Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
8
фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта, биз (яъни, Оллоҳ) уларга осмондан 
фаришта пайғамбарни туширган бўлур эдик». Айтинг: «Мен билан сизларнинг ўртамизда 
Оллоҳнинг ўзи етарли гувохдир. Албатта, у бандаларидан огоҳ ва (уларни) кўриб тургувчи 
зотдир».
 
(Ал-Исро, 90-96.) 
Ҳар келишида алоҳида бир жозиба ва алоҳида бир бадеъ услубда келувчи Қуръон оятлари 
одамларни ҳар 
гал янги бир таъсирчанлик ила ларзага солар, ўхшашини келтира олмасликларини ҳар гал 
уларнинг онгига янада мустаҳкам қилиб муҳрлар эди. 
Мушриклар енгилишини билатуриб қайтақайта майдонга тушаверадиган ва ботбот 
мағлубиятга учрайдиган аянчли «полвон»га ўхшашарди. Мағлубият аламини бирор юз марта 
тортган бўлишса ҳам, лекин ҳануз тавба қилишмаган эди. Кошки Қуръон бир тушишда ҳаммаси 
бирдан туширилсайди, дейишарди. 
* * * 
Абу Лаҳабнинг ўғилларидан Утайба бир куни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Қуръон ўқиб 
ўтирганлари устидан чиқиб қолди. Юзга тупургандек бир бадбахтлик қилиб ўтди. Кетидан 
«Оллоҳим, жоноварларингдан бирини унинг бошига бало қил», дуоси Жаноби Ҳаққа йўналди. 
Утайба жигаридан тутилганини ҳис қила, узоқлашди. 
* * * 
Бир куни Тулайб уйига ажиб бир ҳолатда кириб келди. 
— Нима бўлди, ўғлим? 
— Тоғамнинг ўғли келтирган динга кирдим, онажон! — деди Тулайб севинчи ичига 
сиғмай. 
— Яхши қилибсан, болам. Уни доим қўллабқувватяаш сенинг вазифангдир, — деди она. 
У пайғамбаримизнинг аммалари Арво эди. 
Муҳтарам ўқувчиларимизнинг ёдида бўлса, Тулайб илгари пайғамбаримизнинг эшиклари 
остонасига нажосат тўкмоқчи бўлган Уқба ибн Абу Муойтнинг таъзирини берган эди... 
— Сиз нега жиянингизни қўллабқувватламаяпсиз, онажон, нега унинг динига кирмаяпсиз? 
Акангиз Ҳамза ҳам мусулмон бўлибди, — деди Тулайб. 
Бу хусусда кўп гапиришга эҳтиёж қолмади. Она шаҳодат калимасини айтиб, жиянининг 
пайғамбарлигини тасдиқлади. Кетидан синглиси, яъни, пайғамбаримизнинг яна бир аммалари 
Софийа ҳам Ислом динини қабул қилди. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling