Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
191 Ниҳоят иккала қўшин бир-бирига анча яқинлашди. М}^шриклар қўшинидан баъзилар мусулмонлар қуршаб олган қудуқдан сув ичгани кела бошлашди. Шунда мўминлар уларнинг йўлини тўсишди. Буни эшитиб пайғамбаримиз (с.а.в) орага тушдилар: — Қўйинглар, ичишсин, — деб розилик бердилар. Ҳатто машҳур Ҳаким ибн Ҳизом ҳам шериклари билан бирга келиб сув ичиб қайтди. Шу орада ансордан Ҳориса ибн Суроқа кудук олдига келди. Лекин у сув ичиб улгурмади. Душман томонидан отилган ўқ Ҳорисанинг бўғзига санчилди. Ҳориса ансорнинг илк шаҳиди ўлароқ шу ерда жон берди. Бадр жанги бошланди ҳисоб... * * * Мушриклардан биринчи бўлиб Амир ибн Хадрамий ўртага отилди. Унга қарши Ҳазрати Умарнинг озод қилинган хизматкори Миҳжа чиқди. Бироқ Амир отган ўқ уни ўша заҳоти шаҳид этди. Шундай қилиб Амир акасининг интиқомини олган бўлди. Бу орада Қурайш қўшинидан Асвад ибн Абдул Асад мусулмонларнинг қудуғига қараб йўналди. Албатта, сув ичаман деб ёки қудуқни барбод этаман дея қатъий бел боғлаб келарди. Қаерга борса, фитнафасод чиқариб юрадиган, оловга мой сепадиган бир одам экани унинг келишидан шундоқ билиниб турарди. Сал олдин келганларга ҳеч ким ҳеч нима демаган, еувларини ичиб кетишган эди. Аммо бу одамнинг «Биронтаси менинг мушугимни пишт деёлмайди, осадиганимни осаман, сўядиганимни сўяман!» деяётгандек бир алпозда хўроздек кеккайиб келиши хамиятларига тегди. Ҳазрати Ҳамза қаршисига чиқдида, бир қилич солиб оёғини кесиб юборди. Асвад Бадрни бошига кўтарадиган бир фарёд ила ўзини ерга отди. Ўлса ҳам қасамини бажо келтиришга азм этгандай, тезлик ила ўрмалаб келиб, ўзини қудуққа ташлади. Ортидан шошган Ҳамзанинг иккинчи зарбаси ичиш учун ҳозирлангани қудуқни унга мозор қилди. Оёғидан ва иккинчи зарба еган жойидан отилаётган қонлар қудуқ сувини ичиб бўлмас ҳолга келтирди, фитнафасод уруғи бўлган Асваднинг ўлими ҳам инсонлар учун бошқача бир (бузғунчилик билан) якун топган эди. Кейинроқ унинг жасади қудукдан чиқариб ташланди. Шу аснода Қурайш лашкаридан уч киши ўртага чиқди. — Ё Муҳаммад, мардинг бўлса, бизга қарши майдонга чиқар! — дейишди. Улардан бири Утба ибн Робиа эди. Ёнидагилар: бири ўғли Валид, иккинчиси акаси Шайба. Уларга қарши ансордан уч киши чиқди. Утба улардан кимликларини сўради. Мадина халқидан эканларини билгач: — Бизнинг сизлар билан ишимиз йўқ. Орқангизга қайтиб, маккаликлардан юборинглар, — дейишди. Кейин баланд овоз билан: — Ё Муҳаммад, ўзимизнинг қавмдан тенгимизни чиқар! — деб бақиришди. Абу Ҳузайфа ўрнидан турди. Тўғри ҳарб майдонига қараб юра бошлади. Ҳолбуки, қаршисида отаси, биродари ва амакиларидан бири туришар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимиз дарҳол вазиятга аралашдилар: — Ўтир жойингга, эй Абу Ҳузайфа! — дедилар. Бу амр Абу Ҳузайфани ортига қайтарди ва жойига ўтиришга мажбур этди. Жаноби Сарвари коинотнинг нигоҳлари асҳобини бир-бир оралаб чиқа бошлади. Майдондагилардан истагига лойиқ инсонларни ахтарди. — Тур, эй Ҳамза! Тур, эй Убайда! Тур, эй Али! — дедилар. Учалалари дарҳол оёққа қалқишди. Булар лашкар орасида Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) энг яқин ақрабо эдилар. Ҳамза амакилари эди. Убайда катта амакилари Ҳориснинг ўғли. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling