Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
197
душманлари, расулнинт душманлари турибди. Мусулмонларга инсондек ҳаёт кечиришларига 
йўл қўймай келаётган, Оллоҳнинг нурини сўндириш мусобақасига киришган бир гуруҳ. Уларга 
қарши туширган ҳар қилич зарбаси руҳида йиғилиб қолган ва ҳеч суғуриб ташлаёлмайдиган 
изтиробларига, аламларига бир дармондек келар, кўнглига бир енгиллик берар эди. Бу йўлда 
ўлдирилса, парчапарча қилинса ҳам, ғам чекмасди. Лекин охирги бир орзуи бор эди. У ҳам 
бўлса, Маккадалигида минг хил азият ва жафоларни раво кўрган ва фақат Оллоҳнинг бирлигига 
ишонгани учунгина чидаб бўлмас исканжаларга солган Умаййа ибн Халаф билан яккамаякка 
уруша олиш. Унинг дўзах ўтинини эслатадиган катта вужудига қилич уришнинг завқини тотиш, 
уни бақиртирабақиртира ўлдириш. 
Мана шуни ҳам қила олса, у учун иш тамом, сўнгра Бадр шахидларига қўшилиб, улап каби 
жон берса, ғами, қайғуси йўқ. 
Нима бўлганда ҳам, ғалабанинг юзи мусулмонларга кула бошлади. Билол севинасевина
бундай бир ғалабанинг қурбони бўлишга рози эди, фақат бир шарт билан: Умаййадан олиши 
керак бўлган қасосини шу майдонда, шу Бадр саҳросида олса бўлгани! 
Аммо бу оломон, бу талотўп орасида инсон излаганини топа олиши жуда мушкул, бир 
тасодиф ила учрашиб қолиш имкони бор эди, холос. 
Билол орачира: 
— Оллоҳим, кўрсат менга Умаййани, кўрсат менга дин душманини!.. — дея ниёз қилиб, 
Улуғ Даргоҳга мурожаат этарди. 
Бирдан қаршисида қўл ушлашиб келаётган уч кишини кўрдию «Оллоҳу Акбар» дея 
бақириб юборишдан ўзини тиёлмади. Олдин кўзларини ишқалади, кейин яна бир оз қаради. 
Онасидан туғилганидан бери бу даражада ҳаяжонланмаган бўлса керак. Ҳатто ўзи озод қилиб 
юборилган кун ҳам бунчалик севинмагандир. 
Қаршисидаги уч кишидан бири Умаййа ибн Халаф эди! 
У ортиқ бошқаларга қарамасди, улар ким эканининг аҳамияти йўқ эди унга. 
Билолнинг зеҳни йиллар аввалги воқеаларни яшин тезлигида хаёлидан ўтказар экан, 
Умаййанинг юзлари уни кўриб буришиб кетди. Шу онда Билолнинг севинчи кучлимиди ёки 
Умаййанинг қайғуси кучлимиди — ёлғиз Оллоҳга аён. Умаййа бор кучи ила Абдураҳмоннинг 
қўлини яна қаттиқрок сиқди, беихтиёр равишда: 
— Сизнинг сутга эҳтиёжингиз йўқми, эй Абдул Илоҳ?.. — деди. 
«Сизга мўлкўл сут берадиган бир пода туя беришим мумкин, фақат ҳаётимни 
қутқарсангиз, бас», демоқчи эди у. Бироқ кетмакет «Оллоҳу Акбар», «Оллоҳу Акбар» дея 
бақириб такбир айтиб келаётган Билолни ҳозир ким ҳам тўхтата ё жим қила олади. Қўлидаги 
қонга беланган қиличи билан ҳавода ёйлар чизаётган Билол: 
— Мана, Оллоҳнинг душмани, куфрнинг қўрбошиси Умаййа ибн Халаф... У энди мендан 
қутулмайди! — дея бақирарди. 
Умаййа гўдакдек соф бир шафқат истагандек оҳангда Абдураҳмонга: «Ёлвораман, бизни 
қўйиб юборма», дер экан, кўзини Билолдан узолмас эди. Билол учун ўлдирилиши жуда зарур 
бўлган Умаййа Абдураҳмон учун яхшигина манфаат манбаи эди. Шу сабабли у: «Ё Умаййанинг 
жасади шу ерда қолади, ёхуд мен ўламан», деб қичқираётган Билолга қараб бақирди: 
— Эй Билол, булар менинг асирларим. Уларга теголмайсан! 
Тегмоқ нима дегани? Билол унга тегмас эканми? Тўғрамчилаб ташлайди, этини парчапарча 
қилади, жаҳаннамга улоқтиради! 
Кўрган у зулмларининг интиқомини олмасдан, дунёга келганига минг пушаймонлар 
едирмасдан Умаййани ўз ҳолига ташлаб: «Узр, сенинг асиринг эканини билмабман», деб ўтиб 
кетиш Билолнинг луғатида йўқ. Бундай бир ишга тушида ҳам рози бўлмайди. Абдураҳмоннинг 
нима дегани ёки нима дейишининг аҳамияти йўқ унга. Бор овози билан бўғзидаги томирлар 
ёрилиб кетар ҳолатда: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling