Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
3 барча ҳошимийлар бунинг учун сендан жуда миннатдор бўламиз, эй Амр! — деди. Бу мажлис Маккадан саккиз чақиримча наридаги Мино деган жойда ўтказилди. Рисолат тахтининг охирги ва энг улуғ султони жаноби пайғамбаримиз ҳам ўша куни Минода эдилар. У зотни ўзлари тўпланган жойга таклиф этишлари қолди, холос. Хабар жўнатилди, кўришмоқчи бўлганлари билдирилди. Оллоҳнинг севиклиси (с.а.в.) таклифни қабул қилиб, уларнинг ёнига келдилар. — Бизга пайғамбарлигингга доир очиқравшан далил керак, — дейишди. — Нима хоҳлайсизлар? — Ойни иккига бўл, деди Абу Жаҳл. Бир парчаси Абу Қубайс (Сафо) тепалиги, иккинчи бўлаги Қайқаон тепалиги устига келсин. Буни ҳамма кўрганидан сўнг бу икки парча яна бир- бирига ёпишсин. Агар ҳақиқатан пайғамбар бўлсанг, шуни қиласан, эплай олмасанг, ҳикоянг бу ерда тугайди. Набиййи акрам (с.а.в.): — Майли, — дедилар. — Оллоҳ таоло сизлар айтаётган ишни рўёбга чиқарса, нима бўлади? Менинг ҳақиқатан пайғамбар эканимга ишонасизларми? — Албатта, — деди Амр ибн Хишом. — Бўлмасам, парвардигоримдан шундай бўлишини тилайман. Абу Жаҳл қўшиб қўйди: Шарти бор, бу таклифимиз бугун кечаси амалга ошиши керак, бошқа кун эмас... Йиғилиш тугади. Расулуллоҳ бу ердан кетганларидан кейин Уқба ибн Абу Муойт андишаланди: — Биз талаб қилган мўъжизани агар кўрсатса, имон келтирамиз, деб сўз бердинга, эй Амр! — Агар ойни иккига бўлса, ҳақиқатан унга пайғамбар деб ишонамизми? — дея Умаййа ҳам тараддудини изхор этди. — Ҳеч қачон, ҳеч қачон! У биз талаб қилган нарсани бажара олмай адойи тамом бўлади ва бу масала шу ерда ёпилади! — деб Абу Жаҳл ер тепинди ва сўзида давом этди: — Мино тупроқлари абадиййан ғалабамизнинг куйини ижро этгай. Биз унинг пайғамбарлигига асло ишонмаймиз! Ҳар икки тарафни ҳам сабрсизлик, ҳаяжон қоплади. Мўмиилар Расулуллоҳга қилинган бу таклифни эшитгач, Оллоҳга сиғина ва илтижо кила бошладилар: — Оллоҳим, севикли пайғамбаримизга ёрдам бер!.. Ҳар бир нафасда шу дуо, ҳар одимда шу илтижо такрорланарди гўё. Тиллар сўзламас, дудоқлар қимирламас, қалблар риёдан йироқ бир самимият ва ҳаяжонга йўғрилган бу илтижоларни тилга чиқармай турибоқ Роббул Оламийнга — юраклардаги жамики сиру асрордан хабардор Буюк Мавлога ҳавола этар эди. Мушриклар байрамона кайфиятда. Бошлари ҳар вақтдагидан ҳам тик ва мағрур. Бир неча соат кейин қозонилажак буюк ғалабани ҳозирданоқ нишонлашаётган эди. Уларнинг назарида, тунда охирги ва оғир зарба берилиб, Ибн Абу Кабшанинг ҳам, унинг йўлига кирганларнинг ҳам ҳисоб дафтарлари шу кеча ёпилғуси эди. Мушриклар бир-бирларини табриклашарди: — Бу гал Амр ибн Хишом жон жойидан ушлади лекин!.. — Бурчакка шундай сиқиб қўйдики, энди қўлдан қутулолмаслиги аниқ!.. Ва ҳоказо гапсўзлар... * * * Шошқалоқлик нималигишг билмайдиган қуёш ҳар кунгидай ўз вақтида ботди. Кун ғирашира қорая бошлаганида шарқдан ҳафиф бир ойдинлик пайдо бўлди, сал ўтмай эндиэнди ўн тўрт кунни ошатган ой астасекин кўрина бошлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling