Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
205
ичида! Орасира: «Улар Оллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) 
билан ўчирмоқчи бўладилар Оллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламасаларда, фақат ўз нурини тўла 
(яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди» (Тавба, 32.) ояти зеҳнига келар, ҳар гал бу оятни 
ўйлаганида отасининг вазифаси ҳали тамом бўлмаганини, Оллоҳнинг ёрдами билан зафар 
мўминларга насиб бўлажагини ҳис қилар эди. 
Умридан энди ҳафталар эмас, кунлар ҳам қолмаганини ички бир сезги ила сеза бошлади. 
Орқасидан Абдуллоҳ исмли бир етимидан бўлак қолдирадигани йўқ эди. Уни сўнг дафъа ўпиб, 
ҳидини искалади. Шундан кейин очмоққа ҳам қурб тополмаётган кўзларини юмди. Энди 
отасининг хаёлила яккамаякка қолган эди. Сўнгра бир дафъа: «Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ 
йўқдир, отам Муҳаммад Мустафо Оллоҳнинг расулидир», сўзлари эшитилди оғзидан. 
Кейин унда кўрилган борйўқ ҳаракат кўксининг билинарбилинмас кўтарилиб тушиши 
бўлди. Бир шифо умидида ҳолидан хабар олгани чиққан қўшни хотинлар уни дудоқлари 
қуриган, чеҳраси сўлғин, аммо нурли бир ҳолатда кўрдилар. Бу холатила Руқаййа йўқлаб 
чиққанлар билан сассиз видолашаётгандек эди. Опасингиллари Умму Гулсум, Фотима ҳам 
унинг боши тепасида эдилар. 
Руқаййа хоним кўп соғингани, бир мартагина кўра олиш учун ёнибкуйгани табассумли бар 
юз эгаси билан кўнгил ва маъно оламида рўбарў келди. Дунёдан ўтаркан, охирги орзуи у 
Зотнинг қўлларида жон бериш эмасмиди, ахир?! Мана, Пайғамбарлар имоми бўлган отаси 
унинг қаршисида қўлларини очган кўйи кутиб турардилар. Бир он бўлсада аввалроқ 
қучоқларига кирмак учун интилди. Шу онда ёнида ҳозир турган малаклар бир момиқни 
суғургандек жонини олдилар ва Расулуллоҳнинг руҳониятлари билан қучоқлаштирдилар. 
Севгили Руқаййа фоний оламдан кўчганини ва абадий оламга ўтганини фарқлаганми эди?.. 
Эҳтимол бу ўлим унинг учун ётоғидан туриб Султони анбиё жанобимизнинг бағирларига 
кетишдан иборат бўлгандир... 
Усмон ибн Аффон ўзини «Зин нур» (Нур эгаси) номи ила шарафлантирган гулини 
йўқотган, изтироби ва қайғуси ҳам шунга яраша эди. Лекин қанчалик ғам чекмасин, қилиниши 
лозим бўлган ишлар бор. Вақт ўтказилмасдан маййит ювилди, кафанланди, сўнгра Бақиъ 
қабристонига элтилди. Мўминлар Руқаййани елкаларига олишнинг аччиқ саодатини туйиб, 
дилга келтира олмаганлари таассуф туйғуларила, кўзёшларила йўл босдилар. Султони анбиё 
(с.а.в.) жанобимиз қайтиб келсалар, қолдириб кетган гулларини тополмайдилар энди. Буни 
ўйлаган кўнгилларнинг кўзёш тўкиши табиий эди. 
Асъад ибн Зурора вафоти муносабати ила очилган ва очилиб бир мўминни бағрига олган 
Бақиъ тупроқлари бу гал Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўз нурларини — Руқаййаларини ҳам қучоғига 
олаётган эди. Мўминлар қазган, малаклар эса бир жаннат боғчасига чевирган қабрга ғамгин 
қўллар у азиз омонатни таслим этди. Сўнгра биринкетин ташланаётган тупроқлар қабрнинг 
оғзини қайтадан ёпди. 
Шу аснода узоқдан такбир садолари эшитила бошлади. Мўминларни айрича бир ҳаяжон 
чулғади. Нимадир содир бўлгани муҳаққақ эди. Қулоқларини динг қилдилар. 
— Оллоҳу Акбар!.. Оллоҳу Акбар!.. Усома ҳаяжон ичра: 
— Бу дадамнинг овози! — деди. 
* * * 
Мадиналик яҳудийлар, мушриклар ва бир гуруҳ мунофиқлар ҳам ҳаяжон ичида, улар ҳам 
неча кундан бери бир хабар кутаётир. Фақат, улар кутаётган хабар... 
Учтўрт кун аввал Ҳузайфа билан отаси Мадинага келишган, уч юз кишилик 
тайёргарликсиз мусулмонлар қўшинининг қаршисида пухта ҳозирлик кўрган тўққиз юз эллик 
кишилик лашкар турганини айтишган. Бу аҳволда Қурайшнинг ғалаба қозониши тайин, 
шубҳага ўрин йўқ эди. Шояд бу ғалаба ила Мадинадаги эски тотли кунлари қайтиб келса... 
Мадинада жангга бормай қолган мўминлар ҳам бор эди, аммо улар жуда озчилик. Уларни 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling