Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
23 аниқ билмаслиги таъкидланган оятлардан кейин Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай амр берилган эди: «Ва бирон нарса ҳақида: «Мен албатта эртага қилгувчиман», дея кўрманг, магар, «Иншаоллоҳ» — Оллоҳ хоҳласа, денг. Бу сўзни айтишни унутиб қолдирган вақтингизда (ёдингизга тушиши билан) Парвардигорингизни зикр қилинг (яъни, «иншаоллоҳ» денг) ва: «Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ, тўғри йўлга ҳидоят қилса, денг!» (Қахф, 23- 24) Мушриклар томонидан берилган саволларга «эртага сизларга жавобини айтаман», деб, аммо «иншаоллоҳ» дейилмагани оқибатида кутилган ваҳий анча вақт келмай қолганлиги шу тариқа аёнлашди. Бу воқеа Расулуллоҳ бошлиқ барча мўминларнинг кўнгилларига унутилмас бир панд ва ёднома бўлиб муҳрланди. Каҳф сурасида Зулқарнайн исмли ҳукмдор ҳақида ҳам маълумот берилди. Руҳга алоқадор савол биргина оят билан жавобини топди: «Сиздан руҳжон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир». Сизларга жуда оз илм берилгандир» (Ал-Исро, 35.) Набиййи акмал (с.а.в.) бу оятни Исро сурасига қайд этишни буюрдилар. Ушбу оятлар мушрикларга ўқиб берилди. Буюк Пайғамбар оғизларидан чиқаётган сўзларни ҳайронлол бўлиб тингладилар. — Бизга, эртага жавоб бераман, деган эдинг, аммо ваъдангнинг устидан чиқмадинг, энди бу жавобларинг ҳисоб эмас, — дедилар. Ҳолбуки, Ясрибда олинган маълумотга кўра, агар ушбу саволлардан бирига қисқа, иккитасига узун-узун жавоб қилса, билингки, у пайғамбардир, дейилмаганмиди? Яҳудийлар маълум қилганларидек ва ҳатто ундан ҳам мукаммалроқ жавоблар эди булар. Аммо мақсад узум ейиш эмас, боғбонни калтаклаш бўлгач, у маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишкелмаслиги муҳим эмас эди. Жавоб вақтида берилганида қабул қилардик, энди ҳисобга ўтмайди, дейиш ғирт бемаънилик эмасми?!. Жаброили амин ушбу масала билан боғлиқ қуйидаги оятни келтирди: «Айтинг: «(Эй мушриклар,) хабар берингизчи, агар (ушбу Қуръон) Оллоҳнинг ҳузуридан бўлсаю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Оллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, имон келтирсаю, сизлар (унга имон келтиришдан) кибрҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта, Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»(Ахкоф, 10) Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling