Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
189
қатнашиш вазифасини олиб, шай турар эдилар. Улуғ Мавло уларга: «Албатта, мен сизлар билан 
биргаман, бас, сизлар имон келтирган зотларнинг (ғалаба қозонишларига ишончларини) 
маҳкамланглар. Мен кофир кимсаларнинг дилларига қўркув солажакман. Бас, уларнинг 
бўйинларини узинглар, бутун — ҳамма бармоқларини чопинглар», деб амр қилган эди. (Анфол, 
12.) 
Бундан ташқари, Жаброил фаришта Пайғамбарлар имоми саййидимизнинг ёнларига 
тушиб, Жаноби Мавлодан салом келтирди, кетмакет юборилгувчи уч минг фаришта билан 
ёрдам беражагини етказиб суюнтирди. 
Расули акрам (с.а.в.) шундан кейин капа остидан чикдилар, эҳтимол, бу келган ваҳий 
натижаси ўлароқ қўлларидаги бир ҳовуч шағал тошни мушриклар томонга отарканлар: «Яқинда 
ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар» (Қамар, 45.) оятини ўқидилар. 
Ўша дамда Ҳазрати Умар бошланай деб турган жанг ҳаяжонини унутди. Неча йиллардан 
бери ўқиган, аммо баъзи сирини ақли ололмаган оятнинг маъносини шу онда тушуниб 
етганидан севинди. Неча марта ўқиган бўлса, ўшанча марта: «Ким экан у енгилиб, ортларига 
қочадиган жамоат?» деган саволнинг жавобини зеҳнида излади. Ҳозиргидай ҳаяжонли бир онда 
қаноат бергувчи бир жавоб топажаги хаёлига ҳам келмаган эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) отган шағал тошчалар хар ёнга тартибсиз сочилган, ҳар биттаси бир 
мушрикка тегиб, уларни довдиратиб қўйган эди. Кейинроқ Қуръони каримда бу нарсага 
ойдинлик киритилиб, Оллоҳ: «Эй Муҳаммад, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим 
тошчаларни отган пайтингизда сиз отмадингиз, балки Оллоҳ отди», (Анфол, 17.) дея бу 
неъматни хотирлатди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) шундан кейин асҳоб ёнига келиб, уларни ғайратлантирадиган, Аллоҳ 
айт деб буюрган сўзларни айтдилар: «Парвардигорингиз сизларга уч минг кўкдан туширилган 
фаришта билан мадад бериши кифоя қилмайдими?.. Агар сабр қилсангиз, сизларга ҳужум 
қилсалар, Парвардигориигиз сизларга беш минг белгили фаришта билан мадад берур». (Оли-
Имрон 124-125.) 
Сўнг Оллоҳ таолонинг мана 6у амрини таблиғ этдилар: 
«Эй мўминлар, кофирларнинг ҳужумига дуч келганингизда уларга орқа ўгирманглар 
(яъни, қочманглар). Ким ўша (уруш кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ 
(мусулмонлар)га қўшилишдан ташқари ҳолатда уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у 
Оллоҳ тарафидан ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибата!». 
(Анфол, 15-16.) 
Шундан кейингина қўшинни тартибга келтира бошладилар. Қўлларидаги таёқча билан 
баъзиларни олдинга, баъзиларни орқага ишорат қилар эдилар. Шу асно таёқлари ила Савод ибн 
Ғозийанинг олдинга сурилишини ишора этган эдилар, у жиддий тарзда: 
— Сиз менинг баданимни оғритдингиз, эй Оллоҳнинг пайғамбари. Оллоҳ сизни адолат ва 
ҳақ дин ила юборгандир. Мен ҳам бунинг ҳаққини сўрайман, — деб туриб олди. 
Ғалатику! Шу арзимаган нарсадан одамнинг жони оғрир эканми? Пайғамбаримизнинг ҳам 
бундай ниятлари йўқ эди. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Асҳоб ҳар чеккадан Саводга хўмрайиб 
қарадилар. Гўё: «Эсини еганми бу? Беш дақиқадан кейин бошланадиган жангда ўқлар санчилиб, 
қиличлар инсофсизларча чопиши мумкин бўлган бир баданга енгилгина тегиб ўтган бир 
таёқчанинг оғритиши қаёққа боради?» демоқчи эдилар. 
Шундай бўлсада, Расулуллоҳ (с.а.в.) қоринларини очдилар: 
— Кел, эй Савод, ҳаққингни ол, — дедилар ул зот. 
Савод яқинлашиб келдию қаттиқ қучоқлаб олди. Ра 
сулуллоҳнинт қоринларига юзларини суртиб, ҳурматла ўпиб қўйди ва: 
— Ҳаққимни олдим, ё Расулуллоҳ, — деди. 
— Нега ундай қилдинг, эй Савод? — деб сўрадилар Расули акрам. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling