Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
тириклайин тупроққа кўмилган қизи ва ҳолдан тойгунча калтакланган кишилар нима бўлади? 
Бу ишлари беқиёс бир зулм эди. Бу зулмининг асорати Оллоҳга сажда қйлувчи инсонларнинг 
юзларида, кўксида, юрагида ҳануз армон бўлиб, доғ бўлиб турарди. Уларни рози қилган бўлса 
ҳам, ўртада ўртанаётган виждон бор. Бу виждон азобидан қутулиш осон эмас... 
Мўминлар унинг Исломга киришини улкан неъмат ва давлат деб баҳоладилар. Унинг 
ҳимоясида ўзларини бемалол ҳис этиб, борадиган жойларига унинг ёнида хотиржам, ҳеч 
нарсадан қўрқмай борадиган бўлишди. Ўзининг уларга фойдаси тегаётганини кўрган Умар ҳам 
бундан фахрланар, Раббига ҳамду санолар, шукроналар келтирар эди. 
Баъзан кечмиш кунларини хотирлашиб, сафар чоғида лой ё шунга ўхшаш нарсалардан бут 
ясаб сиғинганларини гапиришса, у ҳам қўшилиб кулар, ақл бовар қилмайдиган 
бемаъниликларга қандай йўл қўйишганини ўйлаб ҳайрон қолар эди. 
* * * 
Маккалик мушриклар юзага келган жиддий вазиятдан асло мамнун эмасдилар. Иш тобора 
чаппасига кетаётган эди. 
«Юлдузлар келсин, уйларимизнинг томларига қўнсин, сенинг пайғамбар эканингни 
тасдиқлашсин...» дейишга ортиқ журъат этолмасдилар. Чунки бу талабни ҳам бажара олишига 
энди шубҳа қолмаган эди. 
Ҳанузгача Рукона Оллоҳнинг қудратини тан олмас, бўлиб ўтган воқеаларни эса, бошқача 
талқин қилар эди. 
— Уч марта кетмакет елкамни ерга ишқалади. Манот ҳаққи, қандай йиқитганини ҳам 
илғамай қолдим. Дарахтни олдимизга чорлаганида: «Қани, Руконанинг устига юр», деб 
юборсая, деб жоним халқумимга тиқилди. Азбаройи қўрқиб кетганимдан дарахтни ўз жойига 
қайтаришини илтимос қилдим. Отамнинг боши билан қасам ичаман, юлдузларни ерга тушир 
десангиз, бунинг ҳам уддасидан чиқади, — дер эди. 
Утба ибн Робиа сўз олди: 
— У бизнинг кучимиз етмайдиган бир калокга суяняпти. Дархақиқат, ўша каломга ўхшаш 
бир каломни ҳеч бир адиб ё шоирдан эшитмадик. Бизга муносиб бўладиган иш шундан 
иборатки, биз ҳам унга илмий бир устиворлик билан жавоб берайлик, шу йўл билан уни мағлуб 
этайлик. Унга ҳеч қачон жавобини топа олмайдиган саволлар билан мурожаат қилайлик. 
— Жуда соз, зўр гапларни гапирдинг, аммо бизда илм нима қилсин? 
Утба ўйланиб қолди. 
— Бунинг осон йўли бор, — деди. — Ясрибга борамиз, у ерда яҳудий олимлари бор. Улар 
билан учрашиб, ёрдам сўраймиз. Улар чуқур билимга эгадирлар. Менимча, энг маъқул йўл мана 
шудир. 
Бу фикрга эътироз билдирувчилар бўлмади. Надр ибн Ҳорис билан Уқба ибн Абу Муойт 
мана шу вазифага тайинландилар. Қисқа вақт ичида йўлга ҳозирлик кўргач, туяларига 
миндилар. 
—Аммо қаттиқ ҳушёр бўлинглар, — деди Абу Жаҳл. 
— Улардан саволларни ва жавобларини эшитаётганингизда, ёнингизда зинҳор кимса 
бўлмасин. Акс ҳолда, жавоблар сизлардан олдин Муҳаммаднинг қулоғига етиб келиши мумкин. 
Бундан ташқари, у ерни тарк этгач, тилингизга маҳкам бўлинглар. Оғзибўшлик қилиб, сир бой 
бериб қўйманглар тағин. Маккага иложи борча тез етиб келишга ҳаракат қилинглар. 
—Хўп, хуш қолинглар. 
Бир неча одим юрилгач, Надр туясини тўхтатди: 
— Сизлар ҳам бу ерда тилларингизга маҳкам бўлинглар. Оғзиларингиздан гуллаб 
қўйманглар ниятимизни. 
Шундан сўнг Надр яна туясига қамчи урди. Неча кунлар давом этадиган бу сафар кимнинг 
ғалабаси билан тугар экан, ажабо?.. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling