Мусулмонларнинг Маккадан Мадинага ҳижрати ва унинг аҳамияти


Download 29.08 Kb.
bet1/2
Sana23.01.2023
Hajmi29.08 Kb.
#1112161
  1   2
Bog'liq
14 Мавзу


Мусулмонларнинг Маккадан Мадинага ҳижрати ва унинг аҳамияти
Фақат хазражийлар ва авсийларгина эмас, балки Ясрибнинг бошқа аҳолиси, жумладан, яҳудийлар ҳам яқин туюларди ўша вақтда Пайғамбарга. Унга яхши маълум бўлган яҳудий ёзма манбаларининг мазмун-моҳияти Муҳаммад (сав) тарғиб қилаётган динга яқин ва Пайғамбар Ясрибга кўчиб ўтган заҳоти улар бунга қўшиладилар, деган умид бор эди. Келаётган хабарларга қараганда Ясрибда исломнинг ёйилиши муваффақиятли кетаётган ва Пайғамбарнинг бутун фикри-зикри бир Ясриб, бир Қуддус томонга йўналтирилган эди. Макка ҳам мушриклар, ҳам мусулмонлар учун муқаддас шаҳар ҳисоблангани боис Ясрибга ҳижрат қилиш учун жуда кучли, деярли Аллоҳнинг амри даражасидаги асоснома керак эди. Бундай вазифани биринчи ва иккинчи Ақаба қасамёдлари орасида, яъни ҳижратдан атиги бир неча ой олдин Пайғамбарга айни ўз вақтида келган бир рўё ўйнадики, ислом тарихида бу – “ал-Исроъ вал-Меърож” деган номни олди.
Рўё Пайғамбарга тунда келганди. У ўзини Каъбада ухлаб ётган ҳолатда кўради. Жаброил (ас) уни уйғотиб, Ҳарамдан ташқарига чиқишни таклиф этади. Ташқарида уларни Буроқ исмли қанотли отга ўхшаш махлуқ кутиб турарди. Икковлон унга миниб, бир лаҳзада Қуддусга етиб келадилар. У ерда уларни Иброҳим (ас), Мусо (ас), Исо (ас) ва бошқа пайғамбарлар кутиб олишди. Барчалари жамоат бўлиб намоз ўқидилар. Сўнг Муҳаммад (сав) га уч идишда сув, сут, вино келтирдилар. Муҳаммад (сав) сутни танладилар. Шунда Жаброил (ас) шодиёна хитоб қилдилар: “Сиз ва Сизнинг қавмингиз тўғри йўлдасиз! Сизларга вино ҳаром қилинган!” Кейин Қуддус ҳарами дарвозаси олдига осмондан зинапоя туширилди ва Муҳаммад (сав) Жаброил (ас) хамроҳлигида осмонга кўтарилдилар. Биринчи осмонда арабларнинг афсонавий аждоди Исмоил (ас) турарди, иккинчида – Исо (ас) ва унинг жияни, Захариянинг ўғли Иоан, учинчида – ойюзли Юсуф (ас), тўртинчида – Идрис (ас), бешинчида – Мусо (ас)нинг укаси Хорун, олтинчида – Мусо (ас)нинг ўзи ва, ниҳоят, еттинчи осмонда шохона тахтда Иброҳим (ас) ўтирарди. Иброҳим (ас) Муҳаммад (сав)ни жаннатга олиб кирди. Барча пайғамбарлар Муҳаммад (сав) билан ўз оғаларидек кўришишди. Шундан сўнг Муҳаммад (сав) бирнеча тўсиқлар ортида турган Аллоҳ нигоҳи олдида намоён бўлди. Меърож, яъни еттинчи осмонга кўтарилганлик эвазига мусулмонларга 5 вақт намоз, Бақара сурасининг “оманар Расулу” (285) ояти ва Аллоҳга ширк келтирмаганлар учун жаннатга дохил бўлиш ҳуқуқи туҳфа қилинди. Шундан сўнг Муҳаммад (сав) ерга қайтиб тушди. Бу воқеа икки нарсани ўз ичига олади: бири – ал-Масжид ал-Ҳаром (Макка)дан ал-Масжид ал-Ақсо (Қуддус)га қилинган тунгги сайр (ал-Исроъ) ва иккинчиси – еттинчи осмонга кўтарилиш (ал-Мерож).
Ҳаёти хавф остида бўлган Муҳаммад (сав) Исро (тунги сайр) кечаси Абу Толибнинг қизи Ҳинд (куняси Умм Ҳоний)никида тунаганди. Умм Ҳоний ҳикоя қилишича, хуфтон намозини ўқиб бўлгач, Муҳаммад (сав) уйқуга ётган, бошқалар ҳам уйқуга кетишган. Эрта тонгда Муҳаммад (сав) уларни уйғотган. Бомдод намозини бирга ўқиганларидан сўнг Муҳаммад (сав) Ҳиндга деган:”Эй, Умм Ҳоний, кўрганингдек, кеча хуфтонни сизлар билан бирга ўқидим, сўнг Қуддусга бориб, у ерда намоз ўқидим, кейин, мана кўриб турганингдек, сизлар билан бомдодни ўқидим.” “Эй, Аллоҳнинг набийси, ўтинаман, бу гапларни одамларга айтма, ёлғончига чиқаришади, сенга азоб беришади”,-деган Ҳинд. “Аллоҳга қасамки, мен буни уларга, албатта, айтаман”,- деган Муҳаммад (сав). Ўзининг тунги сафари ҳақида Пайғамбар эртаси эрталабоқ бир неча мусулмонга сўзлаб берди. Дарҳақиқат, бу ҳикоя кўпчиликни лол қолдирди. Бундан бир неча йил аввал юртимизда намойиш этилган “Муҳаммадун - расулулло” номли кўп серияли бадиий фильмда персонажлардан бири, ўртаҳол савдогар, Пайғамбарга бениҳоя меҳр қўйган Одил исмли, ўз даврининг ўқимишли-зиёли кишисининг бу ҳикоя билан боғлиқ ички кечинмалари, изтироблари ишонарли қилиб кўрсатилган. У деярли ҳар йили Шомга савдо карвони билан бориб келар, бундай сафар камида 2 ой вақт олишини яхши биларди. Қандай қилиб, Пайғамбар шунча йўлни бир лаҳзада босиб ўтганини унинг ақл-заковати ҳеч қабул қила олмасди. Фильмда бу танг ҳолатдан қизиқ тарзда чиқилган. Узоқ ўй-тааммулотлардан сўнг Одилнинг миясига бир фикр келади: “Нимани ўйлаяпти ўзи, у. Ахир, Аллоҳга, унинг расулига имон келтирган киши, ана шу Расулнинг сўзларини қандай бўлса, шундай қабул қилиши керак эмасми?! Ахир, у Ҳаққ таоло ҳақида фақат ҳақиқатни айтадику! Бу хусусда мўмин-мусулмонлар кўнглида заррача шубҳа бўлмаслиги керак!
Ислом илоҳиётида “ал-Исроъ вал-Меърож” ҳодисасига ақл бовар қилмайдиган нарса, деб қаралади. Агар рационал фикрлайдиган бўлсак, ҳижрат олдидан бу ҳодиса мусулмонлар учун яна бир синов ролини ўйнамадимикин? 12-13 йиллик Макка фаолиятини сарҳисоб қилиш, ўзига хос “ғалвирни сувдан кўтариш” вақти келмадимикин? Фақат бу ҳодисани тасдиқлаган кишини мусулмон деб ҳисоблаш мумкин. Демак, ҳар бир мусулмон бунга муносабат билдириши керак. Биринчи бўлиб ва қатъий тарзда буни тасдиқлаган Абу Бакр – “ас-Сиддиқ” – тасдиқловчи деган лақабни олди. Бундай фикрлашимизга яна бир сабаб - Муҳаммад (сав) бу воқеадан сўнг тезлик билан қиблани ўзгартирди: намоз вақтида у юзини Каъбага эмас, Қуддус тарафга қаратди. Кейинчалик, ҳижратдан 16-17 ой ўтгач, Мадинадаги бир масжидда намоз ўқиб турганда Муҳаммад (сав)га қиблани ўзгартириш, яна Каъбага қаратиш ҳақида ваҳй келади ва бу масжид ҳозирги кунда ҳам “Масжид ал- Қиблатайн”, яъни Икки қибла Масжиди, деб аталади.
Ҳижрат арафасида Маккада юз берган воқеаларга назар ташланса, қанчалик сир сақланмасин, қурайшийлар Муҳаммад (сав) ва Ясриб мусулмонлари ўртасидаги махфий музокаралардан воқиф бўлиб қолдилар. Улар ҳатто 12 нақиб, яъни Ясриб вакилларидан бирини ҳибсга олдилар, аммо унинг нуфузли киши бўлгани, Макка савдогарлари кўпинча Шомга кетишда уникида тўхтаб ўтишлари маълум бўлгач, қўйиб юбордилар. Аввал айтилганидек, 622 йилги ҳаж маросими тугагач, кичик-кичик гуруҳларнинг Ясрибга кўчиши бошланди. Дастлаб, Макка зодагонлари бунга унча эътибор бермадилар, уларнинг кетишига гўё розидек кўриндилар. Аммо секин-аста кўпчилик кетиб, ҳатто Умар ибн ал-Хаттоб ва Зайд ибн Ҳорисалар оиласи билан ҳижрат қилганларидан сўнг улар тушундиларки, бу сафар Муҳаммад (сав) ҳам ҳижрат қилади. Энди улар учун кундай равшан эдики, Муҳаммад (сав) Ясрибда янги таълимот Пайғамбари сифатида қабул қилинади, ислом Арабистон бўйлаб ёйилабошлайди. Оқибатда қурайшийларнинг ўлка бўйлаб етакчилиги барҳам топади. Демак, вақтни бой бермай, қурайшийлар Муҳаммад (сав) хусусида қатъий қарор қабул қилиши шарт.
Одатдагидек, Дор ан-Надвада йиғилиш чақирилди. Энди Муҳаммад (сав)ни шаҳардан ёки қабиладан хайдашдан ҳеч қандай манфаат йўқ, аксинча, бу жуда хатарли, чунки унинг ўзи буни ҳоҳлаяпти. Узоқ тортишувлардан сўнг Абу Жаҳл кескин мавқеъ эгаллади ва, ниҳоят, мажлис аҳлини бу машъум қарорга кўндирди: Муҳаммад (сав)ни қатл қилиш керак, бошқа чора йўқ! Қасос ҳукми бир қотилга тушмаслиги учун Қурайшнинг 15 уруғидан биттадан навқирон йигит танлаб олинади ва улар тунда Муҳаммад (сав)га ҳужум қилишиб, бараварига қилич солишади. Бундай жамоавий қотиллик натижасида ҳошимийлар Муҳаммад (сав) учун хун талаб қилишдан бошқа иложлари қолмайди. Кеч тунда қотиллар чиндан ҳам Муҳаммад (сав) уйига келдилар. Одатдагидек, ўзининг яшил чопонига ўралиб ётганини кўргач, улар тадбирни саҳарда тонг ёруғида амалга оширишга қарор қилдилар. Эрта тонгда улар Муҳаммад ҳужрасига ёпирилиб кирсалар, бамайлихотир Пайғамбар чопонини кийиб, Али турганини кўрдилар. Қуръонда бу манзара қуйидагича ўз ифодасини топган:
Download 29.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling