Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
204 — Боргинда, Уқба ибн Абу Муойтнинг бўйнини уз! Бу сўзни эшитган заҳоти Уқбанинг юзи оқарди, тиззаларидан дармон қочди: — Эй Муҳаммад, менга ҳам ҳар кимга қилганингни қил. Уларни ўлдирсанг, мени ҳам ўлдир. Улардан товон пули олсанг, мендан ҳам ол. Мени ўлдирсанг, сағирларимга ким қарайди? — Сен уларни Оллоҳга қўйда, ўзинг жаҳаннамга киришингни томоша қил, — деган жавоб олди. Сал ўтмай, Осим иккинчи бир амр олиб, қиличини Уқбанинг бўйнига солди. Уқбанинг танаси бир томонга, боши иккинчи томонга юмалади. Шу тахлит Сарвари анбиёнинг (с.а.в.) ашаддий яна бир душмани дунё ила видолашди, қилмишларининг жазосини олиб, охират оламига жўнатилди. Ҳар кимга қилингани ўзига ҳам қилинишини орзулаган Уқба бу орзуида ҳақлимиди? Бу кунга қадар ўзи бошқалар каби бўла олдими? Шу кунгача ишламаган виждони нимага энди бугунга келиб ҳақ талаб қилиб қолди?.. Бир замонлар Каъбада намоз ўқиб ўтирган Пайғамбарнинг (а.с.в.) устларига туянинг ичакчавоғини ташлаган бу виждон ҳеч ишлаш ҳавасида эмасдику. Бу орада Утба билан яккамаякка олишувда яраланган ва йўлда тобора оғирлашиб қолган Убайда ҳам сўнг нафасини олди. Жаноби Мавлонинг ҳузурига «Бадр шаҳиди» сифатида кетди. Усмон ибн Аффон Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амрларига биноан Мадинада қолиб, Бадр жангида қатнаша олмаган эди. Кейинги кунларда касаллиги зўрайиб кетган хотини Руқаййанинг ёнида ва хизматида бўлиш вазифаси юкланган эди унга. Рамазон ойининг охирги ўн кунлигига кирилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) кетганларига ўн беш кун бўлган, аммо ҳануз бнр хабар олинмаган эди. Руқаййа эндн бу касалликдан соғайиб туриб кетишига, такрор саломатли кунларга етишига умиди тобора сўниб борарди. Ёлғиз орзуи — севимли отажонини бир марта кўриб қолиш, охирги нафасини у зотнинг гул юзларига боқабоқа бериш бўлиб қолди. Бу пайтда у йигирма икки ёшларда эди. Умрининг кейинги ўн йилини азоб устига азоб ичра кечирди. Ниҳоят Мадинага келибгина эркин нафас олиш имконига энди эришганида шундай бир дарднинг панжасига тушдики, ёқасига ёпишганча, то жонини олмагунича қўйиб юбормайдигандек эди. Ҳазрати Усмон ҳар гал уйига қайтганида «Дадамдан бирор хабар борми?..» деган илтижоли боқишларга дуч келар, бир хушхабар етказиш орзуила ёнар, аммо кетганлардан ҳеч бир дарак ололмас эди. Бир куни уйига ҳовлиқиб кирди. — Жаноби Расулуллоҳдан хабар бор! — дея қичқирди. Сўник кўзларда бир нур порлади. Сўлғин ёноқларга бир ранг югургандай бўлди. Ҳазрати Усмон воқеани англатди: — Жаноби Расулуллоҳ Ислом лашкари ила бирга Бадр маконигача борибдилар. Карвон олдинроқ ўтиб кетган экан. Карвонни қўришга чиққан Қурайш қўшини Бадрга келгани учун жангдан қочиб қутулиб бўлмайдиган бир вазият юзага келибди. Жаноби Пайғамбаримиз га ёрдам бериш ниятида келаётган Ҳузайфа билан отасини мушриклар тутиб олишибди. Мусулмонларга ёрдам бермасликлари хусусида қасамларини олибгина қўйиб юборишибди... — дея воқеани бир-бир гапириб берди. Сўнгра сўзларини бундай якунлади: — Расулуллоҳнинг амрлари ила улар Мадинага қайтишибди ва саломлар келтиришибди. —Аҳвол қандай экан? — деб сўради Руқаййа бемажол. —Ҳали уруш бошланмасидан улар бу ёққа йўл олишган экан. Булар Руқаййа хонимнинг дардига шифо бўладиган даражадаги хабарлар эмасди. Айни чокда, отасидан бир салом олиш ҳам унга кўп нарсалар берди. Бу жангда ҳар қандай ҳолда ҳам мусулмонлар зафар қозонажагига доир бир туйғу бор эди |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling