Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
4
Одамларнинг қалбини сўнгсиз ҳаяжон қамраб олган, бу ҳаяжон тобора шиддатланиб борар 
эди. Нафас олишлар қийинлашди, юраклар бўғизларга тиқилгудай бўлди. 
—Мана, ой ҳам туғди. 
—Туғиш ҳам гапми, одам баравар баландлади. 
—Қараб тур, ҳозир қавмдошинг қўлига бир қилич оладида, ойни ўртасидан бўлиб 
ташлайди. 
—Сўнгра иккала бўлагини икки томонга тепиб юборади. Қарабсанки, бири бу тарафга
иккинчиси анави томонга қараб думалайди. Сўнгра бир ҳуштак чалиб, келинглар, арслонларим, 
деса, яна чопқиллаб келишади... 
Кесатиқлар кетидан қаҳқаҳалар... 
Абу Жаҳл, Абу Суфён, Абу Лаҳаб, Валид, Надр каби ашаддий кофирлар бир жойда 
туришолмас, у ёқданбу ёққа бориб келишар, атрофдаги гапсўзларга пинҳона қулоқ тутишар эди. 
Кўкда битта ҳам булут парчаси кўринмайди. Қуёш ботиши билан юлдузлар биринсирин 
кўрина бошлаб, беҳисоб даражага етди. Гўёки улар ҳам имон билан куфр ўртасидаги бу 
курашни томоша қилишга чиққандай эди. 
Ой ҳар доимгидай сокин. Бир оздан сўнг унинг устида қилинажак мислсиз беллашувдан 
бехабар. Муҳташам, аммо ёрқин сиймоси билан дунёни зимистон қоронғилигидан 
қутқараётганидан бахтиёр. Неча мингминг йиллардан буён Оллоҳнинг амрига бўйинсуниб, 
яхшиёмон милёнлаб инсонга замон ўтаётганидан дарак бериб келар, баъзан нозик бир ҳилол, 
баъзан юмалоқ баркаш шаклида кўриниб, қуёш ботгач зимистон қоронғуликка мубтало бўлган 
кишиларга йўл кўрсатар эди. 
Илк инсон яратилганидан буён давом этаётган имон ва куфр мужодаласини, юлдузлар 
каби у ҳам кўкдан томоша қилиб келган, исёнчи, зулмкор, ҳақсиз, инсонийлик чегарасидан 
ошиб, буюк Оллоҳга қарши гумроҳлик қилган кўплаб қавмларнинг ер билан яксон этилишига 
шоҳид бўлган эди. Сувга чўктирилди, тўфонда ҳалок қилинди, шиддатли зилзилалар вужудга 
келтирилиб, ерга юттирилди — буларнинг ҳаммасини кўрди. У қавмларнинг ҳар бири 
пайғамбарларидан мўъжиза кўрсатишни талаб этган, шунда ҳам ишонмаган, оқибатда 
бошларига балони сотиб олган эдилар. 
Аммо... ойни иккига бўлишни талаб қилиш ўтган умматлардан ҳеч бирининг хаёлига ҳам 
келмаган эди. 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Роббул Оламийннинг чексиз раҳмат ва марҳаматига, бениҳоя карам ва 
эҳсонига суян 
дилар. Сўнгра мислсиз бир итоатгўйлик ила натижани кута бошладилар. Ўзларини 
пайғамбар қилиб жўнатган буюк Оллоҳ, албатта, ёрдамсиз қолдирмайди; албатта, мушриклар 
олдида суюкли расулини уялтириб қўймайди. 
Атрофда анчамунча чоратадбирлар кўриб қўйилган, мушриклар ғалаба қозонганларига юз 
фоиз ишониб қолган эдилар. Гўё бир оздан сўнг Мухаммад ибн Абдуллоҳ «Мен таслим бўлдим, 
пайғамбарлик даъвоимдан воз кечдим», дейдию улар мусулмонларга қарши ҳаракатга ўтишади, 
уларга аччиқ сабоқ беришади... 
Бу орада ой анчагина юксалиб қолди. Шу вақт... кўриб турган кўзлар ҳам ишонмайдиган 
ҳодиса рўй берди: ой ҳақиқатан иккига бўлинди. Орасига пичоқ кирадиган даражада ёриқ пайдо 
бўлди. Абу Жаҳл шошиб қолди: 
— Надр!.. Надр!.. — дея бақирди. 
— Нима дейсан, Худо ургур! 
— Кўряисанми шуни? 
Надр жони азоб ичида, зўрға жавоб берди: 
— Кўр эмасман, кўриб турибман. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling