Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
5 Қайтақайта тикилиб, ҳеч ишонгилари келмайди. Ойнинг икки парчаси борган сайин бир- биридан узоқлашаётганининг гувоҳи бўлдилар. Энди инкор этишнинг ҳеч иложи йўқ эди. Мушрикларнинг юраклари қинидан чиқиб кетганидан нима қилишларини билмай қолишди. Ниҳоят, ойнинг бир парчаси Абу Қубайс, иккинчи парчаси қарши томондаги Қайқаон тепаликларининг устига бориб турди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ёнларидагиларга: — Шохид бўлинглар, — дедилар. Кейин икки кишига алоҳида хитоб қилдилар: — Эй Абу Салама ибн Абул Асад, эй Арқам ибн Абул Арқам, шоҳид бўлинглар! Кейин ойнинг икки парчаси бир-бирига яқинлаша бошлади. Ниҳоят, бир одимлик, бир қаричлик масофа қолди. Орасига зўрға бир пичоқ сиғадиган даражада ёриқ хиёл миқдор турди, сўнг у ҳам йўқ бўлди. Ой бир муддат бемисл жанг майдонига айланган, энди асл ҳолига қайтиб, яна аввалгидай сокинлик ва салобат касб этган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга ваъдаларини эслатиб, имон келтиришни таклиф қилдилар, бирок фойдаси бўлмади. * * * Зўр бир ғалабани кутган эдилар, узилкесил мағлубиятга учрадилар, бу ҳол мушрикларни саросимага солиб кўйди. Саросимадан биринчи бўлиб Абу Жаҳл қутулгандай бўлди: — Мухаммаднинг сеҳрини кўрдинглар, мукаммал сеҳр қилди, бу енгиб бўлмайдиган сеҳрдир!.. — У овози борича бақирар, шаллақиликдан бошқа йўл тутишнинг иложи қолмаган эди унга. — Ой ёрилди деган гап беҳуда, у кўзларингизни бўяди, сеҳрлаб қўйди, бўлмаган ишни бўлгандай қилиб кўрсатди. Натижа қандай бўларкан, дея таҳликада турган мўминлар ҳам рўй берган ҳодисадан дабдуруст ўзларига келолмадилар. Ҳеч ким: «Сен имон келтираман деб сўз берган эдинг, дарров имон келтир, аксинча...» дейдиган ҳолда эмасди. Абу Жаҳл пайғамбаримизнинг қаршиларига чиқиб: — Сен зўр сеҳргар экансан. Фавқулодда сеҳр қилдинг. Кўзларимизни боғладинг. Бўлмаган нарсани бўлгандек кўрсатдинг. Лот ва Уззога минг бора қасам ичаманки, дунёда сендан ҳам зўрроқ кўзбўямачи йўқ. Аммо бир кечакун ўтсин, бизни лаққилатганинг ва ёлғончилигинг ўшанда фош бўлади. Бизни сеҳрлагандирсан, лекин олисдагиларнинг кўзларини бўяй олмайсан. Шаҳар таш қарисидан келадиган одамлардан суриштирамиз, сиринг очилади қўяди. * * * Ниҳоят бир карвон келди. Ҳолаҳвол сўрашилгач, ойнинг ёрилгани ҳақида гап очилди. Абу Жахл: — Муҳаммад ибн Абдуллоҳ бизнинг кўзларимизни шамғалат қилди, шунинг учун сизларни пойлаб турган эдик. Йўлда бирон антиқа ҳодисани кўрган-кўрмаганларингизни билмоқчимиз, — деди. Сўрашга сўрадилару... сўраганларига пушаймон бўлдилар. Чунки карвондагилар хам йўлда худда шундай бир ходисанинг шоҳиди бўлган эдилар. Бирлари олиб бирлари қўйиб ойнинг иккига бўлингани воқеасини бутун тафсилоти билан ҳикоя қилиб бердилар. Абу Жаҳлни гўё пичоқсиз сўйдилар. У шўрлик руҳан эзилди, паришон бўлди. Бир тоғни бир жойдан иккинчи жойга кўчирса ҳам, бунчалик ҳолдан тоймас эди балки. У бошқача жавобни кутган, мусофирлар у ҳодисани кўрмадик десалар, бориб Расулуллоҳни армони чиққунча сўкмоқчи эди. Ночорноилож: — Бир сеҳр бу, мислсиз сеҳрдан бўлак нарса эмас! — дейишдан нарига ўтолмади. * * * Бу орада фаришта Жаброил Расулуллоҳга (с.а.в.) Жаноби Ҳақнинг саломини келтирди, ушбу ҳодисаларга алоқадор қуйидаги оятларни у зотнинг қалбларига муҳрлади: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling