҳий инадиёв, энди жазо олишим муҳаққақ, ҳали кўрасан, эй Саъд, деб мулоҳаза юритарди у. — Бу қилични сенга беришимни хоҳлаган эдинга? — Ҳа, эй Оллоҳнинг расули. — Ўшанда, бу қилич на сеникидир ва на меникидир, деб жавоб қилган эдим. Аммо энди бу |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling