Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
198 — Бу ёққа келинглар, Оллоҳнинг душмани Умаййа ибн Халаф бу ерда... У қутулса, мен қутулмайман! деб бақира бошлади. Атрофда юзларча ҳар хил овозларнинг баланд ғовури бўлмаганида Билолнинг товушини Бадр саҳросининг нариги чеккасида турганлар ҳам эшитишлари мумкин эди. Шунга қарамай, ўнгу сўлдан келганлар Умаййанинг атрофини ўраб олишди. Абдураҳмон ибн Авф бир нарсалар демоқчи бўлар эдию, аммо унга ҳеч ким қулоқ солмасди. У фақат ҳужум қилаётганларга қарши Умаййанинг олдига ўтиб кўксини кера олар эди. Ниҳоят шундай ҳам қилди. Аммо орқадан, ўнгдансўлдан келаётганларга қарши нима ҳам қила оларди? Буларнинг ҳаммасини тўхтатиб қолишга имкони йўқ. Бу орада бир қилич зарбаси Умаййанинг ўғли Алининг бир оёғини узиб ташлади. Бу ачинарли ҳолатни кўрган, жигарпорасининг қонлар ичида ерга чўзилганига шоҳид бўлган Умаййа ниҳоят даражада нола билан қичқириб юборди. Абдураҳмон бундай нолали бир фарёдни умри мобайнида эшитмаган эди. Бу вазиятда ҳужум қилаётганларга сўз уқтириш имкони қолмади. — Сен энди ўзингнинг бошингни ўзинг асра, эй Умаййа, бу ёғини энди мен эплай олмайман — деди Абдураҳмон. Умаййа учун ўнгу сўлдан таҳдид қилаётган қиличларга нишон бўлишдан бошқа бир иш қолмади. Дунё остинустин бўлса ҳам, фойдасиз эди. Сал вақт ўтмай катта бир дарахтдек, вужуди қонларга беланиб ерга чўзилди. — Мана сенга!.. Бунисиниям ол мендан, Рабоҳ ўғли Билолдан!.. — дея ҳайқирган бир овоздан кейин туширилган охирги зарба Умаййанинг ишини тугатди. Умаййани Билол кўриб қолган пайт билан нимталанган жасаднинг оёқ остларига думалаган вақт орасида ҳеч қанча фурсат ўтмади. Лекин шу озгина фурсат ичида Умаййа билан Билолнинг зеҳнларидан бутун бир умр хотираси кечган эди. * * * Саъд ибн Муоз ёнида бир неча киши билан бирга Султони анбиё жанобларига қўриқчилик киларди. Расулуллоҳ (с.а.в.) қаерга борсалар, соядек эргашиб борар, эҳтимоли бўлган ҳужумга қарши ҳушёр турар эди. Мўминларнинг қўшинидан илк ўлдирилиши мўлжалланган одам ҳам Расулуллоҳ эдилар. Мушриклардан бирон кимса «Бу Оллоҳнинг расули, унга тегиш мумкин эмас», дейишни хаёлига ҳам келтирмасди, Кападан жангнинг қандай кетаётганини кузатиб турган пайғамбаримиз Оллоҳнинг ваъдаси рўёбга чиққанини ўз кўзлари билан кўрдилар. Энди мўминлар қочаётганларнинг орқасидан тушишган эди. Етиб олингани тутилиб, асирга олинарди. Айни манзарани Саъд ибн Муоз ҳам кўриб турар, аммо юзидан хурсанд эмасга ўхшар эди. — Эй Саъд, сен бу ишлардан шод кўринмаётгандексан?.. — Ҳа, эй Оллоҳнинг расули, негадир кўнглим ғаш. Бўлаётган бу ишлар Оллоҳнинг ёрдами билан мушриклар устидан қозонилган илк ғалабамиздир. Уларни асир олиб ўтирмаслик керакмиди... — деди у. Албатта, бир томондан, йиллар давомида мушрикларнинг мўминларга етказган ақл олмас қийноқларининг хотираси, иккинчи томондан, имоннинг куфр устидан тўла ғолиб келишининг соғинчи Саъд ибн Муозни шундай хулосага олиб келган эди. Аммо ишнинг учинчи бир томони ҳам бор эди: у Расулуллоҳдаги буюк шафқат ҳисси, улкан сабр ва бемисл тадбирдир. Саъд умри давомида бу жиҳатларга ҳали кўп бор гувоҳ бўлажак. * * * Расулуллоҳ (с.а.в) «ўлдирманглар» деган кишиларидан бири Абул Бахтарий эди. Мусулмонларга қарши ҳаддан ташқари бир ҳаракат қилмаган инсон эди, ҳатто қурайшликларнинг пайғамбаримизга қарши уюштирган қатағоннинг кеч бўлсада бузилишида Абул Бахтарийнинг ҳиссаси бор. Унинг бу яхшилигини унутмаган пайғамбаримиз ана шундай бир афв чиқардилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling