Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
ДУО
ҚАБУЛ ЭТИЛДИ (Ҳазрати Умар) —Абу Толибга килган мурожаатлар жавобсиз қолди, дўстлар! — деди Валид ибн Муғийра. Абу Жаҳл уни кўллабқувватлади: — Жавобсиз қолмади, бизни яхшигина авради, —деди.— «Уни менга қўйиб беринглар», деб жиянининг бошини силади. Валид ибн Муғийра сўзида давом этди: — Бу ишнинг нақадар жиддийлигини унутмайлик. Ўз вақтида чорасини кўрмаганимиз учун, мана, пушаймон бўлиб ўтирибмиз. Кўриб турибсизларки, у кундан кун кучайиб бормоқда, қўлида мудҳиш яроғи бор... Шоирларимизни, энг зўр нотиқхатибларимизни ҳам доғда қолдирди. Бунинг устига, у жуда кучли сеҳргар бўлса. Кўрдингиз, осмондаги ойга ҳам ҳукмини ўтказди: уни иккига бўлди. Хуллас, бу иш қанча чўзилса, шунча зарар. Абу Жаҳлга қолса, масалани шартта-шуртта ҳал қилиб қўяқолса. — Бу ишни ким тез ва усталик билан уддаласа, юз туя ҳадя этилади, — дея эълон қилди. Мажлис аҳлига бирмабир нигоҳ ташлаб чикдида: — Яъни, ўлдирган кишига, демоқчиман, — Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 9 деб қўшиб қўйди. Аммо негадир ҳеч ким бирданига юзта туялик бўлиб қолишни истамади. Чунки бу ишнинг оқибатини ҳамма биларди. Ахир, ҳошимийлар: «Нима ҳам қилардик, тақдир эканда...» деб индамай кетавермайдилар. — Хўш, юз туяга даъвогар йўқми ораларингда?! — Шунчалар осон бўлса, марҳамат, ўзинг уддалаб қўяқол! Юзта туянг бегона ҳам бўлмайди, — дейишди. Абу Жаҳл бу мантиқий эътироз ва таклифга жавоб бермасликни афзал кўрди. Лекин пешонасида совуқ тер томчилари пайдо бўлди. Яна бир муддат орада жимлик ҳукм сурди. — Бу ишни Хаттобнинг ўғлидан бошқа ҳеч ким эплай олмайди! Нигоҳлар момақалдироқдек туйқус янграган бу овоз эгасига томон ўгирилди. Қаршиларида мардонавор чеҳрали, кўзлари жасурона боқувчи бир йигит турарди. Жасорат ва матонат, кучқудрат тимсоли, қўркув нималигини билмайдиган йигит... Агар шамолдек тез, бўрондек шиддатли руҳият соҳибига ёдгорлик ўрнатиш лозим бўлса, том маънода энг муносиб инсон Умар ибн Хаттоб эди. Бирдан ҳамма тилга кирди: — Ҳа, жуда тўғри, бу иш фақат Умар ибн Хаттобнинг қўлидан келади, — деб бидирлаб кетишди. Дарҳақиқат, бу гапларда жон бор эди. Чунки уни йиллар давомида синайсинай, жуда яхши билиб олган эдилар. Умар деганда, хаёлларда «тутган жойидан кесадиган довюрак ва мард йигит» жонланар эди. Сўзларида риёкорлик йўқ, аммо уни гижгижлаш учун яна бир нималар дейишлари ҳам мумкин эди. Умар ўрнидан турди, шаҳдам қадамлар билан уйига қараб йўл олди. Ҳаббоб ибн Аратт Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида шахсан у зотнинг муборак тилларидан эшитиб ёд олган Қуръон оятларини атрофдагиларга етказиб ўргата бошлади. Ўша кунларда Тоҳа сураси тушган бўлиб, бир неча оятини тери парчасига ёзиб олган, самимий оилавий дўсти бўлмиш Саид ибн Зайднинг уйига бориб, уларга ўргатишга киришган эди. * * * Нуайм ибн Абдуллоҳ йўлда Умар ибн Хаттобни учратди. У рўпарадан келарди. Қўллари қиличининг қинида, қадамлари шаҳдам. Титраб кетди. — Йўл бўлсин, ё Умар?! — деди бир шумликни сезиб. Умар кўзларидан учқун сачратиб, Нуаймга боқди ва мағрур бир оҳангда: — Муҳаммадни ўлдиришга кетяпман! — деди. Нуайм бошидан кайноқ сув қуйилгандай сесканди. Қалбига кирган титроқ тиззаларинида қалтирата бошлади. — Муҳаммад ибн Абдуллоҳни айтяпсанми?.. — Худди шундай. — Нега энди? — Нега бўларди? У отабоболарининг динидан юз ўгирди, маъбудларимизга тил теккизди, ақлли биродаларимизни аҳмоқликда айблади, Қурайшлар жамоасини тўзитиб юборди. — Сен бу ишнинг уддасидан чиқолмайсан, ё Умар! — Нега эплай олмас эканман? —Нега деганда, агар бу ишни қилсанг, Бани Абдуманноф сени соғ қўймайди. Умарнинг кўзларидан яна учқунлар сачрай бошлади. Дабдуруст қиличининг дастасига ёпишди ва: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling