Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
200
Саъд у ердан кетди. Иш у истагандек бўлмади. Зотан бир қилич эди истагани. Бу жангда у 
бир эмас, ўн қиличга лойиқ қаҳрамонликлар кўрсатди. Бундай қиличга эга бўлганидан кейин 
ҳам уни уйига безак қилмоқчи эмасди, яна Оллоҳ йўлида ишлатишни, яна душманга қарши у 
билан солишишни ўйларди. Қисқаси, Саъд 6у қиличнинг ҳаққини муносиб тарзда қайтарадиган, 
«Бу қилич эгасини топмабди», дегизмайдиган бир йигит эди. 
Ўзи илк мусулмонлардан. Бугунга қадар 6у йўдда ғоят кўп машаққатлар чеккан, девонадек 
севгани онасини ҳам «Ислом динидан қайтасан» дегани учун рад этган, ҳатто бу масалада унга 
алоқадор оятлар ҳам тушган. Бу оятларда келган амрни ҳужжат тутиб Саъд онасига яна барча 
оналарга кўрсатиладиган ҳурматни, икромни кўрсатган, лекин динининг амрларини ҳам энг 
самимий тушунчалар остида адо этган. Ҳолбуки, истагани ёлғиз бир қилич эди. Ҳеч бўлмаса, 
ўлжадан чекига тушадиган улуш ўрнига шу қилич берилса бўларди. 
Бу каби ўй-хаёллар Саъд ибн Абу Ваққосни такрор Жаноби Расулуллоҳнинг ҳузурларига 
келтирди. 
— Ё Расулуллоҳ, шу қилични сиздан ўтиниб сўрайман, — деди такрор. 
— Эй Саъд, бу қилич на сенингдир, на менимдир. Ўлжа тарқатишда ҳиссангга тушса, 
оларсан, — деган жавобни эшитди яна. 
Бу дафъа Саъд пушаймон бўлди. Адо этилмайдиган нарсани таклиф этганига энди ишонди. 
Бўлмаса, Жаноби Расулуллоҳ уни тугул, бошқа ҳар қандай инсонни ҳам рад этмасликларини 
биларди. 
Кўнглидан: «Ишқилиб Оллоҳ бу ҳаракатимга бир жазо тайин этмасайди», деган 
ҳадикхавотир кечди... 
* * * 
Мусулмонлар шаҳидларини биттабиттадан топдилар. Жами ўн уч шаҳид берган эдилар. 
Саъд ибн Абу Ваққоснинг укаси Умайр ҳамда Бадр жангида қатнашиш учун отаси билан қуръа 
ташлашган Саъд ибн Ҳайсама ҳам шаҳидлар орасида эди. Утба ибн Робиадан жароҳат олган 
Убайда ибн Ҳориснинг аҳволи ҳам борган сари оғирлашмоқда. «Мен ҳам шаҳидманми, ё 
Расулуллоҳ?» деган саволига «Ҳа» жавобини олганига қараганда бу фоний дунёга қайтиш 
имкони йўқ эди ҳисоб. Аммо ўлишни ҳам истайдиган ҳолда эмасди. 
Шаҳидлар Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амрларига мувофиқ Бадрга дафн этилди. 
Мушрикларнинг ўлиги олтмишдан ортарди. Куфрнинг бошлиғи Абу Жаҳлдан тортиб, 
Қурайшнинг раҳбарларидан аллақанчаси энди ҳаётда эмасди. Қўлга туширилган асирларнинг 
ҳисоби ҳам етмишдан кўп эди. Жаноби Расулуллоҳнинг амакилари Аббос, куёвлари Абул Ос, 
Ҳазрати Алининг акаси Оқил, Қурайшнинг машҳур хатиби ва донгдор одами бўлган Суҳайл 
ибн Амр, яна Расулуллоҳга душманликлари ила ном қозонган Уқба ибн Абу Муойт ила Надр 
ибн Ҳорис... каби кишилар қўллари боғлиқ ҳолда тақдирларини кутиб туришарди. 
Бадр майдонида сочилиб ётган бунча жасад шундай очикда ташлаб қўйилмасди, албатта. 
Бу ишлардан кейин Қурайшдан бир кимса келиб уларни кўмиши ҳам даргумон. Шу сабабдан 
эртаси куни ўша атрофдаги катта бир чуқурликка жасадларни кўмиш амр қилинди. 
Илк келтирилган жасад Утба ибн Робианики эди. 
Абу Ҳузайфа отасининг кўмилиш жараёнини юраги узилиб, маҳзун бир қиёфада, паришон 
бир кўнгил ила кўриб турди. 
— Хафамисан, эй Абу Ҳузайфа? — деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.). 
Абу Ҳузайфа бошини кўтарди. 
— Отам эслиҳушли, ҳодисаларнинг тадбирини олишни биладиган, яхшиликсевар бир одам 
эди. Мана шу хусусиятлари уни астасекин Ислом динига олиб келади, деб умид қилардим. 
Бунинг акси ўлароқ, кофир ҳолида ўлим топиб кетгани мени эзяпти. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Хузайфани дуо қилиб, йўлларига кетдилар. 
Абу Хузайфа отаси ўлдирилган жойга яна бир бор бокди. Бир кун бурун: «Утба ибн Робиа 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling