Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
18 * * * Давс қабиласининг машҳур шоири Туфайл ибн Амр бир иш билан Маккага келди. Маккада анчамунча танишлари, дўстбиродарлари бор эди. Машҳур шоир иззатикром билан кутиб олинди. Ҳолаҳволи сўралди. Зиёфат чоғида: «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бир жодугар пайдо бўлди, дуч келган одамни жин ургандай ўзига сеҳржоду қилиб олаётибди», деб уқтирилди. Бир қатор мисоллар келтирилди. Унга ким қулоқ солса, тузоғига илинишлари муқаррар эканлиги, шу боис қадамни ўйлаб босиш, ҳушёр бўлиш кераклиги таъкидланди. Бу мавзуда Туфайл жуда кўп гап эшитди. Бошқа бир мажлисда ҳам шу хусусдаги суҳбатга дуч келди. Оқибатда Туфайл ибн Амр, яна тўсатдан дуч келиб қолсам, билмасдан биронта гапини эшитиб тузоғига тушиб қолмайин тағин, деб қулоқларига пахта тиқиб олди. Макка кўчаларида шу тахлитда айланиб юрди. Ишларини битирди. Танишлари билан кўришиб суҳбатлашди, эртаси кун тонг сахарда Масжиди Ҳарамга борди. Бу даргоҳ маккаликларнинг ҳам ибодат қиладиган, ҳам у ёқбу ёқдан сухбатлашиб ўтирадиган жойи эди. — Ана, келяпти, — дейишди. Туфайл қаради. Барваста бир киши виқор билан юриб келарди. Чеҳрасидан нур ёғилар, кишига ишонч бағишлайдиган бир кўринишдаги одам эди. «Бундай ёқимли одамнинг жодугар бўлиши бир оз ғалатироқ эмасмикан?» деб хаёлидан кечирди. Туфайл қараса, ўзидан бошқа ҳеч кимнинг қулоғига пахта тиқилмаган. «Дунёдаги энг аҳмоқ одам эмасман, нега энди бошқалар қўрқмаган кишидан мен қўрқишим керак? Улар ўзини олиб қочмаётган кишидан мен чекинишим керакми? Ақлҳушим жойида, ирода қўлимда, қани, бир эшитиб кўрайчи, нималар дер экан. Ёқса қабул қиламан, ёқмаса, ҳеч ким мени қабул этишга зўрламайди...» Туфайл қулоқларидан пахтани олиб улоқтирди, Муҳаммаднинг сўзларини диққат билан тинглай бошлади. Ҳали ҳеч ким эшитмаган, эшитолмайдиган ғаройиб эди бу сўзлар! Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг чеҳраси нақадар нуроний ва гўзал бўлса, бу калом ҳам шундай гўзал, мукаммал ва жозибали эди. Бу сўзлар сеҳржоду эмасди. Туфайл машҳур шоир сифатида Арабистонни кезиб чиққан, тажрибаси етарли. Сафар чоғида жодугарлар билан ҳам учрашган, уларнинг бемаъни, тутруқсиз гапларини эшитган. Аммо бу Сўзлар зимнига ўзига хос бир мукаммаллик яширинган эди. Ҳар қандай зўр адиб, оташин шоир ҳам бу калом қаршисида довдираб қоларди. Туфайл шу кунга қадар ўқиган энг таъсирчан байтларни эслашга уринди. ТТТундан кейин зеҳнидан Имраул Қайс, Торофа, Зуҳайр, Амр, Онтара, Лабид, Ҳорис, Хонса, Оъша, Набиға каби донғи кетган шоирларнинг энг зўр шеърларини бир-бир ўтказди. Улар шеърият чўққисини забт этган энг олди шоирлар эди, аммо уларнинг шеърлари, нутқлари ҳозир тинглаётгани бу калом қаршисида жўн бир нарса бўлиб қоларди. Бир муддатдан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) масжиддан чиқиб кетдилар. Туфайл ҳам изларидан йўлга тушди. Набиййи акрам уйларига етиб келганларида, Туфайл у зотни тўхтатди. Аввал ўзини танитди, сўнгра бундай давом этди: — Ё Муҳаммад, қавминг сени менга бошқача қилиб танитди. Сеҳржодусига мубтало бўлмагин тағин, деб огоҳлантиришди. Шундай ёмонлашдикй, натижада қулоқла римга пахта тиқиб олишдан ўзга чора топмадим. Бироқ барибир қизиқувчанлигим тутиб, каломингни тинглашга қарор бердим. Мукаммаллигига қойил қолдим. Шунинг учун изингдан эргашиб, шу ергача келдим. Энди менга келтирган динингни тушунтир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling