Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
194
дунёга келганига пушаймонлар қилиб, ярим ўлик, ярим тирик ҳолда ётар эди.
Энди бу ёғига Муозларнинг иккиси ҳам ўлишга тайёр эди. Расулуллоҳга (с.а.в.) етказган 
хўрликларнинг, мўминларга қилинган исканжаларнинг интиқомини бир йўла куфрнинг энг 
катта вакили бўлмиш Абу Жаҳлдан олган эдилар. 
Бошқа тарафда Расулуллоҳнинг амрлари билан ўликлар ва ярадорлар ичидан Абу Жаҳлни 
қидиришарди. 
Абдуллоҳ ибн Масъуд уни топган пайтда Абу Жаҳл сўнгги нафасини олаётган экан. 
Дархол бўйнини босиб, соқолидан ушлаб тортди. Абу Жаҳл кўзларини очиб, қаршисида бир 
пайтлар ўзи менсимайдиган, ҳатто одам ўрнида кўрмайдиган қўйчўпонни кўрди. Ибн Масъуд: 
— Эй Оллоҳнинг душмани, ниҳоят Оллоҳ сени мана шундай расво этибдику! деди. 
Абу Жаҳл зўрға оғзини очди: 
— Эй қўй чўпони... чиқиш жуда қийин... жуда қия... бир ерга чиқибсан. Менга айтчи
ғалаба қайси тарафда?.. — деб сўради. 
— Оллоҳга ва расулига имон келтирганларнинг тарафи ғолиб келяпти, — деди чўпон. 
Гап бундай давом этиши мумкин эмасди. Ҳали атрофда бир-бирига найза санчаётган, 
йиқилганларни чопиб ташлаётганлар бор эди. Қисқаси, суҳбат пайти эмасди. Ибн Масъуд унинг 
бошидан совутини чиқаришга уринаркан, Абу Жаҳл қимирлашгада ҳоли келмасди. Қилич 
зарбаларидан бадани тилимтилим бўлиб кетган эди. Ниҳоят, ибн Масъуд совутни чиқардида, 
Абу Жаҳлнинг қиличини олиб, бор кучи билан бўйнига солди. Абу Жаҳл бир типирчилаб жон 
берақолди. 
Шу оннинг ўзида ёнбошида кутиб турган азоб фаришталари азобнинг энг даҳшатлисини 
тоттириш учун унинг юзига, орқасига уриб, руҳини олиб кетдилар. 
Энди бу дунёда Абу Жаҳл йўқ. Дунёларга фармон ўқиш васвасаси билан Оллоҳнинг 
расулига қарши чиқиб, хаёлига келган ярамасликлардан қайтмаган Абу Жаҳл, шундай қилиб, 
Бадр майдонида мағлуб ўлароқ чўзилиб ётар эди. 
Бу хабар Расулуллоҳга (с.а.в.) улкан бир мужда бўлди. Оллоҳ таолога ҳамду шукрлар 
айтиб, ёнларида турганларга, «Бу миллатнинг энг катта фиръавни мана шу эди», дедилар. 
Мусулмонлар катта бир душмандан халос бўлдилар. Макка ҳудудларида Расулуллоҳга ва 
мусулмонларга қарши ундан каттароқ душман йўқ эди. Умрини Оллоҳнинг расулига ва динига 
душман ўлароқ ўтказган, билмаганидан эмас, ҳасади туфайли мусулмон бўлмаган, Ислом 
динини у туғилган кунлардаёқ бўғиб ташлашга интилган одамнинг ўзи Бадр майдонида мана 
шу тарз йўқ бўлди. 
* * * 
Жанг борган сари қизиб борар экан, Расулуллоҳ (с.а.в.) дуолар ва ниёзлар билан 
Парвардигорга қўл очиб ёлворар, мўминларга нусрат ато этиб, кофирларнинг қалбларига қўрқув 
солишини сўрар эдилар. Қолаверса, мушриклар маънавий тарафдан анча чўкиб қолишди. 
Кўкдан туширилган фаришталар ҳам уларни қисиб, Оллоҳнинг «бўйинларига уринглар, 
бармоқларини чопинглар», деган амрини адо этишар эди. Мушриклар руҳий жиҳатдан 
тушкунликка тушиб, моддий тарафдан ҳолсизликка йўлиқиб борарди. 
Мушрикларни ўзларининг ададларича кўриб жасоратланган мўминлар эса, бу жасоратнинг 
ортиб бораётганини сезиб туришар, қўрқув нималигини билишмас эди. Гўё қаршиларига фақат 
ўлдирилиш, кувланиш ва асир олиниш учун бир қўшни юборилгандек. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳобга қарата: 
Маълумки, ҳошимийлардан баъзилари ва яна бошқа бир неча киши бу жангга ўз 
истаклари билан келишмаган. Шу сабабли, ҳошимий ўғилларидан бирига, Абул Бахтарийга
Аббосга дуч келганлар, уларни ўлдирмасин, — дедилар. 
Бу сўзлар Абу Ҳузайфага оғир ботди. Чунки бир оз аввал ўлдирилган ва балки жасадлари 
ҳали совиб улгурмаган Утба унинг отаси, Валид,акаси, Шайба амакиси 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling