Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
ҲАЗРАТИ МУСО ВА ХИЗР Қаҳф сурасида ҳикоя қилинган Мусо ва Хизр алайҳиссалом қиссасини Пайғамбар жаноблари бундай баён қилдилар: «Бир куни Мусо (а.с.) Исроил ўғилларига хитоб қилиш учун ўрнидан турди ва гўзал бир нутқ сўзлади. Шунда ундан: — Инсонлар ичида энг билимдони кимдир? — деб сўрашди. — Менман, — деб жавоб килди. Ҳазрати Мусо бу саволга «Оллоҳ билади, Оллоҳ кимга энг кўп билим берса, ўшадир», деган шаклда жавоб қилмагани учун Жаноби Ҳақ уни огоҳлантирди: — Эй Мусо, менинг сендан кўра билимлироқ қулим бордир. — Кимдир у, эй Парвардигор? — Икки денгиз туташган жойда сенга рўбарў бўладиган одамдир, у қулим сендан кўра билимлироқдир. — Эй Парвардигорим, сенинг ўша қулинг билан кўришсам, дейман. Уни қаердан топсам бўлади? Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 24 Саватга тузланхан бир балиқни солиб йўлга туш. Балиқ қаерда тирилса, қулимни шу ердан топасан. Хазрати Мусо хизматини қилиб юрадиган бир ўспирин билан йўлга тушди. Балиқнинг жонланганини кўрди дегунча хабар беришни қайтақайта тайинлади. Бирмунча юргач, денгиз соҳилига етиб келишди. Кун бўйи юрганлари учун роса чарчашган эди. Бир қоянинг тагига ўтириб ҳордиқ чиқара бошлашди. Ўспирин йигит овқат тайёрлаш билан бандлик пайтида саватда ётган балиқ бирдан жонланиб, ў ЗИН и денгизга отди. Бу ҳодиса ниҳоятда тез содир бўлди. Сафар ниҳоясига етган, қидирилаётган одам шу якинатрофда 0ўлиши керак эди. Аммо ўспирин Ҳазрати Мусога бу хабарни егказишни унутди. Такрор сафар бошланди. Тўхтовсиз давом этган йўл яна уларни чарчатди, очиқтирди. ⎯ Олиб кел овқатни, қорнимизни тўйдирайлик, ⎯ деди Ҳазрати Мусо. Ўспирин бирданига бояги воқеани эслади: ⎯ Ие, эсимдан чиқибд и қу?! Ҳали қоянинг тагига дам олиш учун ўтирганим ИЗД а балиқ жонланиб, ўзини денгизга отган эди. Буни сизга айтмоқчи бўлиб турувдим, негадир унутибман. Бу хаёлпаришонликка ёлғиз шайтон сабабчи. Ҳазрати Мусо ҳаяжонланиб кетди. ⎯ Биз кутган дам айни ўша дақиқа эди. Хозироқ қайтамиз. Бояги қоянинг тагига қайтдилар. Манзилга етиб келганларида, уларни кутиб турган бир одамга рўбарў бўлдилар. ⎯ Оллоҳ сенга берган билимларидан ҳеч бўлмаса бир қисмини ўрганиш учун ёнингда юрсам, нима дейсан? Одам бундай жавоб берди: ⎯ Сен мен билан дўст бўлишга тоқат қилолмайсан Асл моҳиятини билмаган масалаларнинг ечимига бардош беролмайсан. Эй Мусо, сен Оллоҳнинг маълум қилган бир қатор билимларидан бохабарсан, мен уларни билмайман. Ўз навбатида, мен ҳам Оллоҳ билдирган баъзи билимларга эгаман, сен улардан бехабарсан. Шунинг учун сен мен билан биродарлик қилишга дош беролмайсан. Ҳазрати Мусо илтимос қилди: ⎯ Иншаоллоҳ, менинг сабртоқатли бир ҳамроҳ эканлигимга амин бўласан. Ҳеч бир ишингга аралашмайман эътироз билдирмайман. Жуда соз, агар менга ҳамроҳ бўлишни шунчалик истасанг, мен ўзим изоҳлаб, тушунтириб бермагунимча, ишнинг ҳикматини сўзлаб бермагунимча, ҳеч нарса тўғрисида сўрама. Бу таклиф жону дил билан қабул қилинди. Биргаликда йўлга тушдилар. Бир кемага ўтирдилар. Улардан кира ҳақи олишмади. Денгизнинг ўртасига борганларида, исми Хизр бўлган ҳалиги одам қўлига тушган бир болтани олиб, бор кучи билан кемани чопа бошлади. Бу воқелик шунчаки бир ҳазил эмас, ўта жиддий эди. Уни ақлдан озган деб ҳам бўлмасди. Бундай бемаъни хаттиҳаракатни кўриб индамаслик мушкул эди. — Сен кемадагиларни чўктирмоқчимисан, нима бало? Бу жуда хавфхатарли иш, ахир! Хизр унга маъноли бир қараш қилди: — Мен билан бирга бўлишга тоқат қилолмайсан, демаганмидим? Ҳазрати Мусо дарҳол аҳдини эслади. — Унутганим учун мени маъзур тутасан, дўстим. Илтимос, мени айблама. Дўстлигимизга путур етмасин. Хизр ҳеч нарса демади. Йўлда давом этдилар. Шу орада кеманинг бир чеккасига қалдирғоч келиб қўнди. Денгизга тумшуғини тиқиб чиқарди. Хизр қушни кўрсатиб, деди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling