Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


* * *  Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий  www.ziyouz.com


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   214
Bog'liq
kitob 2

* * * 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
Давс қабиласидан шикоят учун келган Туфайл Расули акрамга (с.а.в.) отаси ва хотини 
мусулмон бўлганлари ҳақида хушхабар ҳам келтирди. Бироқ қавмининг бу хусусда бепарволик 
қилганини, бундан юраги сиқилганини айтди. 
— Ё Расулуллоҳ, Давс қабиласи маишатга берилди, тўғри гапни уқмайдиган бўлиб 
қолибди, уларни дуойибад қилинг. 
Сарвари Олам (с.а.в.): 
— Оллоҳим, Давс қабиласига ҳидоят йўлини кўрсат. Уларга ўзинг марҳамат қил, — дея 
ёлвордилар. Сўнгра Туфайлга ўгирилиб: — Қани, энди қавмингнинг ҳузурига бор. Уларни Ҳақ 
йўлига даъват қилишни давом эттир. Назокатли бўл, ширинсуханлик билан дин асосла 
рини тушунтир, — дедилар. 
Туфайл хайрлашиб чиқиб кетди. 
Бу сафар даъват усули ўзгарди. Худди буйруқ бераётгандай баланддан келган аввалги 
Туфайл энди ширинсухан, назокатли Туфайлга айланган эди. Ислом дини тез орада Давс 
қабиласининг орасида ҳам тарқалди. 
Халқ оддий тошларга қул бўлиш жаҳолатидан қутулишнинг лаззатини тота бошлади. 
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) олти саҳобалари — Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн 
Масъуд, Билол ва номи ривоят этилмаган яна уч киши билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Бир 
одам келди. 
— Қурайшнинг йўлбошчилари сен билан учрашишга келмоқчилар, — деди. 
— Марҳамат, келаверишсин, суҳбатлашамиз, — дедилар Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.). 
— Бироқ... элчилик қилаётган одамнинг кўзлари даврада ўтирганларга тикилиб қолди, — 
булар ёнингда бўлмасин. Улар биз билан бир жойда ўтиришидан ор қиламиз. Агар уларни 
қувиб юборсанг, сенинг йўлингга киришимиз ҳам мумкин. 
Чиндан ҳам мусулмон бўлмоқчи эдиларми? Ёки бу ҳам Жаноби пайғамбаримизга 
тайёрланган навбатдаги тузоқми? 
Шунча йилдан бери имонлари боис ақл олмас ҳар қандай зулм ва исканжага ўзини тутиб 
берган инсонларга: «Қани, кетинглар бу ердан, ҳозир улуғ зотлар ташриф буюришади», десалар, 
тўғри бўладими? 
Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) элчига: «Йўқ, уларни қувмайман!» демадилар. Дейишга 
улгурмадилар ҳам. Бирмунча сукут сақлаб турган ҳолларида навбатдаги ваҳий келди ва 
донадона қилиб ўқий бошладилар: 
«Бу (Қуръон) билан ўзлари учун Оллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган 
ҳолда Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни қўрқитинг! Шояд улар 
(гуноҳ ишлардан) парҳез қилсалар. Эртаю кеч Парвардигорининг юзини истаб Унга илтижо 
қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг! Сизнинг зиммангизда уларнинг ҳисоб-
китобларидан ҳеч нарса йўкдир ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан уларнинг зиммаларида ҳеч 
нарса йўқдир. Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!» (Анъом, 51-52) 
Жавоб мушрикларга етиб борганида, улар қаҳқаҳа отиб кулишди: 
— Орамизда Оллоҳнинг икромига сазовор бўлганлар шуларми?.. Бу қанақаси? Абу Жаҳл 
каби, Валид каби, Утба каби бир ишора қилса бутун бир қабилани оёққа турғизадиган кишилар 
бир чеккада қоладида, Абдуллоҳ ибн Масъуд сингари чўпонлар, Билол каби ейиш 
га нон топа олмайдиган озод қуллар, Аммор каби кийишга кийими йўқ фақирлар Оллоҳнинг 
икромига муносиб бўладими?! 
Энди ушбу мавзу кинояга айланди. Қаерда камбағал бир мўминни кўришса, мазах қила 
бошлашди. 
— Эй орамиздан Оллоҳнинг икроми учун танилган улуғ зот, эй шарафли киши! Илтимос, 
бизни шарафингга шерик қилгин!.. деб бақиришар, қаҳқаҳа кўтаришар эди. 
Бу истеҳзолар мўминларни йўлдан оздиролмади. Оллоҳ таолонинг ўзи уларга атаб оятлар 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling