Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
Расулуллоҳ (с.а.в.) Туфайлни ичкарига таклиф қилдилар. Ислом динининг асосларини 
тушунтирдилар, Оллоҳнинг каломидан ўқиб бердилар. Туфайл ҳидоят имоми бўлмиш 
Расулуллоҳнинг сўзларини тинглаганидан сўнг фикрини шу тарзда баён этди: 
— Худо ҳаққи, ушбу диндан кўра ҳақ дин, ўқиганингдан кўра устун бир калом бўлмаса 
керак. Мен сенинг динингга кираман. 
Туфайл шу тариқа неча йиллардан бери бутун ўзлигини асоратда сақлаб келган 
бутпарастлик кишанларини узди, қалбини Оллоҳ ва расулига нисбатан бўлган меҳр-
муҳаббатдан бошқасига ўрин қолдирмайдиган тарзда поклади, калимаи шаҳодат келтириб, 
мусулмон бўлди. 
—Ё Расулуллоҳ, мен қавмим орасида баобрў, эътиборли кишиман. Ҳозироқ юртимга 
қайтиб, уларга Ислом динини тушунтираман. Фақат, сиздан Оллоҳга дуо қилиб
туришингизни ва менга қавмимни ишонтиришга қодир бир ояталомат беришини сўрашингизни 
ўтинаман. 
Расулуллоҳ (с.а.в.): 
— Оллоҳим, унга далил бўлажак бир ояталомат бер, — деб дуо қилдилар. 
Туфайл саодат йўлининг улуғ йўлбошчиси билан хайрлашди ва юртига жўнади. Маккада 
хеч ким, энг яқин мушрик биродарлари ҳам унииг мусулмон бўлганини билмай қолаверишди. 
* * * 
Надр билан Уқба бир неча кунлик йўл азобидан сўнг Ясриб хурмозорларига етиб 
келдилар. 
Шаҳарда бир муддат сайр қилдилар, ўнгчапни кездилар. Қайнуқоъ, Назир, Қурайза 
қабилаларининг яҳудийлари билан учрашдилар. Ниҳоят, яҳудийлар орасида билимдонлиги 
билан танилган энг зукко бирикки кишига дардларини очдилар, мақсадларини тушунтирдилар. 
Бу одамлар чиндан ҳам ўқимишли, кўпни кўрган кишилар экан. Улардан бири бундай 
деди: 
— Сизларга учта саволни жавоблари билан баён қиламиз. Бу саволларга пайғамбардан 
бўлак ҳеч ким тўғри жавоб қила олмайди. Агар бу саволларга тўғри жавоб қилса, ҳеч 
шубҳаланмангки, у асл пайғамбардир, унинг йўлига киринг ва унга итоат қилинг. Жавоб 
бермаса, сохта пайғамбарлиги аён бўлади. У ҳолда бунга қарши қандай иш тутиш ўзларингизга 
ҳавола. 
Надр билан Уқба бу учрашув ва суҳбат ораларида сир бўлиб қолишини плтимос қилдилар. 
«Чунки у шундай чапдаст жодугарки, шивиршивирдан ҳам бир зумда хабар топади», дедилар. 
Шундан кейин туяларига миндилар, «Қайдасан, Макка?» деб йўлга тушдилар. 
* * * 
Бу орада Ос ибн Воил Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўғил фарзандлари йўқлигини улкан бир 
иллат сифатида оламга ёя бошлаган эди. Бир мажлисда сўз олар экан, шу фикрни ўртага 
ташлади: 
— У абтардир, — деди. 
«Абтар» дегани насли давом этмайдиган, зурриётсиз бир киши маъносини билдиради. Қиз 
фарзандга зиғирча ҳам ахамият бермайдиган, авлод фақат эркак фарзанд воситасида давом 
этади, дегандек бемаъни ишончга мубтало бўлганлар учун бу воқелик катта бир қусур 
ҳисобланиши табиий эди, Аммо ўзидан кейин инсонлар орасида раҳмат билан эслашга 
арзигулик ҳеч нарса қолдирмаган, ўлганидан кейин ҳам лаънатланадиган бадбахтлар ўзи асл 
абтарлар эмасмикан? 
Оллоҳ пайғамбар қилиб жўнатган шарафли бир инсонга тап тортмай лой чаплаш ғирт 
абтарлик эмасми?.. 
Бу фикр мушрикларга жуда хуш ёкди. Қаерда мусулмонларни кўриб қолсалар, 
«Пайғамбарингиз абтардир», дея шилқимлик қиладиган бўлдилар. Мўминларнинг қалблари 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling