Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
193
майдонига шўнғиди. 
* * * 
Бу асно Абу Жаҳл Қурайш қўшинини ғайратга келтиришга уриниб, баланд овозда ваъз 
айта бошлади: 
Сизлар Утбанинг, Валиднинг, Шайбанинг ўлдирилганига парво қилманглар. Улар 
шошилишди. Асл жанг қиладиган пайтда бекорданбекорга жон беришди. Кўрасизлар ҳали, 
Муҳаммадни тутиб арқонлар билан боғлаймиз. Ҳар бирингиз улардан бирини ўлдира ола 
сиз. Аммо сизлар ҳозир ўлдирманглар тириклай тутинглар. Уларга динларидан юз ўгириб, Лот 
ва Уззони инкор этишнинг нима эканини кўрсатиб қўяйлик! 
Расулуллоҳ (с.а.в.) орачира капаларига кирар, саждага бош қўйиб Мавлоларига илтижо 
этар эдилар. 
Жанг энди қизиётган бир пайтда биров Абдураҳмон ибн Авфни секин туртгандай бўлди. 
Қараса, бир ўспирин. 
— Амакижон, сиз Абу Жаҳлни танийсизми? — деди у. 
— Танийман. Нима эди? 
— Менга уни кўрсатинг? 
— Нима қиласан уни? 
—Ўлдираман. Унинг Расулуллоҳ шаънларига ёмон сўзлар айтганини, ҳақорат қилганини 
эшитдим. Жазосини берсам. 
— У ҳолда мендан айрилма. 
Орадан икки дақиқа ҳам ўтмаган эди, бошқа тарафидан яна бир ўспирин Абу Жаҳлни 
сўради. У билан ҳам ораларида худди боягидай саволжавоб ўтди. 
Сўнг икки тараф умумий ҳужум билан бир-бирига киришиб кетди. Ҳамма ўз қаршисидаги 
одамга ҳужум қилар, урушар, яралар ёки ўлдирар эди. 
Шу пайт аскарлар орасида гоҳ ўнгга, гоҳ чапга қайрилиб, лашкарини жангга ташвиқ 
этаётган Абу Жаҳлни кўрган Абдураҳмон ёнидаги ўспиринларга имлади: 
— Ана, сизлар сўраётган Абу Жаҳл шу одам бўлади, — деди уни кўрсатиб. 
Икки ўсмир гўё бир-бирлари билан мусобақалашаётгандек ўша ёққа отилдилар ва Абу 
Жаҳл ила уруша кетдилар. Бироқ Абу Жаҳл икки ҳамладаёқ иккаласини кетмакет шаҳид этди. 
Булардан бирининг исми Муаззиз, иккинчисиники Авф эди. 
Шу орада Амр ибн Жамухнинг ўғли Муоз жанг асноси Абу Жаҳлга дуч келиб қолди ва бир 
зарба билан Абу Жаҳлнинг оёғини чопиб ташлади. Абу Жаҳл жон ҳолатда фарёд этиб, ерга 
йиқилар экан, унинг ўғли Икрима ёрдамга етиб келди ва Муознинг қўлига қилич солди. Унинг 
қўли бир парча терида осилиб қолди. Аммо Муоз оқаётган қонига ҳам, чекаётган оғриғига ҳам 
қарамай, жанг қилишда давом этди. Бир пайт келдики, осилиб турган қўли унга халақит 
бераётганини кўрди. Эгилдида, лиқиллаб турган қўлини оёғи остига олиб туриб, елкасини куч 
билан силтади, қўли узилиб тушди. Қиличини иккинчи қўлига олиб, яна душман сарфларига 
оралаб кетди. 
Абу Жаҳл эса, энди ўрнидан туриб, жангни давом эттира оладиган ҳолда эмасди. Шу асно 
мадиналик йигитлардан Муоз ибн Афро унга дуч кедди. Абу Жаҳл ётган^ерида чирнирак бўлиб 
айланар ва фарёд қилар эди. Йигит қиличини кўтардида: 
— Оллоҳнинг душманига мана шунақаси ярашади! — деб бутун кучи ила туширди. Абу 
Жаҳл энди фақат типирчилар эди, холос. Муоз унга яна учтўрт қилич урди. Ниҳоят Абу Жаҳл 
қимирламай ҳам, овоз чиқармай ҳам қолди. Йигит «бунинг иши битди» дея у ердан ай 
рилди. 
Шундай қилиб, Муозлардан бири унинг оёғини чопган, жанг қилолмайдиган ҳолга 
келтирган бўлса, иккинчиси уни нак дўзахнинг эшигигача обориб қўйди. Оламларга рахмат 
ўлароқ юборилган улуғ пайғамбарни ҳақорат этган кимсанинг жазоси ана шундай берилган, у 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling